иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми

DOCX 8 стр. 32,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
3-мавзу. иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши. 3.1. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми. 3.2.давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишга қаратилган янги стратегияси ва сиёсатнинг мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари. 3.1. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг юқорида баён қилинган умумий вазифаларидан ташқари ҳокимият органлари зиммасига юклатилган аниқ вазифалар ҳам мавжуд. уларга қуйидагилар: - иқтисодий ўсиш ва иқтисодий ривожланиш; - тўлиқ ва самарали бандлик; - иқтисодий самарадорликка эришишни кўзлаш; - нархнинг барқарор даражаси; - иқтисодий эркинлик; - даромадларнинг одилона тақсимланиши; - мамлакат ташқи савдо балансининг мутаносиблиги (3.1-расм). ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичида ўзаро боғлиқ мақсадларни ишлаб чиқиш ва асослаш ҳукуматнинг мамлакатни бошқариш санъати ҳисобланади. ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларининг мураккаблиги ва ўзаро боғлиқлигининг қарама-қаршилиги, уларнинг ижобий ёки салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тартибга солувчи давлат органларининг ўз мақсадларини алоҳида ҳолда эмас, балки биргаликда, уларнинг ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқишга мажбур қилади. иқтисодиётни тартибга …
2 / 8
имларининг характерли, асосий белгиси ҳисобланади. шу боисдан кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, ривож-ланган мамлакатларда ҳам давлатнинг иқтисодиёт соҳаларига аралашуви кучаймоқда. иқтисодиётга давлат томонидан таъсир этиш обектлари бозор механизми таъминлай олмайдиган ёки қониқарсиз даражада таъминлайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш соҳасида юз берадиган жараёнлар, муносабатлар, шароитлардир. давлат таъсир этадиган ва тартиблайдиган обектларга улар-нинг даражалари нуқтайи назаридан қуйидагилар киради: - умумхўжалик жараёнлари, яъни иқтисодий сикл, пул муомаласи, иш билан бандлик, инвестициялар, илмий-тадқиқот, тажриба, конструкторлик ишлари (иттки), нархлар; - иқтисодиётнинг йирик соҳалари, яъни саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, инфраструктуралар, молия соҳаси; - тармоқлар ва корпорациялар; - йирик хўжалик комплекслари сифатидаги ҳудудлар. ушбу предмет бўйича иқтисодиётни давлат томонидан тартиблаш чора-тадбирлари кризис ва турғунлик шароитида давлат товар ва хизматларга бўлган талабни, капитал қўйилмалар ва бандликни, товар ва хизматлар экспорти, хорижий капитал ва туристларнинг кириб келишини рағбатлантиради, иқтисодий юксалиш даврида эса иқтисодий ўсишни жиловлашга, иқтисодиётнинг қизиб кетишининг олдини олишдан иборат бўлади. ушбу мақсадларда хусусий капитал учун қўшимча молиявий рағбатлар …
3 / 8
й рағбатлар, давлат капитал қўйилмалари воситасида амалга оширилади. шунингдек, фан-техника тараққиёти туфайли вужудга келган янги тармоқ ва ишлаб чиқаришлар ҳамда иқтисодиёт ва тармоқ ичидаги прогрессив таркибий ўзгаришлар, унинг самара-дорлиги ва рақобатбардошлигини осбириш рағбатлантирилади. шу билан бирга, айрим жойларда ишлаб чиқаришнинг ҳаддан таш-қари консентрациялашуви ва марказлашувининг олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилади. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим унсурларидан бири капитал жамғариш ҳисобланади. маълумки, фойда олишга интилиш, уни ўзлаштириш ҳамда капиталга айлан-тириш бозор иқтисодиётида хўжалик юритишнинг бош мақсади ҳисобланади. шунинг учун ҳам давлатнинг иқтисодий сиёсати жамғаришни рағбатлантиришга қаратилади. бу эса хўжалик субектларининг манфаатларига мос келади. давлат бошқарув органлари иқтисодий сикл ва иқтисодиёт таркибий тузилмаларига таъ-сир этиш учун барча инвесторлар ва уларнинг айрим гураҳлари учун турли даврларда қўшимча имтиёзлар ҳамда имко-ниятлар яратади. аҳолининг иш билан бандлигини тартибга солиш ишчи кучи-га бўлган талаб ва таклиф ўртасида бозор иқтисодиёти нуқтайи назаридан нормал нисбат ва уларнинг мувозанатини қўллаб-қуватлашни англатади. бу нисбат иқтисодиётнинг малакали ва интизомли ишловчиларга …
