иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли

DOCX 70,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493312439_68073.docx иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли режа: 1. давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳакида турли хил назария ва қарашлар. 2. микроиқтисодий сиёсат. 3. давлатнинг иқтисодиётдаги роли. иқтисодий сиёсатнинг мақсади ва вазифалари. 4. давлатнинг иқтисодий сиёсатини асосисй йўналишлари. глобал иқтисодий сиёсат. 5. иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг ўзаро боғликлиги. 1. давлатнинг миллий иқтисодиётини тартибга солишдаги роли ҳақида турли хил назария ва қарашлар миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги кўп омилли кўрсаткич бўлиб, бунда самарадорликнинг эришилган даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётдаги давлат ёки бозор тизимининг тутган ролига боғлиқ бўлиши мумкин. чунки анча юқори самарадорликка, биринчидан, бозорнинг тартибга солиш усуллари орқали; иккинчидан, иқтисодиётни фақатгина ягона марказдан онгли равишда марказлашган бошқариш йўли билан; учинчидан, такрор ишлаб чиқариш жараёнида давлатнинг аралашуви ва бозор усулларини уйғунлаштириш орқали эрилишилади. ҳозирги даврда республикамизнинг миллий иқтисодиёти ривожи учун кўпроқ учинчи йўл характерли хисобланади. кишилик жамиятининг илк даврлариданоқ давлатнинг иқтисодиётга аралашуви муаммоси пайдо бўлди. товар ишлаб чиқишини ривожланиши ва пулнинг пайдо бўлиши судхурлик муаммосини …
2
м давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашиши асослаб берилган. иқтисодий тафаккур тарихидан биринчи марта давлатнинг иқтисодиётдаги роли масаласи а.смит томонидан илмий асосда кўриб чиқилган. унинг "халқлар бойлигининг табиати ва сабабаларини тадқиқ қилиш ҳақида" (1776 йил) деган китобида бозор усуллари орқали иқтисодиётнинг ўз-ўзини тартибга солишнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. а.смитнинг фикрича хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. ана шундагина ишлаб чиқарувчилар истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имконига эга бўлади. бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашишсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат килишга мажбур килади. а.смит давлатнинг иқтисодий жараёнларига ҳар қандай аралашуви охир оқибатда фақат вазиятни ёмонлаштиради деб хисоблайди. масалан, давлат томонидан белгиланган ташқи савдо тартиб - қоидалари миллий истеъмолчиларга фақат зарар келтириши мумкин. ҳақиқатдан ҳам импортга бож тўлови (пошлинаси) миллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик бериб, уларнинг чет эл шерикларига нисбатан рақобатлашув қобилиятини оширади. аммо бу охир оқибатда ишлаб чиқаришнинг анча юқори харажатлари ва …
3
зарурлигини исботлайди. амалда гап давлатнинг узлуксиз равишда кризисга қарши сиёсат ўтказиши, иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини тугатиш ва саноат циклининг ўзгаришини йўқотиш ҳақида кетади. кейнс назарияси анча тугалланган назария сифатида ақшда амалга оширилди. урушдан кейинги даврда кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ёки бу даражада бозор иқтисоди амалда устун бўлган барча мамла- катларда фойдаланилади. шу билан бирга давлатнинг иқтисодиётдаги ролининг янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишни муҳим мақсади сифатида нафақат циклига қарши тартибга солиш ва иш билан бандлиликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади. хх асрнинг 70-йилларига келиб, иқтисодий назариянинг монетаризм ва унинг «рейгономика», тэтчеризм каби кўринишларида давлатнинг иқтисодиётга аралашуни чеклаш ғояси олга сурилди. бу давр талаби эди. иқтисодиёт анча жонланди. лекин бозорнинг ўз ўзини бошқаришидаги камчиликлар натижасида 2008 йилда бошланган жахон молиявий-иқтисодий инқирози бу муаммога бошқача кўз билан қарашга мажбур қилди. лондон шаҳрида 2 апрель куни …
