бозор иқтисодиётида мулкчилик муносабатлари

DOCX 33,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493313049_68085.docx бозор иқтисодиётида мулкчилик муносабатлари режа: 1. мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. мулк объектлари ва субъектлари. 2. мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни. 3. ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўллари, мақсади ва усуллари. 1. мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. мулк объектлари ва субъектлари мулкчилик муносабатлари ҳар қандай жамият иқтисодий тизимининг асосини ташкил қилиб, инсоният иқтисодий тараққиётининг маҳсули ҳисобланади. мулкчилик муносабатлари иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш ҳамда жамият бойликларини ўзлаштириш жараёнларида вужудга келади. шундай экан, мулкчилик муносабатлари - бу мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир. мулкка эгалик қилиш мулкдорлик ҳуқуқининг унинг эгаси қўлида сақланиб туришини билдиради ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклини ифодалайди. айрим ҳолларда мулкка эгалик қилиш унинг эгаси ихтиёрида сақланган ҳолда, ундан амалда фойдаланиш эса бошқалар қўлида бўлади. бунга ижарага берилган мол-мулкни мисол қилиб келтириш мумкин. мулкдан фойдаланиш – бу мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий …
2
а хусусий мулк мазмунида тубдан ўзгаришлар содир бўлди. унинг ўзгаришига хусусий мулкчиликни рўёбга чиқариш усуллари сабаб бўлди. хусусий мулкчилик меҳнатга мажбур қилиш йўли билан рўёбга чиқарилса, у қулдорлик ёки феодал характер касб этади: рўёбга чиқариш мулкдорнинг ўз меҳнати ёрдамида амалга оширилса, майда товар ишлаб чиқариши учун характерли бўлган меҳнат қилиб топилган хусусий мулк пайдо бўлади; ниҳоят, хусусий мулк ёлланма ишчилар томонидан ҳаракатга келтирилса, капиталистик хусусий мулки пайдо бўлади. мулкчилик жамиятдаги ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий муносабатлар мазмунини ўзида ифодалайди. мулкчиликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий мазмуни ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади, шу сабабли мулкчилик бир вақтда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий категория ҳисобланади. бу бирликда, юқорида кўрсатилганидек, ҳал қилувчи ролни мулкчиликнинг иқтисодий томони эгаллайди. агар мулк иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилмаса, яъни ишлаб чиқаришда фойдаланилмаса ёки мулк эгасига даромад келтирмаса, бунда у «ҳуқуқий» категория сифатида қолади. мулкчилик хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шакллари орқали иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилади. бошқа томондан, мулкчиликнинг ҳуқуқий жиҳати унинг …
3
иштирок этиб (масалан, савдо воситачилари) мулкдорга айланиш имконияти пайдо бўлади. шундай қилиб, мулкчиликнинг ҳуқуқий нормалари, биринчидан, ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган моддий неъматларнинг муайян шахсларга (ҳуқуқий ёки жисмоний) тегишли эканлигини, иккинчидан, мулк эгаларининг қонун билан қўриқланадиган ваколатларини ва ниҳоят, учинчидан мол-мулкни ҳимоя қилиш усулларини белгилаб беради. мулкчилик муносабатлари, унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир. мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти – ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. мулк объектида асосий бўғин – бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. ишлаб чиқариш воситалари кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади. реал ҳаётда ишлаб чиқариш воситаларининг умумлашиш даражаси турли хил, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши турли даражада ва турли шаклларда амалга оширилади. шунга мос равишда мулк субъектлари вужудга келади. мулк субъекти жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқеига эга бўлган, …
4
шахслар ва фуқароларнинг мулки ҳам мавжуд бўлиши сабабли, бу мулк субъектлари сифатида қўшма корхоналар, хорижий фуқаролар, хорижий ташкилотлар ва хорижий давлатлар чиқади. шундай қилиб, мулк субъектлари кўп даражали бўлиб, шу субъектлардан биронтаси ўзини мулк эгаси сифатида юзага чиқара олмаса, унда мулкчилик муносабатлари расмий ва юзаки тус олади. 2. мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни бозор иқтисодиёти мулкчилик шаклларининг хилма-хил бўлишини талаб қилади, чунки товар муайян мулк объекти бўлгандагина олди-сотди қилинади. ўзбекистон республикаси конститутциясида ҳам: «бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилмахил шакллардаги мулк ташкил этади»[footnoteref:1] – деб таъкидланади. [1: ўзбекистон республикаси конституцияси. –т.: «ўзбекистон»,2003 й. – 11-бет. ] жамият ривожининг ҳозирги босқичида бу мулк ўз ичига давлат мулкидан ташқари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва …
5
да мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлади. давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади: хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш. давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш йўли билан. давлат мулки ҳақиқатда ҳам халққа қарашли бўлган, бўлинмайдиган ёки умумий ресурслардан фойдаланиш учун жуда мосдир. бунга мисол қилиб такрор ишлаб чиқариб бўлмайдиган табиий ресурсларни, йирик иншоотлар ва транспорт воситалари, йўллар каби иқтисодий тузилманинг каттагина қисмини кўрсатиш мумкин. ўзбекистонда фуқаролик кодексига мувофиқ давлат мулки республика мулкидан ва маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкидан иборат бўлади. ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, республика ҳокимияти ва бошқарув тузилмалари мол-мулки, давлатга қарашли маданий ва тарихий бойликлар, бюджет маблағлари, олтин захираси, валюта фонди ва бошқа давлат фондлари республика мулки ҳисобланади. маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкида давлат хокимияти маҳаллий органлари мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уйжой фонди ва коммунал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бозор иқтисодиётида мулкчилик муносабатлари" haqida

1493313049_68085.docx бозор иқтисодиётида мулкчилик муносабатлари режа: 1. мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. мулк объектлари ва субъектлари. 2. мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни. 3. ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўллари, мақсади ва усуллари. 1. мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. мулк объектлари ва субъектлари мулкчилик муносабатлари ҳар қандай жамият иқтисодий тизимининг асосини ташкил қилиб, инсоният иқтисодий тараққиётининг маҳсули ҳисобланади. мулкчилик муносабатлари иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш ҳамда жамият бойликларини ўзлаштириш жараёнларида вужудга келади. шундай экан, мулкчилик муносабатлари - бу мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш жараёнида ву...

DOCX format, 33,5 KB. "бозор иқтисодиётида мулкчилик муносабатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.