персонал ва инсон ресурсларини бошқариш

DOC 124.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406032827_57625.doc персонал ва инсон ресурсларини бошқариш персонал ва инсон ресурсларини бошқариш режа 1. тарихий истиқболда персонални бошқариш 2. собиқ иттифоқда инсон ресурсларининг бошқарилиши 3. ҳозирги замон корпорациясида инсон ресурсларини бошқариш вазифалари 4. персонални бошқаришда мунтазам ва функционал раҳбарлик тарихий истиқболда персонални бошқариш 9. персонални бошқариш илдизлари кишилик жамиятининг узоқ тарихига бориб тақалади. қабила (уруғ) жамоаларига бирлашган одамзоднинг дастлабки вакиллари ўзларининг анча чекланган жисмоний ва ақлий ресурсларидан фойдаланиш муаммоларини кун сайин ҳал қилиб борганлар, меҳнат тақсимоти, меҳнат қилиш сабаблари ва интизом масалаларига дуч келганлар. бутун инсоният тарихида энг кўп ўқиладиган китоб бўлган қуръонда ҳам одамларни бошқариш билан боғлиқ бўлган кўпгина мисоллар мавжуддир. шонли тарихимизда буюк давлатчилликка асос солган соҳибқирон амир темур ўз тузукларида: "тажрибамда кўрилганким, ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. чунки тажрибали бир киши минг кишига иш буюради", деб ёзган эди. хix асрдаги саноат инқилоби иқтисодий ташкилотларнинг характерини тубдан …
2
назорат қилишдан, касб-ҳунар иттифоқлари тузиш майлларига қарши туришдан иборат бўлди. ўтган асрнинг 20-30- йилларида саноати ривожланган мамлакатларда инсон ресурсларини бошқариш соҳасида муҳим ўзгаришлар содир бўлди. бу ўзгаришлар учта муҳим омил - "меҳнатни илмий асосда ташкил этиш"нинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, касабачилик ҳаракатининг ривожланиши ва ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги муносабатларга давлатнинг фаол аралашувини олдиндан белгилаб берди. 10. "меҳнатни илмий асосда ташкил этиш"назарияси ёки тўғрироғи "илмий бошқариш"назариясига ўтган аср бошларида фредерик тейлорнинг (ақш) асарларида асос солинган бўлиб, кейинчалик бошқа кўпгина олимлар томонидан ривожлантирилди. хх аср бошларида пайдо бўлган "унумдорликни бошқариш"янада ривожлантирилди, унинг моҳияти иқтисодий кўрсаткичлар асосида, яъни вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот, олинган фойда асосида иш усулларини ишлаб чиқиш ва ишчилар сонини режалаштиришдан иборат эди. урушдан кейинги даврда компаниялар, аввало америка компаниялари биринчи бор муҳандислар, муҳосиблар ва бошқа "оқ ёқаликлар"ни қайта тайёрлаш билан шуғулланишди. компания ичида касб таълимининг кўламлари, мураккаблиги ва аҳамияти бирмунча ошди, шу билан бирга бу жараённи бошқарадиган …
3
ашкилотда"тамойили кескин танқид қилинди. 11. 90-йилларнинг бошлари фан-техника тараққиётининг жадаллашуви, бозорларнинг кенгайиши ва рақобатнинг маълум даражада кучайиши билан ажралиб турди, бу давр инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги мутахассислар олдига қуйидаги янги вазифаларни қўйди: - ходимлар малакавий даражасини замонавий иқтисодиётнинг қаттиқ талабларига мос келишини таъминлаш, чунки бу иқтисодиётда таянч кўникмалар ҳар беш йилда эскириб қолади; - ривожланган мамлакатларда ишчи кучига бўлган ортиб борувчи харажатларни қатъий назорат остига олиш, якка тартибдаги компенсация пакетларининг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш; - корхонага энди келмайдиган ходимларнинг ташкилотга алоқадорлигини қўллаб-қувватлаш усулларини қидириб топиш ва ташкилотга мансублик туйғусини ривожлантириш; бу ходимлар уйда ишлашлари мумкин ва ташқи олам билан электрон алоқа воситалари ёрдамида муомала қиладилар. фан техника тараккиёти ривожланишида персонал мутахассисларнинг хам касбий жихатдан хам амалий жихатдан етишганлик даври инсон ресурсларини бошкаришда тугри ишга жойлаштириш укитиш ва. куллаб кувватлаш даври мехнатни илмий асосда ташкил. этиш даврининг бошланиши 3 чизма. персонални бошкариш тарихи, унинг ривожланиши ва такомиллашуви. 2.1. собиқ иттифоқда инсон ресурсларининг …
