шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари

DOC 41,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522901096_70731.doc шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари режа: 1. шаҳарсозлик фаолияти объектлари 2. шаҳарсозлик фаолияти субъектлари 3. шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар 4. шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар 5. объектлар қурилиши бўйича пудратчилар шаҳарсозлик фаолияти объектлари ўзбекистон республикасининг бутун ҳудуди ва қисмлари, аҳоли пунктларининг бутун ҳудуди ва қисмлари, аҳолини жойлаштириш умумдавлат ва минтақавий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт мажмуалари, рекреацион ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, аҳоли пунктлари чегараларидаги ва аҳоли пунктлариаро ҳудудлардаги акваториялар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари шаҳарсозлик фаолиятининг объектларидир. шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилади. шаҳарсозлик фаолияти субъектлари давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар шаҳарсозлик фаолияти субъектларидир. шаҳарсозлик фаолияти субъектлари: шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланувчилар сифатида иш кўришлари мумкин. шаҳарсозлик фаолияти субъектлари тегишли давлат органларидан аҳоли пунктлари, уларнинг тизимлари ва ҳудудларини режалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ бўлган, ўзларининг шаҳарсозлик фаолиятига таъсир этадиган …
2
р давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар бўлиши мумкин. шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар: шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчини танлаш ҳамда уларни ишлаб чиқишга доир шартнома тузиш; объектларнинг қурилиши бўйича пудратчини танлаш ва у билан шартнома тузиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар: шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлашлари; қаранг: шк 27-моддасининг иккинчи қисми лойиҳалаштириш жараёнини текшириб боришлари ва қурилиш сифати устидан техникавий назорат қилишлари; шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилиши бўйича муаллифлик назорати олиб борилишини таъминлашлари; шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар тегишли лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахслар шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар бўлиши мумкин. шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи: ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби ва ҳажмини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш; шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир танловларда иштирок этиш; шаҳарсозлик …
3
а эга. объектлар қурилиши бўйича пудратчилар ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар объектлар қурилиши бўйича пудратчилар бўлиши мумкин. объектлар қурилиши бўйича пудратчилар: бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг янги амалий ечимларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг тегишли таркибий бўлинмаси ва буюртмачи билан келишган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларига бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг архитектура-бадиий кўриниши ҳамда амалий ечимини ёмонлаштирмаган тарзда техник-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилайдиган ўзгартишлар киритиш; шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчидан зарур техник маслаҳат олиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. объектлар қурилиши бўйича пудратчилар шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари шарт. фойдаланилган адабиётлар: ўзбекистон республикаси шахарсозлик кодекси
4
шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари - Page 4
5
шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари" haqida

1522901096_70731.doc шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари режа: 1. шаҳарсозлик фаолияти объектлари 2. шаҳарсозлик фаолияти субъектлари 3. шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар 4. шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар 5. объектлар қурилиши бўйича пудратчилар шаҳарсозлик фаолияти объектлари ўзбекистон республикасининг бутун ҳудуди ва қисмлари, аҳоли пунктларининг бутун ҳудуди ва қисмлари, аҳолини жойлаштириш умумдавлат ва минтақавий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт мажмуалари, рекреацион ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, аҳоли пунктлари чегараларидаги ва аҳоли пунктлариаро ҳудудлардаги акваториялар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари шаҳарсозлик фаолияти...

DOC format, 41,0 KB. "шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.