инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги

DOC 210,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1406004307_57336.doc инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги режа: 1.инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти 2.қишлоқ хўжалигида сарфланаётган инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг манбалари, уларнинг сарфланиш йўналишлари 3.инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш 4.инвестиция (капитал қўйилма)лар даражаси, динамикаси ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги 5.инвестиция (капитал қўйилма)лар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш йўллари инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти инвестициялар ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий формацияларда амалга оширилади. чунки улар давлатни, тармоқ, корхоналар, ва ниҳоят, аҳолининг иқтисодий негизини мустаҳкамлашга сарфланади. эркин бозор иқтисоди босқичма-босқич шакллантирилаётган ўзбекистон республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида инвестициялар сарфланиши объектив зарурият ҳисобланади. чунки тармоқни устувор шаклда ривожлантириш учун унинг моддий-техника базасини мустаҳкам равишда барпо этиш зарур. бунинг учун уни замонавий бино-иншоотлар, барча турдаги зарур техникалар, қишлоқ хўжалик механизмлари, ички ирригация ва мелиорация иншоотлари, серунум, тезпишар навлар, зотли, маҳсулдор ҳайвонлар ҳамда айланма воситалар ва бошқа ишлаб чиқариш …
2
и мумкин. агарда қишлоқ хўжалигининг асосий воситаларини сотиб олишга, қуришга ҳамда уларни капитал таъмирлашга сарфланса, унда бу сарфлар узоқ муддатга мўлжаллангандир. уларни асосий капиталга сарфланган инвестициялар деб аташади. шу билан биргаликда инвестициялар қишлоқ хўжалигининг айланма воситаларига ҳам сарфланади. улар қисқа муддатга сарфланган ҳисобланади. демак, инвестициялар натижасида қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш воситалари барпо этилиб, уларнинг ишга яроқлилиги тубдан яхшиланади. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларига сарфланадиган барча маблағлар инвестициялар деб аталади. улар қишлоқ хўжалиги (корхоналар)нинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаб, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш, кимёлаштириш, электрлаштириш, ирригация-мелиорациялаштириш натижасида харажатларни камайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми кўпайиши ва сифати яхшиланишини, олинадиган даромад (фойда) суммаси ошишишни таъминлайди. бу инвестицияларни амалга оширишнинг туб мақсадидир. шуларни эътиборга олган ҳолда республикада барқарор инвестицион сиёсат ишлаб чиқилган. у мамлакатда «инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «чет эл инвестициялари тўғрисида»ги (1998й) қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда. инвестициялар мақсад ҳамда вазифаларига кўра, қуйидаги турларга бўлинади: · капитал инвестициялар; · инновацион инвестициялар; · ижтимоий инвестициялар. …
3
анган маблағлар реал инвестицияларни ташкил этади. қимматли қоғозлрни (акция, облигация, вексел, сертификат) шакллантиришга сарфланган маблағлар эса молиявий инвестициялар ҳисобланади. реал инвестицияларни капитал қўйилмалар, деб ҳам аташ мумкин. капитал қўйилмалар ялпи ва соф капитал қўйилмаларига бўлинади. реал инвестицияларнинг умумий суммаси ялпи капитал қўйилмаларини ташкил этади. реал инвестицияларни сарфлаш натижасида ишга туширилган қисми соф капитал қўйилмалардир. соф капитал қўйилма ялпи капитал қўйилма сумасига тенг ёки кам бўлиши мумкин. қишлоқ хўжалиги, жумладан, корхоналар миқёсида ялпи капитал қўйилмани соф капитал қўйилмага айлантиришга алоҳида эътибор берилиши лозим. сарфланаётган реал инвестициялар моддийлаштирилишини, яъни ишга туширилишини таъминлаш зарур. миллий ҳисоблар тизимида асосий капиталга ҳамда моддий ишлаб чиқариш воситларига сарфланган маблағлар реал инвестициялар деб ҳисобга олинади. лекин, республика қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари суст суръатлар билан ривожлантирилаётганлиги молиявий инвестициялар кўлами кенгайишини талаб даражасида таъминламаяпти. жумладан, жамоа, ширкат, фермер хўжаликларида қимматли қоғозлар (акция, облигация, сертификат, векселлар…) чиқарилиб, сотилаётгани йўқ. келажакда бу муҳим масалани ҳал этишга алоҳида эътибор бериш мақсадга …
