ишлаб чиқаришни бошқариш

DOC 81.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482257508_66607.doc ишлаб чиқаришни бошқариш режа: 1. ишлаб чиқаришни бошқариш мазмуни ва моҳияти 2. ишлаб чиқаришни бошқаришда объект ва субъект тушунчалари 3. ишлаб чиқилган маҳсулот сифатини бошқариш 4. сифат менежменти. сифатни назорат қилиш босқичлари ишлаб чиқаришни бошқариш мазмуни ва моҳияти объектив дунё жонсиз ва жонли табиатдан ташкил топган. ҳар иккиси ҳам доимо ривожланишда ва ҳаракатда бўлади. шу сабабли улар бошқаришга муҳтождир. шунга биноан бошқарув ҳам икки асосий турга бўлинади: · жонсиз табиатни бошқариш; · жонли табиатни бошқариш. бошқаришнинг бу турларидан ҳар бири, ўз навбатида, бир неча хилларга бўлинади. масалан, жонли табиатни бошқариш: · жамиятни бошқариш; · жамоат ташкилотларини бошқариш; · ишлаб чиқаришни бошқариш; · ходимларни бошқариш кабиларга бўлинади. бошқарув ижтимоий ривожланиш маҳсули ва ижтимоий меҳнат жараёнининг объекти зарурий унсуридир. бинобарин, ҳар қандай нисбатан катта миқёсда амалга ошириладиган бевосита ижтиомий ёки биргаликда қилинадиган меҳнат идора қилувчига маълум даражада муҳтождир. бу идора қилувчи якка ишлар ўртасида уйғунлик ўрнатади ва ишлаб чиқариш организмининг мустақил …
2
ўлинади. бошқаришга корхона нуқтаи назаридан қуйидагича таъриф бериш мумкин. корхонани бошқариш - бу хўжалик раҳбар органлари, корхона маъмурияти ҳамда жамоат ташкилотларининг иқтисодий ва ижтимоий натижаларга эришишини кўзда тутган ҳолда кишилар жамоасига, улар орқали ишлаб чиқаришнинг моддий-буюм унсурларига, уларнинг ўзаро амал қилишини уюштириш учун аниқ мақсад йўналишида тартибли таъсир кўрсатишдир. ҳар қайси ишлаб чиқариш хоҳ у корхона даражасида, хоҳ у мамлакат миқёсида бўлсин ўзининг бошқарилувчиси (объекти) ва бошқарувчиси (субъекти)га эга бўлади. бошқарилувчи ёки бошқарув объекти кўп қиррали ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, у: · моддий ва техникавий тайёргарлик (асосий ва айланма фондлари); · ташкилий меҳнат тайёргарлиги (кадрларни танлаш, ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва ҳк.); · хизмат кўрсатишни ташкил қилиш (энергия бериш, таъмирлаш, ташиш ва ҳк.); · маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бевосита жараёни ва уни сотишни ташкил қилишни ўз ичига олади. бошқарувчи ёки бошқарув субъекти - бу бир гуруҳ кишилар ҳамда бошқарув органларидан иборат бўлиб, турли шакллар, усуллар ва техникавий воситалар ёрдамида …
3
шлаб чиқариш бўғинлари бошқарилувчи тизим (объект) бошқарувчи тизим (субъект) корхонада цехда участкада иш жойларида -цехлар, участкалар -участкалар -ишчиларнинг иш жойлари -меҳнат воситалари -директор ва унга бўйсинувчи барча бошқарув аппарати -цех бошлиғи ва унга бўйсинувчи барча бошқарув аппарати -участка бошлиғи ва унга бўйсинувчи барча бошқарув аппарати -ишчилар, хизматчилар ва бошқа ходимлар бошқарувнинг ҳар иккала тизими ўзаро алоқадор бир бутунни ташкил қилади ва бир-бирига таъсир кўрсатади. бир томондан, бошқарувчи тизим бошқарилувчи тизимга таъсир кўрсатган ҳолда унинг таркибини ўзгартиради, уни муайян энг қулай ва энг мувофиқ нисбатга келтиради. иккинчи томондан эса, бошқарилувчи тизим бошқарувчи тизимга акс таъсир кўрсатади. ишлаб чиқаришни бошқаришда объект ва субъект тушунчалари ишлаб чиқариш икки турдаги бошқаришни ташкил қилади: · буюмни, яъни меҳнат воситаларини бошқариш; · одамлар (ишчилар)ни бошқариш. буюмни бошқариш унинг ўзини ишлаб чиқариш жараёнидан иборат. бу жараёнда ишчилар моддий бойлик олиш мақсадида меҳнат буюмларига таъсир кўрсатадилар ва бошқариш субъекти ролини бажарадилар. моддий бойлик олиш учун меҳнат буюмларига бевосита …
4