4
носабатларда, иккинчи томондан, ёлланган ходимлар ўртасида намоён бўларди. бинобарин, аср бошларида рағбатлантиришнинг пулсиз турлари ва имтиёзлар кенг тарқалган эди - завод ва фабрикаларнинг маъмурияти ишчилар ва уларнинг оилалари учун ошхоналар, мактаблар, касалхоналар, омонат кассалари (кўпинча мажбурий равишда) ташкил қилган эди. бунда тўланадиган пулнинг (иш ҳақининг) миқдори ғарбий европа ва ақшдагига нисбатан бирмунча камроқ эди. шўро даврида кадрлар бўлимлари амалда барча ташкилотларда пайдо бўлди, бироқ уларнинг вазифаси бозор иқтисодиётига ўтган мамлакатларда шу номда мавжуд бўлган бўлимлардан сезиларли равишда фарқ қиларди. бу ўзига хосликни ўша давр ижтимоий ҳаётидаги учта омил белгилаб берган эди: халқ хўжалигига марказлашган ҳолда раҳбарлик қилиш, иқтисодиётнинг сиёсий тусда эканлиги ва мафкуранинг тоталитар (мустабид) тарздалиги. иқтисодиётни бошқаришнинг марказлашган тизими заифлашиб борган сари корхона ва ташкилотлар олдида инсон ресурсларини бошқариш билан боғлиқ янгидан-янги вазифалар пайдо бўлади. дастлаб, булар меҳнатни рағбатлантириш ва рақобатга бардошли компенсация пакетларини яратиш, корхоналарда бошқа жойлардан иш қидириши мумкин бўлган юқори малакали мутахассисларни сақлаб қолиш ва рағбатлантириш, …
5
салалар билан шуғулланадилар ва ташкилотларнинг ривожланишида муҳим роль ўйнайдилар. шу сабабли биз мисол тариқасида транс-миллий корпорациянинг инсон ресурсларини бошқариш бўлимини кўриб чиқамиз, лекин бошқа ташкилотлар, масалан, ақш қуролли кучларининг ёки ўз персоналини комплекс бошқаришда узоқ анъаналарга эга бўлган етакчи университетларнинг тажрибасини ҳам ҳисобга олмаслик мумкин эмас. одатда, инсон ресурслари бўлимига йирик корпорацияда вице-президент бошчилик қилади, у ташкилотнинг биринчи раҳбари президентга, бош директорга ва шу кабиларга бевосита бўйсунади. ҳажми жиҳатидан кичикроқ бўлган шундай ташкилотларда бу вазифани директор ёки бўлим бошлиғи бажариши мумкин, бироқ бунда у ташкилот раҳбарига бевосита бўйсунишини сақлаб қолади. инсон ресурслари бўйича вице-президентга муҳим хизматлар ёки бўлимларнинг раҳбарлари бевосита бўйсунадилар, бу хизмат ва бўлимларнинг номлари маълум даражада персонални бошқариш тизимларининг элементларига - танлаш, ўқитиш ва ривожлантириш, баҳо бериш, компенсацияга боғлиқ бўлади. компаниянинг ҳажми, унинг фаолиятининг ўзига хос томонлари ва анъаналарига қараб, инсон ресурслари хизматлари ва бўлинмаларининг сони ва номи, шунингдек, уларда ишловчи ходимлар миқдори ўзгариши мумкин. масалан, битта ташкилотда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "персонал ва инсон ресурсларини бошқариш"

1406032827_57625.doc персонал ва инсон ресурсларини бошқариш персонал ва инсон ресурсларини бошқариш режа 1. тарихий истиқболда персонални бошқариш 2. собиқ иттифоқда инсон ресурсларининг бошқарилиши 3. ҳозирги замон корпорациясида инсон ресурсларини бошқариш вазифалари 4. персонални бошқаришда мунтазам ва функционал раҳбарлик тарихий истиқболда персонални бошқариш 9. персонални бошқариш илдизлари кишилик жамиятининг узоқ тарихига бориб тақалади. қабила (уруғ) жамоаларига бирлашган одамзоднинг дастлабки вакиллари ўзларининг анча чекланган жисмоний ва ақлий ресурсларидан фойдаланиш муаммоларини кун сайин ҳал қилиб борганлар, меҳнат тақсимоти, меҳнат қилиш сабаблари ва интизом масалаларига дуч келганлар. бутун инсоният тарихида энг кўп ўқиладиган китоб бўлган қуръонда ҳам одамларни бошқариш ...

DOC format, 124.0 KB. To download "персонал ва инсон ресурсларини бошқариш", click the Telegram button on the left.