скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос хусусиятлар

DOC 60.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482339267_66680.doc скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос хусусиятлар режа: 1. скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос умумий хусусиятлар 2. шведларнинг овқатланишига хос хусусиятлар 3. данияликларнинг овқатланишига хос хусусиятлар 4. норвеглар ва финларнинг овқатланишига хос хусусиятлар 1. скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос умумий хусусиятлар скандинавия таркибига дания, норвегия, финляндия ва швеция мамлакатлари киради. бу мамлакатлар халқларининг пазандалигида умумийликлар жуда ҳам кўп. ушбу бандда ўхшашликларнинг асосийлари кўрилиб чиқилади. биринчидан, барча скандинавия мамлакатлари халқлари кунига фақат бир марта иссиқ овқат ейишади, у ҳам бўлса, тушлик даврида. эрталабки ва кечқурунги нонушталар даврида уларнинг асосий овқати бутерброд ва совуқ газаклар билан чегараланади. скандинавия мамлакатлари халқлари бутербродларни жуда ҳам яхши кўришади, чунки уларни тайёрлаш кўп вақтни ҳамда аксарият ҳолларда улар учун ишлатиладиган маҳсулотларга иссиқлик билан ишлов беришни талаб қилмайди. скандинавия мамлакатларида тайёрланадиган бутербродларнинг турлари жуда ҳам кўп. масалан, данияда бутербродларнинг 200га яқин тури мавжуд. хар бир бутерброднинг ўз номи бор. бу мамлакатда асосий ишлаб чиқарадиган маҳсулоти бутерброд бўлган …
2
. иккинчидан, скандинавия мамлакатлари маҳаллий халқларининг пазандаликлари европа халқлари мамлакатларининг пазандаликларидан балиқлардан тайёрланадиган таомлар ассортиментининг жуда ҳам катталиги билан фарқ қилади. скандинавия мамлакатлари халқлари деярли ҳар куни балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишади, чунки бу мамлакатларда балиқлар нафақат иссиқ таомларни, салат ва бошқа совуқ газакларни тайёрлашда ҳам ишлатилади, уларнинг энг севимли балиғи сельд ҳисобланади. таниқли ёзувчи мартин андерсон сельд балиғи ҳафтасига 21 марта истеъмол қилинади деган. скандинавия мамлакатлари халқ мақолида балиқ ошқозонда сузишни яхши кўради дейилади. улар учун ҳақиқатдан ҳам шундай. эрталабки нонуштадан бошлаб, кечқурун ҳам балиқ истеъмол қилинади. учинчидан, улар жуда ҳам эрта нонушта қилишади, тушлиги эса кеч бошланади. тўртинчидан, скандинавия халқлари пазандаликларига умумий бўлган хусусиятлардан яна бири шундан иборатки, улар таом сифатида ва таомларни тайёрлашда сут ва сут маҳсулотларидан кенг фойдаланишади. мисол учун, данияда кунига бир неча марта қайнатилган сут ичишади ёки швецияда сутдан турли хил бўтқалар, суплар тайёрлашади ва бундан ташқари сутни картошкали таомлар ва нон билан …
3
сабзавотлардан ва жойдори ловия туридан (бобы) таомлар тайёрлашда кенг фойдаланишади. олтинчидан, скандинавия мамлакатларининг барчасида таомлар тайёрлашда ёрмалардан ҳам кенг фойдаланилади. еттинчидан, барча скандинавия мамлакатларида таомларни тайёрлашда мол, бузоқ чўчқа ва товуқ гўштларидан фойдаланишади. улардан тайёрланадиган таомлар ассортименти балиқ таомлари ассортиментига нисбатан жуда ҳам кичик. саккизинчидан, барча скандинавия мамлакатлари халқлари овқатланишига хос хусусиятларидан яна бири – бу уларнинг ҳаммаси ҳам иссиқ ичимликлардан кофени яхши кўришади. кайф берадиган ичимликлардан уларнинг ҳам ҳаммаси пиво, виски, ароқ, жин ва турли ликерларни истеъмол қилишади. скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос умумийликлардан ташқари ҳар бир мамлакат халқининг овқатланишига мансуб хусусиятлар ҳам мавжуд. улар қўйида кўрилиб чиқилади. 2. шведларнинг овқатланишига хос хусусиятлар шведларнинг овқатланишига хос хусусиятлардан бири шундан иборатки, улар шакарни жуда ҳам яхши кўришади, уни барча таомларга, шу жумладан жигар паштетларига, маринадланган сельд балиғига ва колбасаларга ҳам шакар қўшиб ёки уларни компот билан истеъмол қилишади. нонлар ҳам шакар қўшиб тайёрланади. шу сабабдан шведлар истеъмол қиладиган нонларнинг аксарияти …
