инвестицион муҳитни иқтисодий ўсишга таъсири

DOC 266.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710898489.doc инвестицион муҳитни иқтисодий ўсишга таъсири режа: 1. инвестициянинг иқтисодиётни ривожланишидаги моҳияти ва унинг турлари 2. инвестиция бозори ва уни шакллантириш муаммолари 3. инвестицияларни иқтисодий ўсишга таъсири. инвестициянинг иқтисодиётни ривожланишидаги моҳияти ва унинг турлари иқтисодиётни модернизациялашнинг асосий иқтисодий тушунчалари сифатида инвестициялар тушунчасининг бугунги хаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамияти, зарурлигини кўрсатиб, уни очиб беришга бўлган заруриятни келтириб чиқаради. бу тушунча ўзи билан бирга инвестиция лойиҳалари тушунчаси, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштириш, уларнинг техник иқтисодий асосланиши ва экспертизаси, лойиҳавий таҳлил, лойиҳаларнинг самарадорлигини бахолаш ва мониторинги каби бир қатор янги кўплаб тушунча ва иқтисодий билимларни кашф этиши уларнинг бугунги иқтисодий ҳаётимизда нақадар муҳимлигини англаб олишимизга сабаб бўлмоқда. жаҳон иқтисодиётининг, шу жумладан ўзбекистон иқтисодиётининг ҳам келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда ҳар бир билим соҳиби англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан чет эл инвестицияларини кенгрок жалб етиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислохотларнинг …
2
таърифларни таҳлил этишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. "инвестиция" тушунчаси бир қатор маъноларга эга бўлиб, бу қисқача қуйилма деган маънони билдиради. ёки буни фойда олиш мақсвдида акция, облигация сотиб олиш, товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган реал активларни сотиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳамда интелектуал ва бошқа моддий бойликлар учун сарфланиши тушунилади, яъни инвестициялар ҳар қандай восита бўлиб, пулнинг қийматини сақлайди, унинг қийматини кўпайтиради, ва ижобий даромад олишни таъминлайди. демак, инвестиция сўзи кенгроқ маънони англатиб, бунга қўшимча равишда ўзлаштирмоқ деган маънони ҳам берар экан". инвестиция ҳуқуқи соҳасида илмий изланишлар олиб борган рус олими а.г.богатирев ҳам юқоридаги нуқтаи назарга яқин позицияни эгаллайди. айнан харажатларнинг ишлаб чиқаришга хослиги ва узоқ муддатлилиги кўп ҳолларда муаллифлар томонидан инвестициялар ва капитал қўйилмалар ўртасида тенглик ишорасини қўйилишига сабаб бўлади. шуни таъкидлаш лозимки, европача услуб "инвестиция" атамасини қимматли қоғозларга киртилган узоқ муддатли қўйилмаларга нисбатан ҳам қўлланилишига йўл қўяди. аммо "фақат корпорацияни бошқариш имкониятини ўзида акс эттирган ҳолатдагина бундай капитал …
3
а кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенггайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир. у пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади. лукинов в.а. юқоридаги таърифга нисбатан бир мунча тўлароқ ва аниқроқ таърифни келтиради: "инвестициялар — фойда олиш мақсадида мамлакат ичкарисида ёки хорижда халқ хўжалигининг турли тармоқларига давлат ва хусусий капиталининг узоқ муддатли молиявий қўйилмаларидир"11. мазкур таърифда инвестицияларнинг мақсади кўрсатилган бўлсада, унинг ижтимоий самарани таъминлашдаги роли кўрсатилмаган. шунингдек, инвестициялар фақат молиявий қўйилмалар сифатида тавсифланган, холос. ваҳоланки, машиналар, технологиялар, лицензиялар ҳам инвестициялар бўлиши мумкин. россиялик иқтисодчилар а.ю.андрианов, св. валдайцев ҳам инвестицияларга шунга яқин таъриф келтирадилар: "инвестициялар – давлат капитали ва хусусий капиталнинг фойда олиш мақсадида мамлакат. ичкарисида ёки хорижий мамлакат иқтисодиётига узоқ муддатли молиявий қўйилмаларидир". кўриниб турибдики, ушбу таърифда инвестицияларнинг таркиби келтирилмаган ва бу ерда ҳам инвестицияларни молиявий қўйилмалар сифатида таърифлаш устувор ўринга эга. "инвестициялар фойда (даромад) олиш ёки ижтимоий ёхуд иқтисодий самарага эришиш мақсадида турли хил ишлаб чиқариш, …
