карз муносабатларини ифодаловчи кимматли когозлар

DOC 161,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1406011289_57396.doc карз муносабатларини ифодаловчи кимматли когозлар карз муносабатларини ифодаловчи кимматли когозлар режа. 1. облигациялар. 2. хазина мажбуриятлари. 3. депозит сертификатлари. 4. векселлар. 1. облигациялар облигация (лотинча obligatio сўзидан, мажбурият) - бу унинг эгаси қарз берганлигидан гувоҳлик берувчи ва уни ушбу қимматли қоғознинг номинал қийматини унда кўрсатилган муддатда белгиланган (қатъий) фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир. акциядан фарқли равишда облигация эмитентнинг мол-мулкига нисбатан мулк унвони ҳисобланмайди, у овоз бериш ва бошқариш ҳуқуқини бермайди. облигация - бу бир шахснинг (сармоядор-кредиторнинг) бошқа бир шахсга (эмитент-қарздорга) маблағларни вақтинчалик фойдаланиш учун берганлиги (кредит) ҳақидаги гувоҳномадир. облигациялар маълум муддатга чиқарилади ва сўндирилиши шарт. эмитентнинг фаолияти тугатилган вақтда уларнинг эгалари қимматли қоғозлар бошқа турларининг эгаларига қараганда анъанавий тарзда устунликка эга бўлади. эмитентнинг хусусиятига кўра облигациялар қуйидаги учта катта гуруҳга бўлинади: давлат облигациялари, муниципал облигациялар, корхоналар облигациялари. · давлат облигациялари одатда бу «кўрсатувчи эгалик қиладиган» қимматли қоғозлардир. улар монополистик капитализмгача бўлган даврда пайдо бўлди. облигациялар ўзида …
2
ктивларининг энг ишончли тури ҳисобланади. давлат облигациялари бўйича олинган даромадлар солиққа тортилмайди. шунинг учун улар бўйича фоиз ставкалари корпорацияларнинг энг биринчи даражали облигациялари бўйича тўланадиган фоиз ставкаларига қараганда паст. бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда жами давлат қарзининг катта қисмини айнан турли вақтларда чиқарилган облигациялар ташкил этади. совет иқтисодий адабиётида капиталистик давлат кредитининг мавжудлиги тегишли мамлакатлар хукуматлари томонидан ўзининг ҳарбий ва бошқа ноишлаб чиқариш харажатларини қоплаш зарурати билан боғлиқ, деб кўрсатилар эди. бундай ҳолларга деярли ҳамма вақтларда бир хил салбий баҳо берилар эди. шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтилган харажатлар ҳар қандай давлат бюджетининг мажбурий унсури ҳисобланади. давлат қимматли қоғозлари бозорини ташкил қилиш ва унинг ривожланиши ўзининг салбий ҳолатлари билан бирга, деярли ҳамма вақтда иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар учун кредитдан давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг манбаси сифатида фойдаланиш ва бу билан хўжаликни молиялаштиришнинг ресурс салоҳиятини кенгайтириш имконини берди. давлат қимматли қоғозлари билан турли операциялар қилиш, масалан, уларни кредит тизими иштирокида очиқ бозорда сотиб олиш ёки …
3
мати томонидан қоғоз пул белгиларининг муомалага меъёридан ортиқ даражада чиқарилиши туфайли аҳоли учун жуда муваффақиятсиз тугади. иккинчиси - 1996 йил мартда - корхона ва ташкилотлар учун давлат қисқа муддатли облигациялари (дқмо) кўринишидаги облигация заёми, у мамлақат хазинаси ва сармоядор корхоналарга даромадлар келтирган ҳолда жуда муваффақиятли амал қилиб турибди. · муниципал облигациялар (маҳаллий заёмлар облигациялари) бундай облигацияларнинг эмитентлари сифатида ўзбекистон республикасининг миллий-давлат ва маъмурий - ҳудудий тузилмаларининг ҳокимият идоралари қатнашиши мумкин. облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор давлат ҳокимиятининг маҳаллий идоралари: қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимиятлари томонидан қабул қилинади. муниципал облигацияларни чиқаришнинг энг асосий масалаларидан бири - бу уларни таъминлаш масаласидир. шунга кўра улар қопланишнинг қуйидаги асосий манбалари билан чиқарилиши мумкин: қарзларни тўлаш тўғрисидаги умумий мажбурият замирида. бундай облигациялар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳокимият идорасининг облигацияларнинг кейинги сўндирилиши ва улар бўйича фоизлар тўланиши учун маҳаллий бюджетнинг қандайдир аниқ манбаларини бириктирмасдан солиқлар, божлар, ижара тўловлари ва бошқа тўловларни ундиришга қодирлиги билан таъминланади. …
