мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодиёти

DOC 134.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355146008_40801.doc мавзу: мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодиёти www.arxiv.uz режа: 1. мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ташкил топиши ва ривожланиш хусусиятлари 2. мдҳ мамлакатларининг жаҳон хўжалигига кириб бориши ва унинг муаммолари 3. ўзбекистон республикасининг мдҳ доирасидаги ҳамкорлиги мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ташкил топиши ва ривожланиш хусусиятлари 1991 йилнинг 8 декабрида белоруссиянинг ҳукумат резиденциясида (вискули шаҳрида) россия федерацияси, белоруссия ва украина республикаларининг ҳукумат раҳбарлари мдҳ давлатлари иттифоқини тузиш тўғрисида битимни имзолашди. шу йилнинг 21 декабрида олма–ота шаҳрида 11 та суверен давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари (болтиқ бўйи давлатлари ва грузиядан ташқари) озарбайжон, арманистон, белоруссия, қозоғистон, молдова, рф, тожикистон, туркманистон, ўзбекистон ва украина республикалари мдҳ нинг тенг ҳуқуқли давлатлари эканлигини қайд этувчи баённомани имзолашган эди. 1993 йилнинг декабрида эса, грузия ҳам мдҳ га аъзо бўлиб кирди. мдҳ ўз аъзоларининг суверен тенглигига асосланган бўлиб, халқаро ҳуқуқнинг мустақил ва тенг ҳуқуқли субъекти ҳисобланади. мдҳ доирасида мамлакатларнинг мувофиқлашган институтлари бўлиб, унинг бошқарув органлари давлат ва хукумат раҳбарлари кенгаши, ижроия котибияти ҳисобланади. …
2
а бошқалар; - мдҳ доирасида ҳамкорликнинг иқтисодий таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, аъзо- давлатлар билан иккиёқлама ва шунингдек ҳар томонлама олиб борилаётган иқтисодий муносабатларнинг барча соҳаларида тенг ҳуқуқлилик тамойилларига асосланган ҳакорлик қилиш учун барча имкониятлар мавжуд; - мдҳ ёрдамида катта йўқотишларсиз янги мустақил давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар ҳам яратиб берилган. жаҳон иқтисодиётида мдҳ муҳим тизим бўлиб,12 аъзо- давлат, умумий, шунингдек миллий давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро фойдали ҳамкорликни амалга оширади. давлатлараро ҳамкорликнинг ўзаро иқтисодий муносабатлари мдҳ дирасидаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланиб, улар қуйидагилардир: · мдҳ доирасида мақсадлар амалга ошгунга қадар интеграцияга сакраб ўтмасдан, босқичма – босқич ишлаб чиқаришни ривожлантириб эркин савдо зоналарини ташкил қилиш; · мдҳ доирасида савдо – иқтисодий ҳамкорликнинг салоҳиятни кўтариш; · мдҳ доирасида товарларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш ва бошқалар. жаҳон иқтисодиётида мдҳ координатор ва ахборотчи ролини ўйнаб, аъзо давлатлар учун юқори даражадаги ижтимоий –иқтисодий, сиёсий ва маданий хўжалик соҳаларида юқори натижаларга эришиш жараёнларини …
3
и ва унинг муаммолари 90-йилларнинг бошига қадар социалистик режали тизимни бошидан кечирган мдҳ мамлакатлари жаҳон хўжалигига дадил кириб боришининг назарий ва амалий томонларини ечиш учун қуйидаги муаммоларни ҳал этишга киришган эди: - «очиқ иқтисодиёт» тамойилларининг назарий жиҳатларини таҳлил этиб, амалиётда кенг қўллаш; - жаҳон иқтисодиётида социалистик режали тизимни бошидан кечирган (ххр, марказий ва шарқий европа давлатлари) ва ҳозирги кунда бозор иқтисодиётига дадил кириб бораётган мамлакатларнинг иқтисодий ислоҳотларини чуқур таҳлил этиш ва амалиётда қўллаш; - иқтисодиётда экспорт стратегияси билан саноат сиёсати ўртасида рўй бераётган ўзаро алоқадорликни чуқур таҳлил этиш; - жаҳон мамлакатлари ўртасида интеграция жараёнлари боришини таҳлил этиб, иқтисодий фаолиятнинг жаҳон стандартларига мос механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш. жаҳон иқтисодиётида мдҳ мамлакатлари ривожланишнинг ўзига хос хусусиятига эга бўлиб, ташқи савдо соҳасида халқаро иқтисодий муносабатларнинг глобал масштабда ривожланиши билан характерланади. 90–йилларда мдҳ мамлакатларининг иқтисодий ривожланишида барқарорлашув жараёнлари рўй бериб, осиё-тинч океани минтақаси давлатларининг иқтисодий тикланганлиги кўзга ташланади. мдҳ мамлакатлари билан яқин ва …
