савдо корхоналарини даромадпарини бошқариш

DOC 127,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407725672_57957.doc савдо корхоналарини даромадпарини бошқариш режа: 1. савдо корхоналари даромадларини турлари ва манбаалари. 2. корхонани нарх сиёсатини шакллантириш. 3. даромадларни режалаштириш. 4. даромадларни ҳажми бўйича режа бажарилишини таҳлили. 1.савдо корхоналари даромадларини турлари ва манбаалари. савдо корхоналари ва ташкилотларининг самарадорлиги режа интизомига риоя қилиш даражасига, ҳар бир корхона ва ташкилотларнинг бўлимларида товарларни сотиш режасининг бажарилиш даражасига, шунингдек, саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган ҳамда четдан келтириладиган ёки импорт товарларнинг тўғри тақсимоти ва ундан фойдаланиш даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий мезони иқтисодиётни бошқариш усулларини такомиллаштириш. бу соҳадаги энг муҳим йўналиш иқтисодий рағбатлантириш ва хўжалик ҳисоби, баҳо, даромад, молия ва банкдан олинган қарзлардан янада оқилона фойдаланишдир. хўжалик ҳисоби савдо корхоналари ва ташкилотларининг хўжалигини режали юритишнинг энг муҳим усулларидан бири ҳисоблаиади. бу усулнинг моҳияти шундаки, бунда ҳар бир корхона ва ташкилот ҳаражатларини ва ўз фаолияти натижаларини пул шаклида ўлчайди, ўз ҳаражатларини товарларни сотиш натижасида олинган ўз даромадлари ҳисобига қоплайди ва хўжаликнинг даромадлилигини таъминлайди. …
2
ми давлат ва маҳаллий бюджетлар, бюджетдан ташқари фондларни шакллантирувчи турли солиқ тўловлари тўланишининг манбаи бўлиб ҳизмат қилади. бу масаланинг ечими корхонанинг давлат олдидаги молиявий мажбуриятларини бажарилишини таъмин этади. 3.даромадларнинг маълум бир қисми эса фойданинг шаклланиш манбаи ҳисобланади. бу фойда ҳисобидан эса ишлаб чиқариш, ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш, ижтимоий сўровлар, мулк эгаларига тўлов, резерв ва бошқа фондлар шаклланади. масаланинг ечими савдо корхонасининг истиқболдаги ривожини молиялаштирилишини асослайди. савдо корхонаси ўз даромадларини турли манбалардан ва хўжалик операцияларининг турли хилларидан шакллантиради. савдо корхонасининг барча хўжалик операциялари бўйича барча манбалардан олинган даромадлари мажмуи унинг ялпи даромадини ташкил этади. савдо корхоналарининг ялпи даромадлари тўртта асосий турга бўлинади. 1. товарларни сотиш ва пуллик савдо хизматларини кўрсатишдан келадиган даромаддир. бу савдо корхонаси фаолиятининг тармоққа ихтисослашуви билан бевосита боғлиқ бўлиб, даромадларнинг асосий тури бўлиб ҳисобланади. уларнинг таркибига ҳам чакана, ҳам улгуржи товар сотиш даромадлари киради. ушбу даромадларнинг шаклланиш манбаи савдо устамаси бўлиб ҳисобланади. савдо устамаси даромадлари товарни сотиш ва …
3
рхонаси автотранспорти билан транспорт хизматларини кўрсатиш). 3. мулк сотишдан келадиган даромадлар. бу асосий фондларнинг алоҳида турларини, номатериал активларни, қимматли қогозларни, валюта бойликларини ва савдо корхоналарининг материал ва молиявий активларининг бошқа шаклларини сотишдан тушадиган даромад ҳисобидан шаклланади. 4. сотиш операциялари даромадларидан бошқа даромадлар. товар сотиш, пулли хизмат кўрсатиш ва савдо корхонасинииг бошқа савдо операциялари билан бсвосита боғлиқ бўлмаган даромадлар тушуми ҳисобидан шаклланади. уларнинг таркибига берилган савдо корхонасининг маҳаллий ёки хорижий шериклар иштирокидаги бошқа қўшма корхоналар фаолиятидаги пайли қатнашиши даромадлари (қўшма корхоналарда унинг пайи учун фойда кўринишида бўлади); корхонага тегишли облигациялар даромадлари; чиқарилган акция ва бошқа қимматли қоғозлар даромадлари (қимматли қоғозлардан олинган фоиз суммалари ва дивидентлар кўринишида); корхонанинг банклардаги депозит қўйилмаларидан оладиган даромадлари; олинган жарималар ва қопламалар; носавдо операцияларининг бошқа даромад шакллари киради. савдо корхоналарининг ялпи даромадининг асосини савдо фаолияти даромадлари ташкил этади. шу боисдан ҳам корхонада даромадларни бошқариш жараёнида уларга асосий аҳамият берилади. товарларни сотиш даромадлари уларни бошқариш жараёнида қуйидаги асосий …