4
бошланғич босқичда корхона фаолияти натижаларига таъсир этмаслиги мумкин, лекин келажакда иқтисодий ўсиш учун зарур базани яратади. учинчидан, капитал қўйилмаларнинг норационал сарф қилиниши ишлаб чиқариш ресурслари, харажатлар ўсишига олиб келади, натижада ямд қисқаради. мисол учун, тугатилмаган қурилишнинг кўпайиши, моддий ресурслар ошиши, тўланадиган иш ҳақининг кўпайиши ҳамда ишлаб чиқаришнинг қисқариши шулар жумласидандир. худди шундай тарзда норитмик ҳолда етказиб берилган воситалар меъёрдан юқори бўлиб, корхона заҳираларига ҳам таъсир кўрсатади. улар сарфланаётган капитал қўйилмаларнинг қиймати ўсишига ҳамда самарадорлигига таъсир этади. капитал қўйилмаларнинг миқдори, динамикаси ва самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ: · капитал қўйилма амалга оширилаётган лойиҳага; · мамакатдаги ва корхона фаолиятидаги иқтисодий ўзгаришга; · давлатнинг солиқ сиёсати ва банкларнинг фоиз ставкасига; · ташқи савдодаги иқтисодий ҳолатга; · миллий валютанинг ички ва ташқи курсига; · мамлакатнинг сиёсий ҳаётидаги барқарорликка. инвестициялар (капитал қўйилмалар) қишлоқ хўжалигининг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайди. чунки улар эвазига тармоқнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади. улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш натижасида жонли меҳнат харажатлари қисқариб, маҳсулотлар …
5
аб этади. бу жараён ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, қайта таъмирлаш, қуриш, инновацион ҳамда ижтимоий муносабатлар йиғиндисидан ташкил топади. инвестицияларни мақсади, вазифалари, манбалари ҳамда йўналишларини эътиборга олган ҳолда 7-чизмадагидек туркумлаштириш мумкин. барча инвестициялар (капитал қўйилмалар) қуйидаги йирик иккита манбадан шакллантирилиб, амалга оширилади: · корхонанинг ўз маблағларидан; · четдан жалб қилинган маблағлардан. корхонанинг ўз маблағларига қуйидагилар киради: - корхонанинг соф фойдасидан ажратилаётган маблағлар; - амортизация фондидаги маблағлар; - асосий воситаларни тугатишдан, сотишдан келиб тушган маблағлар; - уларни ижарага беришдан тушган маблағлар; юқоридагилардан ташқари, қишлоқ хўжалиги корхоналари учун капитал қўйилмалар манбаи чорва ҳайвонларини сотишдан тушган маблағлар, устав фондини кўпайтириш учун қилинган ажратмалар ҳам ҳисобланади. четдан жалб қилинган маблағлар эса: · қишлоқ хўжалиги учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар; · ҳамкорлардан олинадиган маблағлар; · турли хил қарзлар, шу жумладан, тижорат банкларидан олинадиган кредитлар; · хўжалик аъзоларининг бўш ётган маблағларини жалб этиш; · хорижий, давлат корхоналари ҳамда шахсий корхоналар ва фуқароларнинг маблағлари; · хайрия фондларидан, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги" haqida

1406004307_57336.doc инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги режа: 1.инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти 2.қишлоқ хўжалигида сарфланаётган инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг манбалари, уларнинг сарфланиш йўналишлари 3.инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш 4.инвестиция (капитал қўйилма)лар даражаси, динамикаси ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги 5.инвестиция (капитал қўйилма)лар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш йўллари инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти инвестициялар ҳар қа...

DOC format, 210,5 KB. "инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.