меҳнат ва иш ҳақининг ташкил топиши

DOCX 30,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493313136_68087.docx меҳнат ва иш ҳақининг ташкил топиши режа: 1. яратилган маҳсулот ва даромадларни тақсимлаш тўғрисидаги назариялар. 2. иш ҳақининг иқтисодий мазмуни ва унинг даражасини белгиловчи омиллар. 3. иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. 4. алохида меҳнат бозорларида иш ҳақи даражасининг аниқланиши. a. инсон капиталига инвестициялар. 5. меҳнат муносабатларининг иқтисодий мазмуни ва унда касаба уюшмаларининг роли. 1. яратилган маҳсулот ва даромадларни тақсимлаш тўғрисидаги назариялар моддий неъматларсиз инсон ҳаёт кечира олмайди. моддий неъматларни яратишда бошқа омиллар билан бирга меҳнат ҳам қатнашади. меҳнат жамиятда ва уннг ривожланишида асосий рол ўйнайди. шунинг учун социал иқтисодий тизим қандай бўлишидан қатъий назар меҳнатсиз хеч нарса қилиб бўлмайди. инсон маҳсулот яратишда ўз меҳнати билан иштироқ этади иш кучини яъни ўзининг жисмоний ва ақлий энергиясини сарфлайди. инсон сарфланган энергиясини қайта тиклаши лозим экан у ўзининг улушига эга бўлиши керак. бу албатта яратилган маҳсулот ва даромад тақсимоти орқали юз бериб, бу улуш иш ҳақи кўринишини олади. иш ҳақининг …
2
лик учала омил ўртасида уларнинг ҳар бири яратган маҳсулот миқдорига (яъни унумдорлигига) қараб тақсимланади деб кўрсатади. сей ва кларкларнинг ғоясидаги ижобий томони қуйидагилардан иборат: а) капитал, ер ва ишчи кучи (жонли меҳнат)нинг ҳар учаласи товар ёки хизматнинг нафлилигини яратишда қатнашиши кўрсатилади; б) яратилган нафлилик миқдори билан бу уччала омилнинг миқдори ва унумдорлиги ўртасида боғлиқлик мавжудлиги, агар улар бир-бирига мос равишда миқдор ва сифат жиҳатидан ошса, товарлар ва хизматлар ҳажми ҳам кўпайиши асосланади. аммо бу ғояларнинг камчилиги ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитига тўғри келмайди. сей ва кларк товар ва хизматларда гавдаланган меҳнатнинг икки ёқлама характерини ва ундан келиб чиқувчи товарнинг икки хил хусусиятини тушунмаганликлари туфайли капитал ва ер товар нафлилигини яратишда қатнашса-да қиймат яратмасликларини улар фақат эскиришига тенг, яъни амортизация ажратмаларига тенг қийматни янги товарга жонли меҳнат таъсирида ўтказишини, янги қиймат эса фақат жонли меҳнат томонидан яратилишини кўрсатиб беролмаган. кларк томонидан яратилган қўшилган меҳнат унумдорлигининг камайиб бориш қонуни …
3
тишда ер (табиат) ва капитал ҳам қатнашишини, яъни унинг нафлилиги ҳар учала омил натижаси эканлигини унутдилар. иккинчидан, уларнинг яратилган маҳсулотни ҳамма жамият аъзолари ўртасида тенг тақсимлаш зарур деган ғояси мутлақо нотўғри бўлиб, бундай ҳолатда маҳсулотни кўпайтиришга ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳеч қанақа қизиқиш бўлмаслиги ўз-ўзидан тушунарлидир. кейинчалик собиқ социалистик мамлакатларда, жумладан собиқ сссрда маҳсулот ва даромадлар давлат қўлида бўлиб, меҳнатнинг миқдори ва сифатига қараб тақсимланади деган ғоя ҳукмрон бўлди. лекин унинг талаблари бажарилмади. давлат, партия ва хўжалик раҳбарлари яратилган маҳсулотнинг кўпчилик қисмини ўз хоҳишларича, давлат фойдасига тақсимлардилар ва турли йўллар билан ўзлаштириб, ундан фойдаландилар, шу вақтнинг ўзида ишлавчилар ўз меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига яраша ҳақ олмадилар. мана шу юқоридаги айтилган назарий фикрларни ва амалий тажрибаларни ҳамда ҳозирги даврда бозор иқтисодиётига ўтишдаги мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талабларини ҳисобга олиб, яратилган маҳсулотни тақсимлашнинг асосий йўналишларини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. а) умуман олганда маҳсулотни, бинобарин даромадларни тақсимлаш ҳам доим бир хил бўлмай, балки …
