бошқаришда ахборот ва коммуникация

DOC 118.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482255823_66593.doc бошқаришда ахборот ва коммуникация режа: 1. ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли 2. бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларга қўйиладиган талаблар 3. бошқарув ахборотларини туркумланиши 4. коммуникация ва коммуникацион жараён 5. ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли ахборот бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун ўта зарурдир. ишончли ва зарур ахборотларсиз бошқаришни амалга ошириб бўлмайди. ахборотлар бошқарув негизи ҳисобланади. бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ахборот воситасида қуйидагича амалга оширилади (1-чизма): ташқи ахборот ички ахборотлар бошқарув буйруғи 1-чизма. бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг ҳолати ҳамда бошқарилувчи объект боғлиқ бўлган ташқи муҳим ҳолати ҳақида ахборотлар олиб туради. бу ахборот бошқарувчи ва орган томонидан қабул қилинади ва шу ахборот асосида у бошқарувчи ахборот (қарор, буйруқ)ни ишлаб чиқади. шундан кейин ахборот бошқарилувчи объектга таъсир ўтказадиган бошқарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади. бошқарув …
2
муаммолардан келиб чиқувчи ахборотлар ҳисобланади. агар корхона ичида ахборот оқимларининг келиши ва ташқи дунё билан алоқалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади. бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларга қўйиладиган талаблар бошқаришда фойдаланиладиган ва бажарилиши учун узатиладиган ахборотларга қуйидаги талаблар қўйилади: -ишончлилик; -тушунарли, бир маънолилик; -тезкорлик; -тўлиқлик; -тежамлилик. ҳозирги даврда раҳбар бошқарув ишларида ташаббус ва омилкорлик кўрсатиши, тезкорлик билан иш олиб бориши, вазият ўзгаришни ўз вақтида пайқаб олиш, ресурслар билан маневр қила олиши, ҳар бир конкрет шароитда мақбул қарор қабул қилиши зарур. бунинг учун раҳбар ишончли ва мазмунли ахборот олиб туриши лозим. ортиқча, бефойда ахборот раҳбар ишини қийинлаштиради, ортиқча меҳнат ва вақт сарфлашга олиб келади. ахборот тушунарли бўлиши керак, чалкаш, бир-бири билан таққослаб бўлмайдиган кўрсаткичлар тўғри раҳбарлик қилишга ва ўз вақтида қарор қабул қилишга путур етказади. ахборотнинг ўз вақтида келиши ва ўз вақтида бажарувчиларга юборилиши, яъни тезкорлик ҳам жуда муҳимдир. у бошқарув жараёнининг, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз боришига ёрдам беради. шунингдек, дастлабки ахборотни бошқариш турли …
3
нган бўлса, раҳбарларга ортиқча, бефойда маълумотлар шунчалик кам келиб тушади. бу эса ўз навбатида ахборот оқимидаги тежамкорликни таъминлайди. бошқариш тизимининг муваффақиятли ишлашининг зарур шарти фақат тўғри алоқагагина эмас, балки тескари алоқанинг ҳам мавжуд бўлишидир. тескари алоқа ҳар қандай даражадаги тизимлар ҳаракатини ростлаб туриш учун универсал механизм ҳисобланади. бошқарилувчи тизимдан бошқарувчи тизимга (бўйсинувчидан бошлиққа) келиб тушадиган ахборотни, яъни берилган фармойиш ва буйруқнинг натижалари тўғрисидаги ахборотни тескари алоқа деб тушуниш қабул қилинган. бошқарув тизими унсурлари ичида мураккаб, кўп томонлама ва хилма-хил алоқалар мавжудлиги шароитида тескари алоқанинг аҳамияти айниқса ортади. бошқарувчи тизим фармойиш ёки буйруқ (топшириқ) бергандан кейин шу фармойиш ёки буйруқ қандай бажарилаётганлиги тўғрисида тескари алоқа йўли бўйича ўз вақтида ахборот билан таъминланиб турилмаса, бошқариш жараёни бузилади ва бошқарув тизими бутунлай издан чиқади. ишлаб чиқаришни ва давлат бошқарувининг барча даражаларида мустаҳкам тескари алоқа мавжудлиги ҳарактерлидир. одатий бир мисол. мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши бўйича ишлаб чиқиладиган барча қонунлар, албатта умумхалқ муҳокамасига қўйилади, …