4
шаклига киради, иқтисодий сиёсат эса уни амалга оширишга қаратилади. хонадоннинг мақсади уз истеъмолини максимумлаштириш ва келажакни таъминлаш учун жамғарма ҳосил этишдир. фирманинг мақсади эса фойдани максимумлаштириш ва иқтисодий жихатдан барқарорлигини таъминлашдир. давлатнинг мақсади эса, миллий. иқтисодиётнинг барқарор ўсишини ва шу асосда халқ. фаровонлигини таъминлашдан иборат. мақсадлар каби уларни амалга ошириш воситалари ҳам фаркланади ва бу иқтисодий сиёсатда ҳисобга олинади. хатто бир тоифадаги субъектларнинг ҳам мақсади бир хил эмас, чунки уларнинг иқтисодий мақоми фарқланади. масалан, бой, уртаҳол ва камбағал хонадонлар, кичик, урта ва йирик фирмаларнинг муайян даврдаги аник, мавсадлари бир хил эмас, булар индивидуаллашган, чунки уларнинг ўзи мустакил ва ғоят кўпчилик. иқтисодий сиёсат 3 даражада бўлади, булар микро, макро ва мета (халқаро) сиёсатдир. микросиёсат хонадон ва фирмалар сиёсати ҳисобланади. бу ғоят индивидуаллашган бўлади, бунга яхлитлик хос эмас. хонадон сиёсати унинг асосий фаолияти истеъмолга ва жамгаришга оид бўлади. бу сиёсат танлов тамойилига асосланади. хонадон ўзининг индивидуал йўлини тутади, лекин унинг сиёсати объектив …
5
борилишини белгилайди, сунгра эса харид учун ажратилган пулга товарларнинг энг маъқул тўпламини танлаб олишни мулжаллайди, танлов эса товарларнинг нархи ва нафлилигидан келиб чиққан ҳолда уларни шундай комбинацияда (нисбатда) олишга қаратиладики, бу унинг харид қобилияти доирасида эҳтиёжларини максимал қондириши керак бўлади. хонадоннинг жамғариш сиёсати унинг даромад топиш имконияти, даромаднинг бир қисмини жамлаб пулдан пул чиқариш имкониятидан келиб чикади, жамғаришнинг муқобил усулларини танлашни кўзлайди. жамғариладиган пул молиявий ёки моддий активларга айлантирилади. хонадон сиёсатида пулга акция, облигация сотиб олиш, уни банкка кўйиш, қарзга бериш ёки туғридан-туғри бизнесга жойлаштиришни олдиндан белгилаб олинади. у пулини инвестициялаганда биринчидан, пулни инфляциядан асраб, жамғарма қадрқийматини сақлаб қолишни, иккинчидан унинг кўпайиб қўшимча даромад келтиришини кўзлайди. оддий хонадондан фарқлироқ бой-бадавлат хона-дон сиёсати ёлланиб ишлашдан эмас, балки бизнесдан пул топишни кўзлайди, чунки унинг иш кучидан бошқа индивидуал капитали ҳам бор. бунга бизнес турини эркин танлаш орқали эришилади. фирмалар сиёсати уз мақсадини аниқ, белгилаш ва унга эришиш йўллари ва воситаларини танлашдан иборатдир. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли"

1493312439_68073.docx иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли режа: 1. давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳакида турли хил назария ва қарашлар. 2. микроиқтисодий сиёсат. 3. давлатнинг иқтисодиётдаги роли. иқтисодий сиёсатнинг мақсади ва вазифалари. 4. давлатнинг иқтисодий сиёсатини асосисй йўналишлари. глобал иқтисодий сиёсат. 5. иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг ўзаро боғликлиги. 1. давлатнинг миллий иқтисодиётини тартибга солишдаги роли ҳақида турли хил назария ва қарашлар миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги кўп омилли кўрсаткич бўлиб, бунда самарадорликнинг эришилган даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётдаги давлат ёки бозор тизимининг тутган ролига боғлиқ бўлиши мумкин. чунки анча юқори самарадорликка, биринчидан, бозорнинг тартибга солиш усуллари орқали; иккинчидан...

Формат DOCX, 70,5 КБ. Чтобы скачать "иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодиётни тартибга солишда д… DOCX Бесплатная загрузка Telegram