4
ир; в) ундан кейин турли хил табиий офат ва бошқа турли хил тасодифий ҳодисаларнинг таъсирини бартараф қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ўз маромида тўхтовсиз олиб боришни кафолатлаш учун суғурта фондлари, қариялар, болалар, ногиронлар ва турли бошқа кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилиш учун нафақа ҳамда ижтимоий ҳимоя фондларига ажратилади; г) давлатни бошқариш, мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш, аҳолининг тинч ҳаётини ва меҳнатини қўриқлаш, мамлакат миқёсида фан-маданиятни, таълим тизимини, соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун фондлар ажратилади (бу ажратмалар кўпдан-кўп давлатларда солиқлар тарзида амалга оширилади). ички миллий маҳсулотнинг юқорида айтилганлардан қолган қисми ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитида капитал, ер эгалари ва ишчи кучи эгалари ўртасида тақсимланади ва жамият аъзоларининг ихтиёрига келиб тушади. чунки бу жараён натижасида ишлаб чиқаришда қатнашган ишчи кучи эгаси ва бошқа омиллар эгалари мулкдорларнинг маҳсулотдаги улуши аниқланади ҳамда уларнинг омилли даромадлари сифатида шаклланади. бу иш ҳақи, фоиз, рента ва фойда шаклидаги даромад турлари кўринишини олади. 2. иш ҳақининг иқтисодий мазмуни ва унинг …
5
иш ҳақини мазкур қуйи чегарадан пасайтиришга интилишига олиб келиши мумкин. иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг хўжалик амалиётидаги иш ҳақининг даражасини кузатиш шуни кўрсатадики, ишчи кучи бозорида реал иш ҳақининг ўртача даражаси яшаш учун зарур жисмоний воситалар минимумига қараганда анча юқори даражада ўрнатилган. қийматнинг меҳнат назарияси (англия классик сиёсий иқтисод мактаби, марксистик йўналишидаги иқтисодчилар) ишчи кучини алоҳида, ўзига хос товар деб ҳисоблайди. шу сабабли бу назария иш ҳақига товар бўлган ишчи кучи қийматининг ўзгарган шакли, яъни пулдаги ифодаси сифатида қарайди ва уни ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тирикчилик воситалари қиймати сифатида аниқлайди. мазкур ғоя тарафдорлари ишчи кучи қийматига бир қатор омиллар,аввало табиий шарт-шароитлар, аҳолининг маданий ривожланиши, уларнинг малакаси ва ишчи оиласини сақлаш ҳамда уларнинг табиий такрор ишлаб чиқариш шароитлари таъсир қилишини кўрсатади. шу билан бирга бу ғояда ҳаётий эҳтиёжлар ҳамда уларнинг қондирилиш усуллари мамлакатнинг илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишида эришилган даражага боғлиқлиги таъкидланади. бу фикрлар ҳозирги даврда ҳам кўпгина …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат ва иш ҳақининг ташкил топиши" haqida

1493313136_68087.docx меҳнат ва иш ҳақининг ташкил топиши режа: 1. яратилган маҳсулот ва даромадларни тақсимлаш тўғрисидаги назариялар. 2. иш ҳақининг иқтисодий мазмуни ва унинг даражасини белгиловчи омиллар. 3. иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. 4. алохида меҳнат бозорларида иш ҳақи даражасининг аниқланиши. a. инсон капиталига инвестициялар. 5. меҳнат муносабатларининг иқтисодий мазмуни ва унда касаба уюшмаларининг роли. 1. яратилган маҳсулот ва даромадларни тақсимлаш тўғрисидаги назариялар моддий неъматларсиз инсон ҳаёт кечира олмайди. моддий неъматларни яратишда бошқа омиллар билан бирга меҳнат ҳам қатнашади. меҳнат жамиятда ва уннг ривожланишида асосий рол ўйнайди. шунинг учун социал иқтисодий тизим қандай бўлишидан қатъий назар меҳнатсиз хеч нарса қилиб бўлмайди. инсон маҳсу...

DOCX format, 30,3 KB. "меҳнат ва иш ҳақининг ташкил топиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.