сарф харажатлар, фойда ва зарар

DOCX 77,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493309757_68068.docx сарф харажатлар, фойда ва зарар режа: 1. ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби. 2. қисқа ва узоқ даврда ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ўзгариш тамойиллари. 3. фойданинг мазмуни. фойда нормаси ва массаси. 1. иқтисодий харажатлар тушунчаси ва унинг таркиби инсон ҳаёт кечириши учун моддий неъматлар ва хизматлар тақозо қилинади. моддий неъматлар яратиш ўз навбатида харажат қилишни тақозо этади. ҳар бир корхона, (хўжалик субъектлари) товар ишлаб чиқариши учун маълум иқтисодий ресурслар харажати талаб этилади. иқтисодий ҳаражатлар тушунчасини энг авалло ресурслар чекланганлиги ҳамда уларни муқобил (альтернатив) ишлатиш имкони билан боғлиқ. масалан, ер ресурс сифатида чекланган. ундан турли мақсадда фойдаланиш мумкин. уй қуриш, корхона қуриш, турли экинлар экиш ва ҳоказо. ҳар бир хўжалик субъекти у ёки бу ресурсни сотиб олиб ишлатар экан, демак бу ресурсни бошқалар ишлата олмайди. ресурсларни сотиб олгач уни самарали ишлатиш учун ҳаракат қиладилар. харажатлар корхона, фаолиятига баҳо беришда асосий кўрсаткич ҳисобланади. миллий иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш бирликлари (корхона, фирма) ўз …
2
ияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, фоиз тўловлари ва бошқа харажатлар киради. ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади. анъанавий (классик) ёндашувда ишлаб чиқариш харажатлари иккига бўлинади: бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (10- чизма). ишлаб чиқариш харажатлари деганда маҳсулотни бевосита ишлаб чиқариш учун қилинадиган барча сарфлар (иш ҳақи, хом ашё ва материал сарфлари, амортизация ва ҳ.к.) тушунилади. товар бирлигининг қийматида ишлаб чиқариш харажатлари фақат унинг бир қисмини ташкил қилади. ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам. муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб, истеъмолчига етказилгунча кетадиган сарфларга айтилади. улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала харажатлари. товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш харажатлари қўшимча муомала харажатлари ҳисобланади. муомала харажатларининг бу турлари ишлаб чиқариш харажатларига яқин туриб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. харажатлар товарлар сотилгандан кейин олинган пул …
3
қи транспорт-алоқа хизматларига қарз пул маблағлари ва унинг учун харажатлар фоизлар банк тижорат хизматлари учун меъёрдаги фойда сарф харажатлар 13-чизма. ишлаб чиқариш харажатларининг бозор иқтисодиётига доир адабиётларда туркумланиши. ҳозирги замон сарф-харажатлар ғояси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб қилинган ресурслар бўлиши мумкин. шунга кўра харажатлар ички ёки ташқи харажатларга бўлинади. ташқи харажатлар корхона ўзи учун зарур ресурс ва хизматларга тўловларни амалга ошириши натижасида вужудга келадиган харажатлардир. бундай харажатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хом ашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. ташқи харажатлар тўлов ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия харажатлари деб ҳам аталади. корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиши билан боғлиқ харажатлар ички харажатлар дейилади. бундай харажатлар пул тўловлари шаклида чиқмайди. шу сабабли ички харажатлар даражасини баҳолаш ўз ресурслари қийматини шунга ўхшаш ресурсларнинг бозор баҳоларига таққослаш орқали амалга …
4
қараб харажатларни туркумлаш. ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига (қисқариши ёки ортиши) таъсир этмайдиган харажатлар доимий харажатлар дейилади. доимий харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмайди, унинг ўсишига ҳам бевосита таъсир этмайди ва ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай, ҳатто нолинчи ҳажмида ҳам мавжуд бўлади. бунга корхонанинг тўлов мажбуриятлари (заёмлар бўйича фоиз ва бошқа), солиқлар, амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, қўриқлаш хизматига тўлов, ускуналарга хизмат кўрсатиш сарфлари, бошқарув ходимлари маоши ва шу кабилар киради. ўзгарувчи харажатлар деб ишлаб чиқариладиган товар миқдорининг ошишига ёки камайишига бевосита таъсир қиладиган ҳаражатларга айтилади. унга хом ашё, материал, ёнилғи-транспорт хизмати, ишчилар иш ҳақи ва шу кабиларга қилинадиган сарфлар киради. ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида доимий ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндиси умумий ёки ялпи харажатларни ташкил қилади. маҳсулот нархига қўшилиш характерига кўра тўғри ва эгри харажатлар фарқланади: · тўғри харажатлар – бевосита таннархда акс этиб, маҳсулот нархи таркибига киради. · эгри харажатлар – таннархда акс этмайди ва маҳсулот нархига устама ҳисобланади. маҳсулот бирлигини …
5
ир навбатдаги чиқарилган қўшимча маҳсулот бирлиги учун аниқлаш мумкин. 2. қисқа ва узоқ даврда ишлаб чиқариш харажатларининг ўзгариш тамойиллари корхона фойдаланадиган кўплаб ресурслар миқдори, яъни жонли меҳнат, хом-ашё, ёнилғи ва энергия сарфлари товар ҳажмининг ўзгаришига тез ва осон таъсир қилади. бошқа ресурслар сарфи таъсирида товар ҳажми ўзгариши учун узоқ вақт талаб қилинади. масалан, оғир саноат тармоқларининг ишлаб чиқариш қувватлари анча узоқ вақт оралиғида маҳсулот миқдори ўзгаришига таъсир қилиши мумкин. демак, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишга вақт омили, яъни харажат қилингандан пировард натижа олингунча ўтган давр сезиларли таъсир кўрсатади. шу сабабли вақт омилидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш харажатларини қисқа ва узоқ муддатли даврда алоҳида таҳлил қилинади. корхона ишлаб чиқариш ҳажмини ўстириш учун қисқа даврда фақат ўзининг ўзгарувчи харажатлари миқдорини ўзгартириши мумкин. бу қисқа муддатли харажатлардир. ишлаб чиқариш қувватлари эса (ишлаб чиқариш иншоотлари майдони, машина ва ускуналар миқдори) доимий бўлиб қолади, ҳамда бу давр фақат улардан фойдаланиш даражасини ўзгартириш учун етарли бўлиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сарф харажатлар, фойда ва зарар" haqida

1493309757_68068.docx сарф харажатлар, фойда ва зарар режа: 1. ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби. 2. қисқа ва узоқ даврда ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ўзгариш тамойиллари. 3. фойданинг мазмуни. фойда нормаси ва массаси. 1. иқтисодий харажатлар тушунчаси ва унинг таркиби инсон ҳаёт кечириши учун моддий неъматлар ва хизматлар тақозо қилинади. моддий неъматлар яратиш ўз навбатида харажат қилишни тақозо этади. ҳар бир корхона, (хўжалик субъектлари) товар ишлаб чиқариши учун маълум иқтисодий ресурслар харажати талаб этилади. иқтисодий ҳаражатлар тушунчасини энг авалло ресурслар чекланганлиги ҳамда уларни муқобил (альтернатив) ишлатиш имкони билан боғлиқ. масалан, ер ресурс сифатида чекланган. ундан турли мақсадда фойдаланиш мумкин. уй қуриш, корхона қуриш, турли экинлар экиш...

DOCX format, 77,3 KB. "сарф харажатлар, фойда ва зарар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.