o'zbekiston va jahon hamjamiyati

PPTX 78 sahifa 7,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 78
презентация powerpoint 13 мавзу. ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти (2 соат). режа ўзбекистон республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор тамойиллари. ўзбекистон республикасининг бмтга аъзо бўлиши ҳамда жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши. ўзбекистоннинг европа иттифоқи мамлакатлари билан истиқболли ҳамкорликлари. ўзбекистоннинг шҳт билан алоқалари. ўзбекистоннинг мдҳдаги ўрни ва марказий осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари. фойдаланиш учун адабиётлар мирзиёев ш.м. миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. т. 1. - тошкент: ўзбекистон. 2017. мирзиёев ш.м. эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. - тошкент: ўзбекистон. 2017. каримов и.а. тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. т. 12. - тошкент: ўзбекистон, 2004. усмонов қ. ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви. –тошкент: молия, 2003. муртазаева р.ҳ. ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва толерантлик. дарслик. - тошкент: мумтоз сўз, 2019. www. president.uz www. mfa.uz www.ziyonet.uz. www.edu.uz. www.google.uz. www.gov.uz. хх асрнинг охирги ўн йиллиги инсоният тарихига буюк ўзгаришлар даври бўлиб кирди. чунки …
2 / 78
абки кунларидан бошлаб ўзбекистонда халқаро ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш, хорижий давлатлар билан дипломатик, туристик алоқаларни йўлга қўйиш ва бу ишларда фаолият юритиш учун юқори малакали миллий кадрлар этиштириш эҳтиёжи келиб чиқди. шуни таъкидлаш керакки, ўзбекистон бу ишларни режали тарзда амалга оширди. 1991 йил 31 августда олий кенгаш vi сессиясида қабул қилинган “мустақиллик ҳақидаги баёнот”да ўз ташқи сиёсатининг асосий йўлини белгилаб олган “халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган ўзбекистон республикаси халқаро муносабатларда мустақил давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида қатнашади, унинг мақсадлари мустаҳкам тинчлик, қуролсизланиш, ўз ҳудудини қурол-яроғлардан холи қилиш, ядровий қуролни ва бошқа оммавий қирғин қуролларини йўқотиш, суверен давлатлар ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал этишда куч ишлатиш ва тазйиққа йўл қўймасликдан иборат” ўзбекистон республикаси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган конституциямизнинг 17-моддасида бу йўлни қонун билан мустаҳкамлади. ўзбекистон республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор тамойиллари қуйидагиларни ташкил этади: миллий-давлат манфаатларини устун қўйган ҳолда ташқи сиёсатда давлатларнинг суверен тенглигини ҳисобга олиш; умумбашарий қадриятларни устун …
3 / 78
н ва инсон ҳуқуқларига оид бошқа ҳалқаро ҳуқуқ битимлардан, хельсинки битими париж ва мадрид хартияларига асосланди. шунингдек, асосий қонунга киритилган қонунларни ривожлантириш мақсадида “дипломатик муносабатларни ўрганиш тартиби”, “ўзбекистонда халқаро шартномаларни тузиш, ижро этиш ва бекор қилиш” ҳақида актлар ҳам қабул қилинди. уларда ташқи сиёсатнинг ҳар томонлама асосланган тамойиллари ўз аксини топди. хартия юн. chartes — қоғоз, ёрлиқ) — 1) ўрта асрлардаги (шаҳарлар ва коммуналар х.си, эркинликнинг буюк х.си ва б.) ва янги замондаги (буюк бри танияда 1838 й.ги халқ х.си, конституцион x. ва б.) оммавийҳуқуқий ва сиёсий тусдаги ҳужжат. халқаро ҳуқукда одатда декларация сўзининг синоними сифатида қўлланиб, мажбурий кучга эга бўлмайди, халқаро актнинг умумий қоидалари ва мақсадини ифодалайди (мас, янги европанинг париж х.си); 2) эски қўлёзма. ўзбекистон республикаси ўзининг ташқи сиёсатдаги йўналишларини демократик приципларга асосланган ҳолда олиб борар экан 1991 йил декабрдан 1992 йил июль ойигача бўлган давр ичида республикани 111 давлат, 2015 йилга қадар эса ўзбекистон мустақиллигини 180 дан …
4 / 78
1993 йил февраль ойига келиб тошкентда бмт ваколатхонаси очилди. холид малик бмтнинг ўзбекистондаги вакили этиб тайинланди. бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт) ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот. 1945 й.да тузилган. бмтни барпо этиш ҳақидаги қарор ссср, ақш, англия ва хитой ташқи ишлар вазирларининг москвадаги кенгашида 1943 й.да, устави эса сан франциско конференциясида 1945 й.да қабул килинди. бмт уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан, 2000 й.да эса улар сони 189 га етди. бмтнинг доимий иш ўрни (штаб квартираси) — ньюйорк. бмт уставида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқукди бўлиши ва ўз такдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иктисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади. 2000 й. 6—8 сент.да бмтнинг 55-сессияси доирасида «минг йиллик саммити» бўлиб ўтди. унда …
5 / 78
сига мувофиқ, бмт бош ассамблеяси қарори б-н қабул қилинади. бмт аъзолари халқаро низоларни тинч йўл б-н ҳал этишлари лозим. устав қоидаларини доимо бузиб турадиган давлат, хавфсизлик кенгашининг тавсиясига мувофиқ, бош ассамблея карори б-н бмт аъзолигидан чиқарилади. бмтнинг асосий органлари: бош ассамблея, хавфсизлик кенгаши, иктисодий ва ижтимоий кенгаш (экосос), васийлик кенгаши, бмт ҳузуридаги халқаро суд ва бмт котибияти — бош котиб ва б. ходимлардан иборат. бмт бош котиблари: трюгве ли (норвегия, 1946—53), даг хаммаршельд (швеция, 1953—61), у тан (бирма, 1961—71), курт вальдхайм (австрия, 1972—81), хавьер перес де куэльяр (перу, 1982—91), бутрос бутрос ғоли (миср, 1992—97), кофи анан (гана, 1998 й.дан). пан ги мун, антонио гутиериш бош котибни хавфсизлик кенгаши тавсиясига мувофиқ бош ассамблея 5 йил муддатга тайинлайди. бмтнинг расмий тиллари — инглиз, француз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади. ўзбекистон раҳбариятининг дунёдаги глобал муаммоларга жаҳон миқёсида эътиборини қаратиши ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда тутган аниқ ўрнини белгилаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 78 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston va jahon hamjamiyati" haqida

презентация powerpoint 13 мавзу. ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти (2 соат). режа ўзбекистон республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор тамойиллари. ўзбекистон республикасининг бмтга аъзо бўлиши ҳамда жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши. ўзбекистоннинг европа иттифоқи мамлакатлари билан истиқболли ҳамкорликлари. ўзбекистоннинг шҳт билан алоқалари. ўзбекистоннинг мдҳдаги ўрни ва марказий осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари. фойдаланиш учун адабиётлар мирзиёев ш.м. миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. т. 1. - тошкент: ўзбекистон. 2017. мирзиёев ш.м. эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. - тошкент: ўзбекистон. 2017. каримов и.а. тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлиг...

Bu fayl PPTX formatida 78 sahifadan iborat (7,6 MB). "o'zbekiston va jahon hamjamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston va jahon hamjamiyati PPTX 78 sahifa Bepul yuklash Telegram