операция ва меҳнатни, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш даражасига боғлиқ. иқтисодий фаолият ишлаб чиқаришдан бошланади. ҳар қандай ишлаб чиқаришда икки омил - шахсий-инсоний омил ва моддий-ашёвий омил иштирок этади. чунончи: ик ич т а и ичв бу ерда: ик - ишчи кучи (шахсий инсоний омил); ичв - ишлаб чиқариш воситалари (меҳнат предметлари, яъни хом-ашё, материаллар ва меҳнат қуроллари, яъни машина, асбоб-ускуналар, ўлчаш, ҳисоблаш асбоблари ва ҳк.); ич - ишлаб чиқариш жараёни; т - тақсимот; а - айирбошлаш; и - истеъмол. ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот яратилади ва у тақсимот, айирбошлаш орқали истеъмол қилиш билан тугалланади. ишлаб чиқариш муҳитида бошқариш фаолиятининг асосий мақсади - бу ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва юқори фойда олишдир. фойда олиш эса: -ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш самарадорлигига; -инвестиция самарадорлигига; -маҳсулот сифати ва унинг рақобатбардошлилигига; -тез ва самарали қарорларнинг қабул қилинишига; -янги техника ва технологиянинг жорий қилиниш даражаси каби қатор омилларга боғлиқдир. демак, ишлаб чиқаришни бошқариш бевосита, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир …
5
алаштириш ва истиқболни белгилашда; -янги маҳсулот яратиш вариантини танлашда; -норматив (меъёрий) ҳужжатларни ишлаб чиқишда; -маҳсулот сифатини назорат қилишда; -маҳсулот сифатини оширгани учун ходимларни рағбатлантиришда; -сифат тўғрисида ахборот йиғишни ташкил этишда ва ҳоказо ҳолларда вужудга келади. сифатли товар деганда унинг мустаҳкамлиги, чидамлилиги, истеъмол хусусиятлари, ташқи кўриниши стандартлаштирилганлик даражаси, тайёрланиш технологияси ва бошқаларни ўзида жам этган товар тушунилади. маҳсулот сифати мазкур товардан, маълум ижтимоий эҳтиёжнинг мазкур истеъмол қийматидан қониққанлик даражасини ифодалайди. маҳсулот сифати хом-ашё, ишлаб чиқариш воситаларининг сифатини оширишдан олинадиган иқтисодий самарада намоён бўлади. хом-ашё сифатини оширишдан олинадиган иқтисодий самара: -материаллар сарфи нормаларининг камайишида; -унга ишлов беришга қилинадиган меҳнат сарфининг қисқаришида; -пировард маҳсулот чиқишининг кўпайишида; -маҳсулот сифатининг яхшиланишида намоён бўлади. машиналар сифатини оширишнинг самарадорлиги: -меҳнат унумдорлигининг ошишида; -машиналар чидамлилигининг узайишида; -захирадаги машиналарга бўлган талабнинг қисқаришида; -таъмирталаб машиналар сонининг камайишида; -капитал сарфларига бўлган тежамкорликда намоён бўлади ва ҳк. маҳсулот сифатига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: -ишлаб чиқариш воситалари сифати; хом-ашё ва материаллар сифати; -ишловчиларнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ишлаб чиқаришни бошқариш"

1482257508_66607.doc ишлаб чиқаришни бошқариш режа: 1. ишлаб чиқаришни бошқариш мазмуни ва моҳияти 2. ишлаб чиқаришни бошқаришда объект ва субъект тушунчалари 3. ишлаб чиқилган маҳсулот сифатини бошқариш 4. сифат менежменти. сифатни назорат қилиш босқичлари ишлаб чиқаришни бошқариш мазмуни ва моҳияти объектив дунё жонсиз ва жонли табиатдан ташкил топган. ҳар иккиси ҳам доимо ривожланишда ва ҳаракатда бўлади. шу сабабли улар бошқаришга муҳтождир. шунга биноан бошқарув ҳам икки асосий турга бўлинади: · жонсиз табиатни бошқариш; · жонли табиатни бошқариш. бошқаришнинг бу турларидан ҳар бири, ўз навбатида, бир неча хилларга бўлинади. масалан, жонли табиатни бошқариш: · жамиятни бошқариш; · жамоат ташкилотларини бошқариш; · ишлаб чиқаришни бошқариш; · ходимларни бошқариш кабиларга бўлинади. бош...

DOC format, 81.0 KB. To download "ишлаб чиқаришни бошқариш", click the Telegram button on the left.