ўзбекистон хавфсизлик сиёсатида афгонистон, жанубий осиё ва якин шарк омили

DOC 115.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350470742_15957.doc ўзбекистон хавфсизлик сиёсатида афғонистон, жанубий осиё ва яқин шарқ омили режа: 1. ўзбекистон ташқи сиёсатида афғонистон омили 2. ўзбекистон билан покистон ва ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлар 3. ўзбекистон ташқи сиёсатида яқин шарқ омили бугун афғониcтонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бораётгани нафақат минтақа давлатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамияти ташвишга солмоқда. бироқ мазкур иллатга қарши фақат гиёҳванд мод​далар ишлаб чиқарилаётган ҳудуд атрофида «хавфсизлик зона»сини ташкил этиш, жазолаш ва маъмурий чора-тадбирларни кучайтириш билангина курашиш кифоя қилмайди. бу муаммони, биринчи навбатда, афғонистон иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш, аҳолини тинч ва бунёдкорлик меҳнати билан банд этиш орқалигина ҳал қилиш мумкин. президент ислом каримов ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатининг энг долзарб муаммолари ҳақида ҳам алоҳида фикр мулоҳазаларини баён қилди. ўзбекистон раҳбари, биринчи навбатда, марказий осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, минтақани барқарор хавфсиз ҳудудга айлантириш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканлигига ypғy берди. бу …
2
ари ҳамон ҳибсга олинмаганлиги, турли давлатларда улар томонидан содир этилаётган террорчилик актлари оқибатида бегуноҳ кишиларнинг ўлимига сабаб бўлаяпти. афғо​нистонда ҳукумат аъзолари, давлат идоралари ва уларнинг ходимларига қарши ҳужумлар уюштирилаяпти. хамид карзай ҳукумати ўз қарорларини амалга оширишда ҳар хил тўсиқларга дуч келаяпти; иккинчидан, афғонистонни қайта тиклаш бўйича сиёсий, этник ва диний гуруҳлар раҳбарлари ўртасида келишилган аҳдлашув принципларини бузиш ҳоллари ҳам юз бермоқда. учинчидан, афғонистон давлат чегаралари тўлиқ назоратга олинмаган, хусусан покистон билан чегарадош tofли ҳудудларда нотинчлик ҳукм сурмоқда ва бу муаммони ҳал қилишда асосий омил ҳисобланган афғон миллий армияси ва полициясини шакллантириш жараёни эса катта қийинчиликлар билан амалга оширилмоқда. тўртинчидан, жаҳон ҳамжамиятининг ёрдами ва афғонистон ҳукуматининг олиб бораётган доимий курашига қарамай мамлакатда гиёҳванд ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш ва чет элларга етказишнинг махфий йўллари ва усуллари ҳамон мавжуд. бешинчидан, мамлакат адлия тизими бугунги талаб даражасида шаклланмаган. лекин шунга қарамасдан, ўтган уч ярим йил давомида афғонстонда тикланиш ва янги ҳаёт учун кураш жараёни …
3
ам тизимларини тиклаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш каби долзарб масалалар турар эди. хонавайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни, иқтисод ва хўжаликни афғон халқи ўз кучи билан тиклаши эҳтимолдан узоқ эди. шу сабабли жаҳон ҳамжамияти, биринчи навбатда, қўшни давлатлар афғон халқига, президент хамид карзай бошлиқ ҳукуматга ўз ёрдам қўлларини чўздилар. ушбу ўринда қайд қилиш лозимки, донор давлатларнинг токиода ташкил этган афғонистонга ёрдам жамғармасини жаҳон банки томонидан бошқариш йўлга қўйилди. терроризмга қарши курашда асосий ролни ўйнаган ақш маъмурияти қуйидаги вазифаларни ўз зиммасига олди: а) пойтахт қобул шаҳри, унда жойлашган ҳукумат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, давлатнинг муҳим вилоятларида тар​тиб сақлашни ташкил этиш; б) афғонистон давлатчилиги рамзларидан бири бўлмиш миллий армияни тузиш, тарбиялаш ва ўқитиш; в) вилоятларнинг аксариятида сақланиб қолган экстремист гуруҳларни тугатиш ва бир вақтнинг ўзида афғонистон маҳаллий давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадида муваққат тикланиш гуруҳларини (provincial reconstruction teams-prt) жойлаштириш. бу гуруҳларнинг ҳар бири ақш ҳарбий кучлари, халқаро ривожланиш агентлиги (usaid), давлат департаменти ва коалицияга …