4
рувчилардан олинадиган товар нархи. истеъмол бозоридаги товар таклифи доирасида бу нархлар одатда маълум кенгликда ўзгариб туради. савдо корхонаси учун энг маъқул нархлар танлови, етказиб беришнинг бошқа шартларини ҳам ҳисобга олган ҳолда, турли етказиб берувчилардан товарларни сотиб олиш бўйича савдолар самарадорлигини асослаш жараёнида амалга оширилади; б) харидорларга товар сотиш даражаси. савдо корхоналарида бу даражани алоҳида товарлар бўйича уларга бўлган алоҳида талаб ҳолати, уларни сотиш бўйича савдо ҳаражатлари даражаларини, уларга бўлган солиқни, фойданинг мақсадли суммасини таъминлаш заруриятларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. бу омиллар турли туманлиги ва уларни комплекс ҳисобга олиш мураккаблиги учун савдо корхоналарида шунга мос равишда "нарх сиёсатини" шакллантириш заруриятини туғдиради; в) товар сотиш ҳажми. бу кўрсаткичнинг бутун савдо корхонаси бўйича ва алоҳида товарлар бўйича шакллантириш шартлари олдинроқ кўриб чиқилган эди. бу аниқловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда савдо корхонасида даромадларни бошқариш жараёни ташкил этилади. даромадларни бошқаришнинг асосий мақсади савдо корхонасининг хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча жорий ҳаражатлар қоплапишини таъминлаш ва унинг …
5
шлар, маҳсулот-пул муносабатларини белгилаш воситаси. бу эса хўжалик юритувчи субъектларнинг молия ресурсларини йиғилишига имкон яратади. хизмат кўрсатиш соҳасига ва маҳсулот муомаласи шаклига қараб нархлар қуйидаги турларга бўлинади. улгуржи нарх - бу кўтара-савдо базалари ҳар хил чакана савдо муассасаларига товарларни сотадиган нархдир. у ўз навбатида корхона улгуржи нархи ва улгуржи сотувчи ташкилотларнинг савдо қўшимчаларидан иборат. чиқариш иархи - бу маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни ўз харидорларига аҳолидан ташқарида ҳисоб-китоб қиладиган нархдир. бу нарх ҳар иккала томоннинг келишуви билан ёки нарх белгиловчилар томонидан белгиланади. маҳсулот ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) ҳар ҳил савиядаги нархларни бир турдаги маҳсулот бўйича келишиш ҳуқуқига эга, бунга маҳсулот етказиб бериш, пул тўлаш, бозор номенклатураси, мавсумий талаб кабилар таъсир кўрсатади. кўтара устамаларнинг иқтисодий моҳияти шундан иборатки, улар кўтара савдо ташкилотларининг (сарф ҳаражатларини қоплаш) маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб бериш, маълум ўлчамдаги даромад бунёд этиш, қўшилган қиймат солиғи ва бошқа бюджетга тушмайдиган фойдалар бўйича сарф ҳаражатларини қоплашдан иборатдир. шартномавий нарх - бу шартнома асосида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"савдо корхоналарини даромадпарини бошқариш" haqida

1407725672_57957.doc савдо корхоналарини даромадпарини бошқариш режа: 1. савдо корхоналари даромадларини турлари ва манбаалари. 2. корхонани нарх сиёсатини шакллантириш. 3. даромадларни режалаштириш. 4. даромадларни ҳажми бўйича режа бажарилишини таҳлили. 1.савдо корхоналари даромадларини турлари ва манбаалари. савдо корхоналари ва ташкилотларининг самарадорлиги режа интизомига риоя қилиш даражасига, ҳар бир корхона ва ташкилотларнинг бўлимларида товарларни сотиш режасининг бажарилиш даражасига, шунингдек, саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган ҳамда четдан келтириладиган ёки импорт товарларнинг тўғри тақсимоти ва ундан фойдаланиш даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий мезони иқтисодиётни бошқариш усулларини такомиллаштириш. бу соҳадаги энг муҳим йўналиш иқтисод...

DOC format, 127,5 KB. "савдо корхоналарини даромадпарини бошқариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.