стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари

DOC 116.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407746000_58184.doc стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари режа: 1.стратегик режалаштиришнинг объектлари республикада иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилишини такомиллаштириш 3. стратегияли режалаштиришнинг субъектлари 4. стратегик классификация 1.стратегик режалаштиришнинг объектлари стратегик режалаштириш обектлари қуйидаги иерархик бошқарув даражаларига қараб ажратилади: минтақа фирмалари, тармоқлари, иқтисод секторлари (саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш) даражаси; бутун бир хўжалик (хўжалик даври, пул муомаласи, нарх-наво); кенг миқёсда (ижтимоий муносабатлар, экология); миллий (чет эл давлатлари билан сиёсий-иқтисодий муносабатлар, интеграция жараёнлари). бинобарин, стратегик режалаштириш объектлари – тармоқлар, минтақалар ҳамда давлат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг вазияти, ҳодиса ва шароитларида муаммоларнинг пайдо бўлиши мумкинлигидир. иқтисоднинг ҳозирги вақтда ва келажакда нормал ишлаши туриши ҳамда ижтимоий барқарорлигини сақлаб туриш учун, бу муаммоларни йўқота билиш жуда зарур. стратегияли режалаштиришнинг асосий объектлари: · иқтисодий давр; · хўжаликнинг секторлар, тармоқ ва минтақалар бўйича тузилиши; · капиталнинг тўпланиш шарти; · пул муомаласи; · тўлов баланси; · нарх-наво; · рақобатлашув шарти; · ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, иш берувчи ва ёлланган ишчилар орасидаги …
2
давом эттириш, жамият ҳаётининг барча тамонларини эркинлаштириш талабларига мувофиқ иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, ўзбекистон республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида» ги фармони эълон қилинди. унда ўзбекистон республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тугатилиб, унинг негизида ўзбекистон республикаси иқтисодиёт вазирлиги ва ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси ташкил қилинди. мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, чуқур ўйланган ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш борасида ўзбекистон республикаси иқтисодиёт вазирлиги зиммасига қуйидагилар юкланди: · макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ва жадал суръат билан ривожланишини таъминлаш; · кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг етакчилик ролини таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш; · бой табиий ва минерал хомашё заҳираларидан, бунёд этилган ишлаб чиқариш ва фан-техника салоҳиятидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга қаратилган аниқ мақсад йўлидаги структуравий сиёсатни амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда малакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизими миқёсида интеграциялашувини таъминлаш; · янги иш …
3
ҳолда иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг, иқтисодиётни бошқаришда бозор услублари ва механизмларини жорий этишнинг чуқур ўйланган стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил қилиш; · асосий макроиқтисодий кўрсаткмчларни, респулика минтақалари ҳамда тармоқларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини системали тарзда комплекс таҳлил қилиб бориш, иқтисодий ва ижтмоий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини асослаб бериш; · иқтисодиётни ривожлантиишнинг кўп вариантли сценарийларини, минтақалар ва секторлар бўйича мамлакатни ижтимлий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш; · энг муҳим қиймат, моддий ва меҳнат балансларини ишлаб чиқишни ташкил этиш; · асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни пул-кредит агрегатлари, давлат бюджети параметрлари, ташқи савдо, тўлов ва тармолараро баланслар билан ўзаро боғланишланишини таъминлайдиган таъсирчан механизмни шакллантириш; · демографик прогнозлар, аҳолининг аниқ йўналтирилган ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, халқ фаровонлигини ўстириш, ижтимоий иефратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш; · иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг ўрта муддатли прогнозларини, замонавийлаштириш ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, ишлаб чиқаришни …
4
з зиммасига юкланган вазифаларни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид прогнозларни ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг умумиқтисодиёт комплексига кирувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан амалга оширади. ушбу фармон асосида ўзбекистон республикаси давлат статистика қумитаси зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилди: · статистика соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, замонавий халқаро талаблар ва андозаларга мос келадиган статистикани ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш; · илмий асосланган, бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларига жавоб берадиган, миллий ҳисоблар тузишни таъминлайдиган ҳамда халқаро статистика андозаларига мувофиқ бўлган ягона статистика методологияси ва кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиб, татбиқ этиш; · статистика ва ҳисобот кўрсаткичларининг тезкорлиги, ишончлилиги ва холислигини таъминлаш, статистика ахборотини олиш бемалоллиги, унинг очиқлилиги ва ошкоралигини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш; · статистика ахборотини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашувларга йўл қўймайдиган статистика ишларини ташкил қилиш тизимини яратиш; · статистика органларини замонавийлаштириш ҳамда уларни статистик ахборотларни тезкор …
5
ва статситика бўлимлари. +уйидагилар асосий вазифа қилиб белгиланган: · иқтисодиёт ҳудудий органлари ўзбекистон республикаси иқтисодиёт вазирлигига ҳамда +орақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларига; · статситика ҳудудий органлари ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитасига қарашлидир. ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг сунъий равишда камайтирилишига, корхоналар фаолиятига нохолис баҳо берилишига, пул маблағларининг банкдан ташқари ноқуний айланишига олиб келадиган нотўғри статистик ҳисоботни тақдим этишда, статистика маълумотларини яширишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунга мувофиқ қаттиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар. фармонда кўрсатилгандек, ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси, бош прокуратураси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «жиноят кодекси» га ва «маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс» га статистик ҳисоботни яширганлик ва бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни вазирлар маҳкамасига тақдим этади. 3. стратегияли режалаштиришнинг субъектлари стратегияли режалар бундай режалаштиришнинг субъектлари – хўжалик манфаатлари бўйича иш кўрувчилар томонидан тузилади ва амалга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари"

1407746000_58184.doc стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари режа: 1.стратегик режалаштиришнинг объектлари республикада иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилишини такомиллаштириш 3. стратегияли режалаштиришнинг субъектлари 4. стратегик классификация 1.стратегик режалаштиришнинг объектлари стратегик режалаштириш обектлари қуйидаги иерархик бошқарув даражаларига қараб ажратилади: минтақа фирмалари, тармоқлари, иқтисод секторлари (саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш) даражаси; бутун бир хўжалик (хўжалик даври, пул муомаласи, нарх-наво); кенг миқёсда (ижтимоий муносабатлар, экология); миллий (чет эл давлатлари билан сиёсий-иқтисодий муносабатлар, интеграция жараёнлари). бинобарин, стратегик режалаштириш объектлари – тармоқлар, минтақалар ҳамда давлат ижтимоий-...

DOC format, 116.5 KB. To download "стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари", click the Telegram button on the left.