маҳаллий бюджетларнинг асосий вазифалари

DOC 261.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406027347_57529.doc маҳаллий бюджетларнинг асосий вазифалари маҳаллий бюджетларнинг асосий вазифалари режа: 1. давлат бюджети таркибидаги маҳаллий бюджетларнинг вазифалари 2. маҳаллий бюджетларнинг вазифалари 3. маҳаллий бюджетларнинг таркибий тузилиши 1. давлат бюджети таркибидаги маҳаллий бюджетларнинг вазифалари бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ўз тасарруфидаги ҳудудларни ҳар томонлама ва барқарор ривожлантириш, саноатнинг изчил тараққий топишини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва маҳаллий меҳнат бозорини ташкил этиш масалаларида маҳаллий ҳокимият ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг роли ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда. бозор иқтисодиёти шароитида бюджет сиёсатининг аҳамияти, бюджет жараёнларида маҳаллий бюджетларнинг роли, маҳаллий бошқарув органлари фаолияти, молия ва бюджет сиёсати масалалари ҳудудий иқтисодиёт тараққиёти ва маҳаллий бюджетлар муаммоларни ҳал этишнинг долзарб масалаларидир. ўзбекистон республикасида бюджет тизимини ислоҳ қилиш маҳаллий бюджетларни самарали бошқаришнинг ҳозирги кундаги амалиёти ва назарияси олдига унинг қатор янги муаммоларига ечим топишни кўндаланг қўймоқда. маҳаллий бюджетлар давлат бюджетининг асосини ташкил этганлиги учун маҳаллий бюджетлар даромадларни ошириш мамлакатимиз иқтисодиётининг …
2
бажариш учун иқтисодий негиз ҳисобланади. дарҳақиқат, ўзбекистон республикасида бюджет тизими тараққиётининг ҳозирги босқичи давлатнинг яхлит бюджет ва ижтимоий сиёсатининг манфаатлари муштараклигини таъминлаш асосидаги ўта масъулиятли вазифаларни самарали бошқарилишини талаб этмоқдаки, ушбу вазифанинг икки жиҳатини ажратиб кўрсатиш муҳимдир. биринчидан, давлат ижтимоий сиёсатининг жойлардаги ижобий ижроси ёки ҳудудий иқтисодиёт муаммолари кескинлашувининг олдини олинишидир, иккинчидан маҳаллий бюджетлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг кенгайиб бориши шароитида шунга мос тарзда улар имкониятларини яхшилашнинг зарурлигидир. ушбу ҳар икки жиҳатнинг ўзаро боғлиқ тарзда биргаликда олиб борилиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳозирги кундаги ўта муҳим муаммосини ижобий ҳал этишга имкон беради. ўзбекистон республикаси президенти таъкидлаганидек, «жойларда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт муаммоларини муваффаққиятли ва молиявий инқирозларсиз ҳал этиш маҳаллий бюджетлар даромад базасининг барқарорлигини, шу жумладан, улардаги инвестицион, солиқ, валюта имкониятларининг бир текис тақсимотини талаб этади ва бу нисбатдошликда ҳудудларнинг иқтисодий фаоллиги рағбатлантирилиши лозим» . ҳудудий иқтисодиётни ривожлантириш ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ҳамда иқтисодий эркинлаштириш шарт-шароитида маҳаллий бюджетларни шаклланиши ва ижросини таъминлашда маҳаллий хокимият органларининг …
3
амда тасдиқланадиган юридик ҳужжатдан иборат» деб таъриф берилишида айнан маҳаллий бюджетларнинг ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади. бюджет асосий молиявий режа сифатида тегишли ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг барча соҳалари ва йўналишларини тўла қамраб олади. маҳаллий бюджетлар маҳаллий ҳокимиятнинг фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади, давлатнинг ижтимоий сиёсатини жойларда амалга оширишда асосий рол ўйнайди. моддий маънода бюджет-тегишли даражадаги давлат ва маҳаллий хокимият идоралари фаолиятини таъминловчи, улар олдига қўйилган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни бажариш имконини берувчи марказлаштирилган пул маблағлари фондидан иборатдир. давлат томонидан режалаштирилган тадбирларни бюджет хисобидан молиявий таъминлаш деганда бюджетнинг айнан ана шу моддий маъноси кўзда тутилади. бюджет ҳуқуқий категория сифатида-тегишли ҳудуд доирасида марказлаштирилган пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, фойдаланишга қаратилган ва тегишли давлат ёки маҳаллий ҳокимият идораси томонидан тасдиқланган, ҳуқуқий меъёрлардан иборат асосий молиявий режадир. маълумки, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий ва бошқа механизмлар билан тартибга солинади. давлат бозор иқтисодиётининг самарали фаолият кўрсатиши учун асос бўладиган айрим хизматларни ва …