4
ғи солинган картошка, картошка клецкалари ва бошқа картошкали таомлар тез-тез тайёрланиб турилади. яна шуни қайта таъкидлаш лозимки, шведлар творог ва творогдан тайёрланган таомларни истеъмол қилишмайди. миллий швед таомларини тайёрлашда ёрмалардан асосан арпа, манна ёрмалари ва гуруч бошқа скандинавия мамлакатларига нисбатан кўп ишлатилади. улардан асосан бўтқалар ва биринчи таомлар тайёрланади. швециядан республикага ташриф буюрадиган меҳмонлар эрталабки нонушта ва тушлик ҳамда кечқурун иссиқ сут ва кефир ичишни яхши кўришади. улар творогнинг ўрнига пишлоқларни севиб истеъмол қилишади. пишлоқлар сельдерей, кўк пиёз, редис, крекерлар ва қиздирилган нон (тост) бўлакчалари билан истеъмол қилинади. юқорида кўрсатилган хусусиятлардан ташқари шуни эътиборга олиш лозимки, шведлар қўй гўштини жуда ҳам кам истеъмол қилишади. гарнирлар тайёрлаш учун шведлар гуруч ва макарон маҳсулотларини ишлатишмайди. скандинавия бошқа мамлакатларининг халқларига нисбатан швецияда қисқичбақага ва сельд балиғига сажда қилиш қабул қилинган. масалан, бу ерда июл ойининг охирида ва августнинг бошида “қисқичбақа байрами” ўтказилади. қисқичбақадан шивит, нон ва сариёғ қўшилиб тансиқ таом тайёрланади ва узоқ …
5
да истеъмол қилинади. шведлар пивони ҳам кўп истеъмол қилишади. бу ерда қуввати бўйича 3 хил пиво ишлаб чиқарилади. энг қувватли пивода 4,6% алкогол бўлади. спиртли ичимликлардан шведлар ароқни афзал кўришади. ҳар бир халқнинг севимли таомлари бўлганидек, шведларнинг ҳам севимли таомлари мавжуд: газаклар: горчица соусига солинган маринадланган ласос балиғи; сельд балиғи салати; малюска чиғаноқларидан тайёрланган салат; пиёз, шивит, қайнатилган ёш картошка билан бериладиган балтиқ сельди, черника ва кўпиртирилган қаймоқ билан бериладиган шимол буғуси тили ва бошқалар; суплар: швед халқи пазандалигида суплар ассортименти унча катта эмас. улардан ҳам севимли ва тансиқлари қўйидагилар ҳисобланади: чўчқа ёғи-шпик, шакар солинган ловияли қора суп, нўхатли суп; бодом ва кўпиртирилган қаймоқ солинган наматак супи; иккинчи таомлар: балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларидан тайёрланадиган таомлар - нон талқонига буланган денгиз тили, сметанали соус билан бериладиган қовурилган камбала; угор балиғи билан қатириб пиширилмаган тухум, картошка пюреси билан бериладиган сардина, қайнатилган омар, креветка ёки краб ва бошқалар ; гўштли таомлар: пиёз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос хусусиятлар"

1482339267_66680.doc скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос хусусиятлар режа: 1. скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос умумий хусусиятлар 2. шведларнинг овқатланишига хос хусусиятлар 3. данияликларнинг овқатланишига хос хусусиятлар 4. норвеглар ва финларнинг овқатланишига хос хусусиятлар 1. скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос умумий хусусиятлар скандинавия таркибига дания, норвегия, финляндия ва швеция мамлакатлари киради. бу мамлакатлар халқларининг пазандалигида умумийликлар жуда ҳам кўп. ушбу бандда ўхшашликларнинг асосийлари кўрилиб чиқилади. биринчидан, барча скандинавия мамлакатлари халқлари кунига фақат бир марта иссиқ овқат ейишади, у ҳам бўлса, тушлик даврида. эрталабки ва кечқурунги нонушталар даврида уларнинг асосий овқати б...

DOC format, 60.5 KB. To download "скандинавия мамлакатлари халқларининг овқатланишига хос хусусиятлар", click the Telegram button on the left.