4 / 8
идир. пул муомаласини тартибга солишнинг асосий йўналиши инфлацияга қарши кураш ҳисобланади. пул муомаласини тартибга солиш орқали давлат бил-восита жамғариш шароитларига, нархлар ва ижтимоий муно-сабатларга таъсир этади. тўлов балансининг ҳолати ва унинг ижобий салдосига эришиш ҳам давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишига боғлиқ. шу боисдан бозор иқтисодиётига эга бўлган барча мамлакат-ларда давлат тўлов балансини оператив ва стратегик тартибга солиш билан шуғулланади. бунда давлат экспорт ва импортга, капитал ҳаракатига, миллий валута курсининг кўтарилиши ва тушишига таъсир этиш ҳамда савдо-шаитнома сиёсати ва халқаро иқтисодий интеграциялар, ташкилотларда иштирок этиш орқали марнлакат тўлов балансини тартибга солади. давлат нархларни тўғридан тўғри ва билвосита тартибга солади. нархларни тўғридан тўғри тартибга солишда у ёки бу тармоқ маҳсулотларига, айниқса, табиий монополия маҳсулотларига юқори нарх чегарасини белгилайди. нархларни билвосита тартибга солишда давлат ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритиладиган солиқлар ҳамда аксиз йиғимлари орқали тартиблайди. булардан ташқари, давлат хусусий корхоналарни илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқа-ришга жорий этишга, товарлами, капитални, тўпланган билим …
5 / 8
расм). давлат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солишда маълум ҳужжатлар ишлаб чиқади. уларнинг асосини иқтисодий прогнозлар ташкил этади. иқтисодий прогнозлар мамлакатни иқтисодий ривожлантириш мақсадларини белгилаш, уни амалга ошириш стратегиясини ва тактикасини ишлаб чиқиш ҳамда индикатив режалар тузишнинг асоси ҳисобланади. иқтисодиётни тартиблашнинг муҳим ҳужжатларидан бири иқтисодий ривожланишни дастурлашдир. иқтисодиётни тартиблаш дастурлари иқтисодиётни прогнозлаштириш хўжалик обектларига билвосита, иқтисодий дастаклар орқали таъсир этиш индикатив режалаштириш мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш манзилли режалаштириш 3.1.-расм. иқтисодиётни тартибга солишда давлат томонидан қўлланиладиган иқтисодий дастурлар бозор муносабатлари амал қилаётган шароитда давлатнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараён-ларига тўғридан тўғри фаол аралашувининг асосий дастаклари ҳисобланиб, у бутун иқтисодиётни ёки унинг алоҳида соҳалари бўлган тармоқлар, ҳудудлар, кўптармоқли комплекслар ривожланиши дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни англатади иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми ўз ичига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этиш воситаларини олади. улар қуйидагилар: - чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини бошқариш; - иқтисодиётни солиқлар орқали тартиблаш; - иқтисодиёт тизимига монетар усуллар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми"

3-мавзу. иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши. 3.1. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми. 3.2.давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишга қаратилган янги стратегияси ва сиёсатнинг мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари. 3.1. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг юқорида баён қилинган умумий вазифаларидан ташқари ҳокимият органлари зиммасига юклатилган аниқ вазифалар ҳам мавжуд. уларга қуйидагилар: - иқтисодий ўсиш ва иқтисодий ривожланиш; - тўлиқ ва самарали бандлик; - иқтисодий самарадорликка эришишни кўзлаш; - нархнинг барқарор даражаси; - иқтисодий эркинлик; - даромадларнинг одилона тақсимланиши; - мамлакат ташқи савдо балансининг мутаносиблиги (3....

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (32,9 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисод… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram