меҳмонхоналарнинг меъморчилик ва техник ечимлари

DOC 88.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482260001_66649.doc меҳмонхоналарнинг меъморчилик ва техник ечимлари режа: 1.меҳмонхона бинолари таркиби. 2.меҳмонхонанинг жамоат қисмларида меҳмонларга хизмат кўрсатиш. 3.меҳмонхонанинг мижозлар яшайдиган қисми ва у ерда хизмат кўрсатиш. 4.меҳмонхонанинг ҳаётни таъминлаш тизими. 1. меҳмонхона бинолари таркиби меҳмонхоналар қурилиши кўп йиллик амалиётида бир нечта фойдали тавсиялар ишлаб чиқилган. уларнинг айримларини санаб ўтамиз. 1. меҳмонхона ўз харажтларини мақбул муддатларда оқлаши учун қурилиш қийматини номерлар сонига бўлганда ушбу номер тарифидан минг баравардан кўпроқ сон чиқиши керак. бунда меҳмонхонанинг тўлиш коэффициенти камида 75%, банк кредити учун тўланадиган фоиз ставкаси эса – 12% гача деб мўлжалланади. 2. меҳмонхона остидаги ер қиймати қурилиш қийматининг 20% дан ошмаслиги керак. 3. меҳмонхона бутун майдонининг камида 50% номерлар фондига тўғри келиши лозим. 4. бир ўринли номернинг минимал майдони 10 м2 ни, икки ўринли номерники эса – 15 м2 ни ташкил этади. ҳозирда меҳмонхона (уч-тўрт юлдузли) намунавий номерининг майдони 20-30 м2 ни, беш юлдузли меҳмонхоналарда – 40 м2 ва ундан кўпроқни ташкил этади. …
2
ҳар 100 номерга тахминан 80 хизматчи бўлиши керак (тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналарда хизматчилар сони номерлар миқдоридан икки баравар кўп бўлиши мумкин). 9. умумий овқатланиш хизмати даромадларига номер фонди даромадларининг нисбати 70(20 дан (қўшимча хизматлар яна 10% даромад беради) 40(60 гача атрофида бўлади. 10. агар бир номер бошқасидан қиммат турса, биринчи номер иккинчисидан камида 2-3 м2 катта бўлиши керак, акс ҳолда мижоз фарқни сезмаслиги мумкин. шуни таъкидлаш керакки, сўнгги пайтда иқтисод (эконом) тоифали меҳмонхоналар анча кенг тарқалди. уларда харажатлар (ва, тегишинча, яшаш учун ҳақ) мумкин қадар камайтирилган. табиийки, мазкур меҳмонхоналарда юқорида келтирилган барча рақамлар анча камайтирилган. меҳмонхонани лойиҳалашда, қоида тариқасида, бир нечта ўзига хос муаммолар вужудга келади. 1. меҳмонхонанинг оқилона ҳажми. бу масала ҳанузгача баҳсли бўлиб қолаётир. айрим тадқиқотчилар 100-150 номерли меҳмонхонани, айримлар эса – 200-230 номерли меҳмонхонани оқилона деб кўрсатадилар. аксарият муаллифларнинг фикрича, номерларнинг оқилона миқдори 400 тадан ошмайди. 2. номер фондининг тузилиши, яъни бир ўринли, икки ўринли номерлар …
3
лар мазкур номерларда тўхташи мумкин бўлган машҳур шахслар ҳисобига меҳмонхона обрўсини ошириш имконини беради. 3. қаватлилик ва лифтларнинг ўтказиш қобилияти. кўп қаватли конструкциялар ер майдонини (ва, тегишинча, унинг қийматини) тежайди, лекин қурилиш қийматини асосан лифтлар ҳисобига оширади. лифтлар – жуда қиммат қурилма. аммо уларда маблағни тежаш навбатлар ҳосил бўлишига ва мижозлар норозилигига сабаб бўлади. бундан ташқари, шундай мижозлар ҳам борки, улар ёнғин чиққудек бўлса, пастга тушишга улгурмай қолишидан қўрқиб, олтинчи қаватдан юқорига жойлашишга кўнмайди. 4. хавфсизликни таъминлаш муаммоси. агар мижоз меҳмонхонада ўзини хавфсиз ҳис қилмаса, у бу ерга бошқа келмайди. мижоз номерда ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун мазкур номер эшиги мустаҳкам ва ишончли бўлиши (ҳеч бўлмаса шундай кўринишга эга бўлиши), занжирга қулфланиши, «кўзча» ва ишончли қулф билан жиҳозланган бўлиши керак. ўзини ҳурмат қилган меҳмонхона калитларнинг қуйидаги турларидан фойдаланади: · бош калит (grand master key) – бир ёки икки нусхаси бош директорда ва хавфсизлик хизмати бошлиғида бўлади. ушбу калит билан меҳмонхонадаги …
4
лланган хоналар, савдо-маиший хизмат кўрсатиш хоналари; меҳмонлар спорт билан шуғулланиши, ҳордиқ чиқариши ва бизнес билан шуғулланиши учун мўлжалланган хоналар; хизмат хоналари ва маиший хоналар; техник хоналар. вестибюл хоналари гуруҳи – меҳмонхонанинг энг муҳим қисмларидан бири. у меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш учун мўлжалланган. унда айрим ишларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функцияси амалга оширилади. меҳмонхонанинг мижозлар яшайдиган қисми номерларни ва улар нормал фаолият кўрсатиши ва уларда тозаликни сақлаш учун зарур хоналарни ўз ичига олади. ресторанлар, барлар, кафелар ва бошқа овқатланиш корхоналарида меҳмонлар, овқатланиш билан бир қаторда, ҳордиқ чиқариши, ўзаро мулоқот қилиши мумкин. меҳмонлар спорт билан шуғулланиши, ҳордиқ чиқариши ва бизнес билан шуғулланиши учун мўлжалланган хоналар таркиби жуда кенг ва ранг-барангдир. улар қаторига киноконцерт, банкет, рақс заллари ҳам киради. спорт иншоотлари бассейн, спорт заллари, кегельбан ва ш.к.ни ўз ичига олади. иш юзасидан учрашиш учун мўлжалланган биноларга конференц-заллар, ишбилармонлик ва банк операцияларини ўтказиш учун мўлжалланган заллар, кўргазма заллари киради. савдо-маиший хизмат кўрсатиш хоналари …
5
нганлик, ифлосланганлик ва ш.к.)дан ажратиш, келаётган меҳмонларга қулайлик яратиш имконини беради. шу нуқтаи назардан меҳмонхона транспорт бўғинлари яқинида жойлашиши, бино тегишли тарзда жиҳозланиши (реклама қилиниши) муҳим аҳамиятга эга. меҳмонхона яқинида меҳмонлар дам олиши, автомобилларини қўйиши учун жойлар назарда тутилади. меҳмонхона ҳудудининг ер ости майдонидан фойдаланиш ҳам истиқболлидир. 2. меҳмонхонанинг жамоат қисмларида меҳмонларга хизмат кўрсатиш меҳмонларни рўйхатга олиш, уларнинг келиши ва кетишини бошқариш, меҳмонларга турли-туман хизматлар кўрсатиш меҳмонхонанинг жамоат қисмида амалга оширилади. мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш ишининг мураккаблиги турли-туман ишлар номенклатурасининг катталигида бўлиб, бу уларни бажариш вақтини келишишда муайян қийинчиликлар туғдиради. кўрсатиладиган хизматлар персонификация қилинган бўлса-да, улар оммавийлиги, такрорланувчанлиги билан ҳам фарқ қилади. меҳмонлар оқими ҳар хил: келувчилар, кетувчилар, яшовчилар. меҳмонларга хизмат кўрсатишда меҳмонхона ходимлари ҳам, бошқа корхоналар (ташкилотлар, муассасалар)нинг ходимлари ҳам иштирок этадики, бу ушбу хоналар гуруҳида самарали технологияларни таъминлашни оғирлаштиради. меҳмонхона вестибюлининг майдони ҳар хил – бир ўрин ҳисобидан 0,3-1,7м2 гача бўлади. одатда обрўли меҳмонхоналарнинг вестибюллари майдонининг катталиги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳмонхоналарнинг меъморчилик ва техник ечимлари"

1482260001_66649.doc меҳмонхоналарнинг меъморчилик ва техник ечимлари режа: 1.меҳмонхона бинолари таркиби. 2.меҳмонхонанинг жамоат қисмларида меҳмонларга хизмат кўрсатиш. 3.меҳмонхонанинг мижозлар яшайдиган қисми ва у ерда хизмат кўрсатиш. 4.меҳмонхонанинг ҳаётни таъминлаш тизими. 1. меҳмонхона бинолари таркиби меҳмонхоналар қурилиши кўп йиллик амалиётида бир нечта фойдали тавсиялар ишлаб чиқилган. уларнинг айримларини санаб ўтамиз. 1. меҳмонхона ўз харажтларини мақбул муддатларда оқлаши учун қурилиш қийматини номерлар сонига бўлганда ушбу номер тарифидан минг баравардан кўпроқ сон чиқиши керак. бунда меҳмонхонанинг тўлиш коэффициенти камида 75%, банк кредити учун тўланадиган фоиз ставкаси эса – 12% гача деб мўлжалланади. 2. меҳмонхона остидаги ер қиймати қурилиш қийматининг 20% дан ошмасл...

DOC format, 88.0 KB. To download "меҳмонхоналарнинг меъморчилик ва техник ечимлари", click the Telegram button on the left.