4
300 та автобус, 3 та самолёт, 1 миллион тонна ғалла ажратди, қобул шаҳрида и.ганди номида шифохона очди, юзлаб афғон ёшларининг ҳиндистоннинг етакчи ўқув юртларида ўқишлари учун стипендиялар белгилади ва айни пайтда давлат бошқарув ходимларини ўқитиш, малакасини оширишда ҳамкорлик қилмоқда. афғонистон ташқи савдосини ривожлантириш мақсадида эрон билан биргаликда эрон порти чахбахарни афғонистон чегараси билан боғловчи йўлни қуришда фаол иш олиб бормоқда. қўшни эрон давлати ҳам афғонистонга ҳар томонлама кўмак бермоқда: токио донор давлатлар конференциясида афғонистонни тиклаш фондига 560 млн. ақш доллари ҳажмида маблағ қўшди, чегарадош вилоятларига электр энергияси, табиий газ етказиб бермоқда, 2000 афғон ёшларининг эрон олий ўқув юртларида ўқиши учун стипендия ажратди. афғонистоннинг денгиз орқали савдо алоқаларини ривожлантиришни кўзда тутган ҳолда ўзининг чаҳбаҳар денгиз портини замонавийлаштирмоқда, унга келадиган йўлларни юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳиндистон ва афғонистон билан биргаликда қурмоқда. германия ички тартиб ва хавфсизликни таъминлашда асосий роль ўйновчи янги полиция қисмларини тайёрлашни ўз зиммасига олган. россия, япония, хитой, европа иттифоқи давлатлари, …
5
арни эксплуатация қилишга лойиқ ҳолатга келтирмоқдалар. афғонистоннинг шимолий вилоятларига электр энергияси етказиб бермоқда. ўзбекис​тон автомобиллари, қурилиш материаллари ва бошқа товарлари афғонистон бозоридан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. кўп афғон ёшлари ўзбекистоннинг турли олий ўқув юртларида ўқимоқдалар. эрон, афғонистон билан тузилган шартномага биноан, ўзбекистонлик мутахассислар термиз шаҳрини эроннинг чахбахар порти билан ҳирот шаҳри орқали боғловчи янги автомобиль йўлини қуришда қатн ашадилар. келажакда шу йўлга параллел равишда темир йўл қурилиши ҳам мўлжалланган. юқорида келтирилган мулоҳазаларга хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, аксарият давлатлар кўп азоб-уқубат чеккан, лекин мағрур афғон халқига ўз ҳаётини янгилаш, барқарор тараққиёт йўлига тушиб олиши ва тинчликсевар дав​латлар қаторидан ўрин эгаллашида баҳоли қудрат кўмаклашишга тайёр эканлигини изҳор этмоқда ва ўзларининг амалий ҳаракатлари билан бу хоҳишларини тасдиқламоқда. 2. ўзбекистон ва жанубий осиё давлатлари муносабатларининг геосиёсий жиҳатлари ўзбекистон президенти и.каримовнинг мустқилликнинг дастлабки йилларида покистонга амалга оширган давлат ташрифи ўзбекистон ва покистон ўртасидаги ҳамкорликка асос солган бўлса, покистон ислом республикаси бош вазири муҳаммад навоз шарифнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон хавфсизлик сиёсатида афгонистон, жанубий осиё ва якин шарк омили"

1350470742_15957.doc ўзбекистон хавфсизлик сиёсатида афғонистон, жанубий осиё ва яқин шарқ омили режа: 1. ўзбекистон ташқи сиёсатида афғонистон омили 2. ўзбекистон билан покистон ва ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлар 3. ўзбекистон ташқи сиёсатида яқин шарқ омили бугун афғониcтонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бораётгани нафақат минтақа давлатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамияти ташвишга солмоқда. бироқ мазкур иллатга қарши фақат гиёҳванд мод​далар ишлаб чиқарилаётган ҳудуд атрофида «хавфсизлик зона»сини ташкил этиш, жазолаш ва маъмурий чора-тадбирларни кучайтириш билангина курашиш кифоя қилмайди. бу муаммони, биринчи навбатда, афғонистон иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш, аҳолини тинч ва бунёдкорлик меҳнати билан банд этиш орқалигина ҳал қилиш мумкин. презид...

DOC format, 115.0 KB. To download "ўзбекистон хавфсизлик сиёсатида афгонистон, жанубий осиё ва якин шарк омили", click the Telegram button on the left.