4
нчалик тушунганини билиш учун зарур. раҳбар берилган топшириқ ёки айтилган сўз ҳар доим бўйсинувчилар томонидан бирдек қабул қилинади, деб ўйламаслиги керак. бундай хато фикрга борувчи раҳбар ўзини реал воқеликдан узоқлаштиради. тескари алоқани самарали ўрнатмаган раҳбарнинг бошқарув фаолияти заифлашади ва инқирозга юз тутади. шов-шув ахборот алмашув жараёнида салбий таъсир кўрсатувчи унсурлардан ҳисобланади. ахборотларни узатиш назарияси тили билан айтганда шов-шув - бу ғояни бузиб талқин қилишда намоён бўлади. айтилган сўздан тортиб, то уни қабул қилингунгача бўлган масофадаги турли тўсиқлар, шов-шувлар ахборотни кодлаштириш ва декодлаштириш, шунингдек раҳбар билан бўйиснувчи ўртасидаги алоқа жараёнига катта таъсир ўтказиши мумкин. шу сабабли шов-шувни ҳам эътиборсиз қолдириш мумкин эмас. бошқарув ахборотларини туркумланиши ҳозирги даврда халқ хўжалигининг турли бўлинмалари фаолиятини бошқариш, энг аввало тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш турли-туман ахборотларга боғлиқ. ахборотларнинг хилма-хиллиги ҳар бир бошқарув объектининг фаолияти кўп томонламалиги билан, бошқарув соҳалари ҳам турли-туманлиги билан белгиланади. бўлар эса пировард натижада ишлаб чиқариш жараёнлари миқёсининг катталиги, ўта мураккаблиги ва …
5
йди. барча бошқариш вазифаларини комплекс ҳал этиш учун ахборотлар ҳар бир бошқариш объектининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб аниқ туркумланади. 2-чизма. ахборотлар тизими оддий тизим. ахборот пайдо бўлган жойдан истеъмол жойига келтирилади. бундай ахборот телефон орқали ёки сигналлар воситасида келиб тушиши мумкин. бу турдаги ахборот тизими қуйи бошқарув босқичига тўғри келади. иш жойидан устага берилган ахборот бунга мисол бўла олади. бундай ахборотга деярли ишлов берилмайди. мураккаб тизим. бу тизим ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибининг мураккаблиги билан боғлиқ. бу ерда дастлабки ахборот юзага келади. ишлов беришда ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланилади. мураккаб ахборот тизимининг ҳар хил даражада механизациялаш турлари қуйидагилардан иборат: ахборотларни тўла ўзлаштириш даври. бунда ахборот оддий механизмлардан фойдаланилган ҳолда бутунлай қайта ишланади. аралаш ахборот тизими. бунда ахборотни механизациялашган ва автоматлашган қурилмалари ёрдамида ўзгартиришларга эришилади. бу тизим аавтоматлашган назоратни таъминлайди, баъзида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти устидан оддий бошқарув жараёнини амалга оширади. ахборот-маълумот тизими. бунда кўз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бошқаришда ахборот ва коммуникация"

1482255823_66593.doc бошқаришда ахборот ва коммуникация режа: 1. ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли 2. бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларга қўйиладиган талаблар 3. бошқарув ахборотларини туркумланиши 4. коммуникация ва коммуникацион жараён 5. ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли ахборот бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун ўта зарурдир. ишончли ва зарур ахборотларсиз бошқаришни амалга ошириб бўлмайди. ахборотлар бошқарув негизи ҳисобланади. бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ахборот воситасида қуйидагича амалга оширилади (1-чизма): ташқи ахборот ички ахборотлар бошқарув буйруғи 1-чизма. бошқарув тизимидаги ахборот ...

DOC format, 118.0 KB. To download "бошқаришда ахборот ва коммуникация", click the Telegram button on the left.