4
ътибордан четда қолган. қуйидаги таърифда инвестициялар ва капитал қўйилмалар ўртасига тенглик ишораси қўйилган: "инвестициялар (капитал қўйилмалар) — халқ хўжалигининг барча тармоқларида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилган моддий, меҳнат ва пул ресурслари харажатлари йиғиндисидан иборат". бизнинг фикримизча, ўзбекистон республикасининг "инвестиция фаолияти тўғрисида" ги қонунида келтирилган таъриф инвестицияларнинг иқтисодий-ҳуқуқий табиатини тўлиқ очиб беради: "инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва (номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар; инвестиция фаолияти - инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи". ушбу таъриф инвестицияларнинг ҳам реал ҳам молиявий турлари мазмунини қамраб олади. инвестициялар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин (1-чизма). маблағларни киритиш объектига кўра инвестицияларни икки турга ажратиш мумкин: молиявий инвестициялар ва реал инвестициялар. молиявий инвестициялар - маблағларни молиявий активларга киритишдир. молиявий инвестициялар акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар шаклида қатнашиши мумкин. узоқ муддатли молиявий қўйилмалар шаклидаги инвестициялар деганда давлат қимматли қоғозларига (облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари), бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозлари ва …
5
та инвестицияларни одатда инвестиция объекти тўғрисида аниқ маълумотга эга, инвестициялаш механизми билан яқиндан таниш, шунингдек бу соҳада катта тажрибага эга бўлган махсус тайёргарликка эга инвесторлар амалга оширадилар. билвосита инвестициялар инвестицион ёки бошқа молиявий воитачилар орқали амалга оширилади. инвестициялаш муддатига кўра инвестициялар қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестицияларга бўлинади. қисқа муддатли инвестициялар бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга капитал киритишдир. масалан, қисқа муддатли депозит қўйилмалари, қисқа муддатли жамғарма сертификатларини сотиб олиш ва ҳ.к. узоқ муддатли инвестициялар ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган узоқ муддатли фойдаланиш кўзда тутилган активларни барпо этиш, уларни кенгайтириш ва сотиб олишга сарфланган капитал маблағлардир. мулк шаклига кўра инвестициялар қуйидаги турларга бўлинади: хусусий, давлат, хорижий ва қўшма инвестициялар. хусусий инвестициялар фуқаролар ҳамда мулкчиликнинг нодавлат хўжалик юритиш субъектлари томонидан маблағлар киритишдир. давлат инвестициялари - марказий, минтақавий ҳамда маҳаллий ҳукумат ва бошқарув органлари томонидан бюджет, бюджетдан ташқари фондлар ҳамда қарз маблағлари ҳисобига, шунингдек, давлат корхоналари томонидан уларнинг ўз ва қарз маблағлари ҳисобига амалга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "инвестицион муҳитни иқтисодий ўсишга таъсири"

1710898489.doc инвестицион муҳитни иқтисодий ўсишга таъсири режа: 1. инвестициянинг иқтисодиётни ривожланишидаги моҳияти ва унинг турлари 2. инвестиция бозори ва уни шакллантириш муаммолари 3. инвестицияларни иқтисодий ўсишга таъсири. инвестициянинг иқтисодиётни ривожланишидаги моҳияти ва унинг турлари иқтисодиётни модернизациялашнинг асосий иқтисодий тушунчалари сифатида инвестициялар тушунчасининг бугунги хаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамияти, зарурлигини кўрсатиб, уни очиб беришга бўлган заруриятни келтириб чиқаради. бу тушунча ўзи билан бирга инвестиция лойиҳалари тушунчаси, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштириш, уларнинг техник иқтисодий асосланиши ва экспертизаси, лойиҳавий таҳлил, лойиҳаларнинг самарадорлигини бахолаш ва мониторинги к...

DOC format, 266.5 KB. To download "инвестицион муҳитни иқтисодий ўсишга таъсири", click the Telegram button on the left.