4
озирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика ва унинг ҳудудларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий эҳтиёжларни тўлароқ ҳисобга олиш ва уларни давлат марказлаштирилган тартибда амалга оширадиган чора-тадбирлар билан тўғри мувофиқлаштириш имконини беради. шунинг учун маҳаллий ҳокимият органлари маҳаллий бюджетга даромадлар келиб туришини ва ресурслардан мақсадли фойдаланишдан манфаатдорлар, чунки жойларда иқтисодиёт ва маданиятнинг ўсиш суръатлари маҳаллий захираларни сафарбар этишга, маблағларни режали сарфлашга доир ишларни ташкил этишга бевосита боғлиқ бўлиб, бу эса, ўз навбатида, ўзбекистон республикасининг давлат бюджетини муваффақиятли бажаришга имкон яратади. ўзбекистон республикаси бюджет тизимининг ҳар бир бўғини у ёки бу ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун мўлжалланган турли пул жамғармаларини ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишга қаратилган ўзига хос вазифаларни бажаради (чизмага қаранг). 2-чизма ўзбекистон республикасининг мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида маҳаллий бюджетларнинг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги роли янада ошади. шундай экан, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика ва унинг …
5
қилиш, бюджет харажатларини даромадларига мос баланслаштириш, молиявий резервни ташкил қилиш учун хизмат қилади. бу эса давлат молиявий сиёсатининг бош мақсадидир. албатта, ушбу ишларни амалга ошириш асосан маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилаётганлигидан ҳаммамиз хабардормиз. айтиш мумкинки, ўзбекистон республикасининг мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида маҳаллий бюджетларнинг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги роли янада ошади. шундай экан, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва харажатларини молиялаштириш ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика ва унинг ҳудудларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 2.2. худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий бюджетларнинг роли ўзбекистон учун «ҳудудий иқтисодиёт», «муниципал иқтисодиёт», «муниципал тузилма», «муниципалитет» атамалари маълум даражада янги тушунча ҳисобланади. совет назарияси ва амалиётида анъанага кўра, шаҳар ва туманга фақат маъмурий ҳудудий бўлиниш нуқтаи назаридан ёндашилган. иқтисодиёт кўпроқ миллий даражада тилга олинган. туман ва шаҳар даражаси ҳақида сўз кетганда эса, асосан «маҳаллий хўжалик» атамаси қўлланилган. маҳаллий хўжаликка, ўз навбатида, коммунал хўжалиги корхоналари мажмуи, баъзан эса маҳаллий ҳокимият ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳаллий бюджетларнинг асосий вазифалари"

1406027347_57529.doc маҳаллий бюджетларнинг асосий вазифалари маҳаллий бюджетларнинг асосий вазифалари режа: 1. давлат бюджети таркибидаги маҳаллий бюджетларнинг вазифалари 2. маҳаллий бюджетларнинг вазифалари 3. маҳаллий бюджетларнинг таркибий тузилиши 1. давлат бюджети таркибидаги маҳаллий бюджетларнинг вазифалари бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ўз тасарруфидаги ҳудудларни ҳар томонлама ва барқарор ривожлантириш, саноатнинг изчил тараққий топишини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва маҳаллий меҳнат бозорини ташкил этиш масалаларида маҳаллий ҳокимият ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг роли ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда. бозор иқтисодиёти шароитида бюджет сиёсатининг аҳамияти,...

DOC format, 261.5 KB. To download "маҳаллий бюджетларнинг асосий вазифалари", click the Telegram button on the left.