4
латлари (қозоғистон, қирғизистон, тожикистон, туркманистон) орқали амалга оширилмоқда. мустақилликнинг дастлабки йилларида республикамизнинг ташқи савдо алоқаларини 70-80 %и мдҳ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган бўлса, 1997 йилда 60-65 %, 2004 йилда эса 75 – 80 %га тўғри келган эди. россия федерацияси билан ўзбекистон ўртасида савдо – иқтисодий алоқалар йилдан–йилга кенгайиб, ривожланиб бормоқда. 1997 йилда россия билан ўзбекистон ўртасида экспорт – импорт сальдо 65,3 млн. ақш долл.ни ташкил этган. ўзбекистон россияга асосан қишлоқ - хўжалик маҳсулотларини чиқариб, саноат товарларини сотиб олмоқда. агар 1992 йилда россияга сотилган маҳсулотларнинг 58-59 %и пахта толасига, 7-8 %и машина ва асбоб- ускуналарга, 1-2 %и эса халқ истеъмоли товарларига тўғри келган бўлса, 1998 йилда пахта толасининг улуши 21-22 %га қисқарганлигини, машина ва асбоб – ускуналар 30-31 %га, халқ истеъмоли маҳсулотлари савдоси учун эса 14-15 %га ўсганлигини кўришимиз мумкин. хуллас, республикамиз ўзининг қисқа иқтисодий ривожланиш йилларида россиядан халқ истеъмоли маҳсулотларини импорт қиладиган мамлакатдан, уларни экспорт қиладиган мамлакатга айланиб борган эди. …
5
ланма 525 млн. ақш долл.ни, 2002 йилда эса 568 млн. долл.ни ташкил этган. 2002 йилда қозоғистон билан ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 263,3 млн. долл.ни, тожикистон билан 116,9 млн. ақш долл.ни, қирғизистон билан 111,6 млн, туркманистон билан эса 75,3 млн. ақш долл.ни ташкил этган. мдҳ давлатлари билан ўзбекистон ўртасида савдо – иқтисодий муносабатлар сезиларли ривожланиб бормоқда. жумладан, 2003 йилда ўзбекистоннинг украина билан бўлган савдо айланмаси 1,5-2 баробарга, рф билан 20-25 % га, марказий осиё давлатлари билан 1,5-2 баробарга ўсган эди. мдҳ мамлакатларининг савдо – иқтисодий алоқалари озарбайжон, арманистон, белоруссия каби мустақил давлатлар билан ҳам йилдан – йилга кенгайиб бормоқда. мдҳ мамлакатларининг савдо – иқтисодий алоқаларининг боришида, айниқса саноати ривожланган (ақш, буюк британия, франция, италия) ва ривожланаётган (ҳиндистон, туркия, эрон, саудия арабистони) давлатлари алоҳида ўринни эгаллаб турибди. ўзбекистон республикасининг мдҳ доирасидаги ҳамкорлиги ўзбекистон республикаси президенти ислом каримов 1998 йилнинг 15-16 сентябрида қозоғистон пойтахти остона шаҳрида бўлиб, мдҳнинг навбатдаги саммитида иштирок этди. саммит …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодиёти"

1355146008_40801.doc мавзу: мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодиёти www.arxiv.uz режа: 1. мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ташкил топиши ва ривожланиш хусусиятлари 2. мдҳ мамлакатларининг жаҳон хўжалигига кириб бориши ва унинг муаммолари 3. ўзбекистон республикасининг мдҳ доирасидаги ҳамкорлиги мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ташкил топиши ва ривожланиш хусусиятлари 1991 йилнинг 8 декабрида белоруссиянинг ҳукумат резиденциясида (вискули шаҳрида) россия федерацияси, белоруссия ва украина республикаларининг ҳукумат раҳбарлари мдҳ давлатлари иттифоқини тузиш тўғрисида битимни имзолашди. шу йилнинг 21 декабрида олма–ота шаҳрида 11 та суверен давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари (болтиқ бўйи давлатлари ва грузиядан ташқари) озарбайжон, арманистон, белоруссия, қозоғистон, молдова, р...

DOC format, 134.0 KB. To download "мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодиёти", click the Telegram button on the left.