менежмент усуллари

DOC 80,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1406028517_57552.doc менежмент усуллари режа: 1. менежментнинг иқтисодий усуллари. 2. менежментнинг ташкилий фармойиш усули. 3. менежментнинг ижтимоий-психологик усуллари. бошқарув усуллари бу бошарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни бошқарувчининг у бошқараётган ишлаб чиқариш коллективига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолияти координациясини таъминлашдир. бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир. бошқарув усуллари бошқарув фанида муҳим ўринни эгаллаб, бошқарув қонун ва тамойиллари билан узвий боғлиқдир. меҳнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида бошқарув механизми учун бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув объектив қонунлари талабларига мувофиқ келувчиларигина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб хисобланади. бунинг моҳияти шундаки, бошқарув усуллари бозор иқтисодиётига мансуб қонунлар тизими билан узвий боғлиқдир. бошқарув усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. ташқи омилларга: ташқи ва ички шароит ўзгариши, …
2
ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва х.к.) киритиш мумкин. бошқарув усуллари бевосита ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи ишлаб чиқариш усули ривожланиши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари ўсиши билан ўзгариб боради. иқтисодиёт муваффақиятли ривожланишда бошқарув усулларини тўғри танлаш ҳам мухим аҳамиятга эга. бошқарув усулларини иқтисодиётнинг маълум аниқ соҳаларида амал қилишнинг турли йўллари орасидаги умумий ходиса сифатида ажратиш мумкин. масалан, бошқарув даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани бошқариш усуллари), ёки тармоқларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини бошқариш усуллари) хақида сўз юритиш мумкин. шунингдек, турли субъектлри томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш усуллари. ёки иқтисодиётнинг айрим соҳаларида қўлланиладиган бошқарув усулларини (ишлаб чиқаришни, молиявий соҳани, фан ва маорифни бошқариш усуллари)ни ҳам кўзда тутиш лозим. бошқарув ташкилотлари тизими билан турли-туманлиги бу ташкилотлар фаолияти усулларини ажратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. бу ерда сўз вазирликлар, ассосациялар, акционерлар …
3
и даврда бозор иқтисодиётини бошқаришнинг иқтисодий усуллари муҳим аҳамият касб этмоқда. 1. бошқарувнинг иқтисодий усуллари. бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий манфаатлар орқали таъсир кўрсатади. иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаати бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. бошқарув усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгалайди. иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш хақи, иқтисодий рағбатлантириш ва х.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир. бозор механизмининг муҳим вазифаларидан бири бизнес режа ва бозорнинг узвий боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир. бозор - бу товар-пул муносабатларининг доимо соқланувчи балансидир. бозор муносабатлари шароитида режали иқтисодиётга нисбатан қатъий бошқарув тизими ўрнатилади. бозор тамойиллари хўжалик раҳбарларидан ташаббускорлик, корхона фаолияти масалалари бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида қайишқоқлик, таваккалчиликни талаб этади. бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозлик тизимига нисбатан қарама-қарши тизим бўлиб, бозорда нарх, …
4
қаришнинг ўзаро узвий боғлиқ тизимидан иборатдир. бизнес-режа воситасида ҳал этиладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: иқтисодиёт ривожланиши йўналишлари ва мақсадларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ўсишини таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармоқлараро интеграция, тармоқ ичида ихтисослашув ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш; хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва координация қилиш. бизнес-режа корхона, акционерлар жамияти, концернлар фаолиятининг ҳамма томонларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш; моддий-техникавий таъминот ва ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш, меҳнат ва иш хақи, жамоада ижтимоий жараёнлар ва х.к.ларни қамраб олади. бозор муносабатлари шароитида уларга режалаштириш борасида кенг хуқуқлар берилади. 2. бошқарувнинг ташкилий фармойиш усули. хўжалик ташкилотларининг ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича фаолияти бошқарувнинг турли ташкилий-фармойиш усулларини қўллаш билан боғлиқдир. бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир этиш тизимидан иборатдир. бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари иқтисодий усулларни тўлдириб, бозор иқтисодиёти қонунлари. …
5
ишларни амалга оширишга асосланади. лекин, «бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усули» тушунчаси «маъмурий бошқарув усули» тушунчасидан бир мунча кенгдир, чунки ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувнинг турли даражаларига турли кўламда ва шаклда ташкилий таъсир этишни ўрганиш масалаларини ҳам қамраб олади. ташкилий-фармойиш усуллари ташкилий аниқликни таъминлайдилар, ташкий тизим, бошқарувнинг ҳар бир бўғини вазифаларини белгилаб беради, бошқарув аппарати интизоми ва фаолияти самарадорлигини таъминлайди, ишда тартиб ўрнатади, қарор. фармойишларни бажаради, кадрларни танлайди ва жой-жойига қўяди ва х.к. бошқарувнинг ташкилий фармойиш усуллари уларнинг ишлаб чиқарувчиларга таъсир этиш манбаалари ва йўналишлари бўйича турларга ажратилади. бунга боғлиқ ҳолда таъсир этишнинг ташкилий-фармойиш усуллари уч гурухга бўлинади: ташкилий-барқарорлаштирувчи, фармойиш ва интизом. таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усуллари асосий мақсади ҳамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбурият. жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб ўрнатиш ва х.к. маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки ташкилий регламентлаш ва ташкилий меёрлаш тури мавжуд. ташкилий регламентлаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган тизимга уларнинг мақбул нисбатини, ташкилий тизимини ва ҳар бир даражада бошқарув …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "менежмент усуллари"

1406028517_57552.doc менежмент усуллари режа: 1. менежментнинг иқтисодий усуллари. 2. менежментнинг ташкилий фармойиш усули. 3. менежментнинг ижтимоий-психологик усуллари. бошқарув усуллари бу бошарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни бошқарувчининг у бошқараётган ишлаб чиқариш коллективига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолияти координациясини таъминлашдир. бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир. бошқарув усуллари бошқарув фанида муҳим ўрин...

Формат DOC, 80,5 КБ. Чтобы скачать "менежмент усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: менежмент усуллари DOC Бесплатная загрузка Telegram