4
и), маҳаллий электр станциялари, газ ўтказгичлар, сув ўгказгичлар, иссиқ сув ўтказгичлар, йўлларнинг қурилиши (тўлов манбаси кўрсатилган хизматлар ва фойдаланиш ҳуқуқи учун муайян истеъмолчилар томонидан тўланган тўловлар), касалхоналар, истироҳат боғлари, ўйингоҳлар, муниципалитет (ҳокимият)нинг бошқа тўловли жамоат объектларининг қурилиши бўлиши мумкин. бундай қимматли қоғозларни чиқариш шартларида келадиган даромадларнинг қайси қисми облигациялар эгалари олдидаги мажбуриятларни сўндиришга ва қайси бири - даромадлар келтираётган объектдан фойдаланишнинг жорий харажатларини қоплашга ҳамда муниципалитетга йўналтирилиши ҳақида келишиб олинади. бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда муниципал облигациялар, одатда, банклар, нуфузли фирмалар кафолати остида чиқарилади ва биринчи даражали акциялар даражасида баҳоланади. улар жуда оммабоп бўлиб, энг фойдали инвестиция активларидан бири ҳисобланади. · корхоналар облигациялари корхоналар облигациялари тижорат кредити ва муносабатларининг асосий қуроли бўлиб, унда бир турдаги корхоналар қарздорлар, бошқа корхоналар ёки аҳоли эса, кредиторлар бўлишади. корхоналар облигациялари саноат корхоналарини кредитлаш жараёнларида, яъни банклар берилган кредитларга қарши улардан янада майда суммаларга бўлинган қарз мажбуриятлари (облигациялар)ни олган вақтларда пайдо бўлди. саноат облигациялари ўрнига бериладиган …
5
дир, чунки дивидендлар компаниянинг даромадларига қараб анча паст даражада белгиланиши ёки умуман тўланмаслиги ҳам мумкин. белгиланган даромадга эга бўлган корхоналар облигацияларининг жозибадорлиги шунда намоён бўладики, улар акциялардан фарқли ўлароқ, ўз номинал қийматидан паст бўлган курсда сотилиши мумкин, масалан, 1000 сўм ўрнига 970 сўмга. нархнинг бундай арзонлашуви дизажио деб номланади. шунингдек, облигацияларни сўндириш номинал бўйича эмас, балки анча юқори бўлган бозор нархида ўтказилиши тўғрисида келишувга эришиш ҳам мумкин, масалан, 1000 сўм ўрнига 1025 сўмдан. устама ҳақи, ёки ажио облигацияларнинг тегишли муддатида (фоизли тўловлар билан бир қаторда) қўшимча даромадни ўзида намоён қилади. рендит (rendite) - облигацияларнинг умумий даромади облигациялар шартларини баҳолашда муҳим кўрсаткич ҳисобланади. одатда, омонатчилар мазкур қимматли қоғозларни уларнинг номиналидан фарқ қиладиган нархда харид қилишади. шунинг учун рендит (даромад) ва облигация бўйича номинал фоиз бир-биридан катта фарқ қилиши мумкин. қимматли қоғозлар бозорининг жаҳон тажрибасида облигацияларнинг қуйидаги турлари кенг тарқалган: узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли; эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "карз муносабатларини ифодаловчи кимматли когозлар"

1406011289_57396.doc карз муносабатларини ифодаловчи кимматли когозлар карз муносабатларини ифодаловчи кимматли когозлар режа. 1. облигациялар. 2. хазина мажбуриятлари. 3. депозит сертификатлари. 4. векселлар. 1. облигациялар облигация (лотинча obligatio сўзидан, мажбурият) - бу унинг эгаси қарз берганлигидан гувоҳлик берувчи ва уни ушбу қимматли қоғознинг номинал қийматини унда кўрсатилган муддатда белгиланган (қатъий) фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир. акциядан фарқли равишда облигация эмитентнинг мол-мулкига нисбатан мулк унвони ҳисобланмайди, у овоз бериш ва бошқариш ҳуқуқини бермайди. облигация - бу бир шахснинг (сармоядор-кредиторнинг) бошқа бир шахсга (эмитент-қарздорга) маблағларни вақтинчалик фойдаланиш учун берганлиги (кредит) ҳақидаги гувоҳном...

Формат DOC, 161,0 КБ. Чтобы скачать "карз муносабатларини ифодаловчи кимматли когозлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: карз муносабатларини ифодаловчи… DOC Бесплатная загрузка Telegram