корхоналарда инвестицион фаолиятни бошқариш

DOC 375,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1709539575.doc корхоналарда инвестицион фаолиятни бошқариш режа: 1. корхона қимматли қоғозлар портфели тушунчаси, уни бошқаришнинг мазмуни 2. инвестициянинг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг зарурлиги ва аҳамияти 3. инвестициянинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг оддий (анъанавий) усуллари 4. инвестициянинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг дисконтлашга асосланган усуллари корхона қимматли қоғозлар портфели тушунчаси, уни бошқаришнинг мазмуни бозор муносабатлари ривожланган шароитида бошқалар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестициялар қимматли қоғозлар портфелини ташкил этади. бундай инвестицияларнинг мақсади корхона молиявий ресурсларини оқилона ҳаракатлантириб, корхона оладиган фойдани кўпайтиришдир. қимматли қоғозлар портфелини бошқариш мураккаб жараён бўлиб, у ўз таркибига бир қатор босқичларни олади. қимматли қоғозлар портфелини бошқариш деганда қимматли қоғозлар протфелини шакллантириш, унинг таркибини таҳлил қилиш ва тартибга солиш, зарур ликвидлик даражаси ва харажатларни минималлаштиришни таъминлаш, портфель олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур чора-тадбирларини амалга ошириш тушунилади. ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида қимматли қоғозлар сотиб олиш қуйидаги мақсадларни назарда тутади: · капитал қиймати қадрлилигини сақлаш; · қўшимча фойда олиш; · қимматли қоғозлар курсининг ошиши …
2
портфели тўлалигича ёки унинг муайян қисми курс қийматини йўқотмаган ҳолда пулга ёки бошқа қимматли қоғозларга алмаша олишидир. ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида қимматли қоғозларнинг ўндан ортик турлари мавжуд бўлиб, уларнинг айрим турлари ўз навбатида, турли шартлар асосида муомалага чиқарилган ҳар хил шаклларга бўлиниши мумкин. қуйидагилар қимматли қоғозларнинг асосий турларини ташкил этади: акция, вексел, фьючерс шартнома, облигация, давлат хазина мажбуриятлари, опцион, варрант, банкларнинг жамғариш ва депозит сертификатлари, коносамент, мулкий варақа (масалан, уй-жой олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоз). акция - бу акциядорлик жамиятига маблағ қўйганликни тасдиқловчи ва унинг эгасига дивиденд шаклида акциядорлик жамияти (корхона) даромадининг бир қисмини олиш ҳуқуқини берадиган қимматли қоғоздир. акциялар муомалага ҳаракат этиши белгиланмаган муддатга чиқарилади. облигация - бу эгаси пул маблағларини ўтказганлигини тасдиқлайдиган ва белгиланган маълум муддатга, қатъий фоиз тўлов билан чиқарилган қимматбаҳо қоғоздир. облигация белгиланган маълум муддатга чиқарилади. давлат хазина мажбуриятлари - давлат қимматли қоғозлари тури бўлиб, улар инвесторлар кенг доирасида ихтиёрий равишда жойлаштирилади. давлат хазина мажбуриятлари қуйидаги …
3
бу муддат вақт етиб келганда вексель берувчининг маълум бир суммани вексел эгасига тўлаши тўғрисидаги қатъий пул мажбуриятини тасдиқлайдиган қимматбаҳо қоғоздир. векселлар оддий ва кўчириладиган бўлиши мумкин. варрант - (инглиз тилидан олинган бўлиб, warrant-ваколат, ишончқоғози) икки усулда қўлланиши мумкин. биринчидан, варрант - бу муддатсиз ёки маълум бир муддатга қайд этилган нархда қимматбаҳо қоғозларни эгасига сотиб олиш ҳуқуқини берадиган сертификатни билдиради. баъзан, варрант қимматбаҳо қоғозлар билан биргаликда уларни сотиб олиш учун тақдим этилади. иккинчидан варрант бу маълум бир товар сақлашга қабул қилинганлиги ҳақидаги товар омборининг гувоҳномаси ҳисобланади. у товарнинг олди-сотди ва гаровга қўйишда ишлатилади. варрант номли ва тақдим этилувчи шаклларда бўлиши мумкин. коносамент - бу аниқ белгиланган товарга мулк ҳуқуқини берадиган қимматбаҳо қоғозлар. коносамент - денгизда ташиб ўтиш шартномаси шартларини ўзида акс эттирадиган транспорт ҳужжати бўлиб унинг эгасига юкдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат ҳисобланади. коносаментнинг мазмуни, унинг белгилари тузиш шартлари ҳисобланади. коносаментнинг мазмуни, унинг белгилари, тузиш шартлари савдо денгиз кодексида белгиланган. опцион …
4
ади. опционда унинг муддати кўрсатилади. опционнинг муддати маълум бир кун ёки вақт даврдан иборат бўлиб, у ўтганидан сўнг опцион кучини йўқотади. опционнинг икки хил тури мавжуддир: · европача; · америкача. европача стилга кўра опциондан фақат қатъий белгиланган муддатда фойдаланилиши мумкин. америкача стилда эса ундан опцион муддати чегарасида исталган пайтда фойдаланса бўлади. опцион ўзининг курсига эгадир. опционнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унга кўра олди-сотди битимида сотиб олувчи мулкининг (яъни акциянинг) ўзини сотиб олмасдан, балки уни сотиб олиш ҳуқуқини сотиб олади. опционнинг олди-сотди битими контракт деб аталади. фьючерс - келишуви пайтида мўлжалланган нархда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини белгилайдиган муддатли биржа контрактидир. фьючерс контракти механик харид билан тугатилиши шарт эмас. бу ерда, дастлаб биринчи харидор сотувчи билан маълум бир суммага контракт тузилади. бунда контракт қимматбаҳо қоғоз ҳисобланади ва бутун ишлатилиш даври мобайнида кўп марта сотилиши ва сотиб олиниши мумкин. мулкий варақа - турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат. қимматли қоғозлар …
5
чун умумий риск (хатар) бўлиб, у зарар кўрмасдан капитални қайтариб олишнинг реал имкониятларига боғлиқ бўлади. фонд бозорида йирик таназзуллар рўй бериш пайтларида (масалан, 1998 йилда жанубий корея, япония, россия, индонезия, малайзия ва ҳ.к. давлатларда) капитал риски (хатари) айниқса яққол рўёбга чиқади. кучли ўзгаришлар рўй бериши билан боғлиқ риск (хатар) натижасида қимматли қоғозлар чиқарилиши, қайта рўйхатга олиниши бекор қилиниши, унинг шартлари тубдан ўзгариши мумкин. натижада эментет ва инвестор қўшимча харажатлар қилиш ва моддий йўқотишларга дучор бўлиши мумкин. вақт билан боғлиқ риск (хатар) - қимматли қоғозни сотиб олиш ёки сотиш учун ноқулай вақт танланган ҳолатларда юз беради. қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олишга мавсумийлик ёки такрор ишлаб чиқариш циклларининг таъсири ўта сезилади. танлаш риск (хатар)и - қимматли қоғозларнинг сердаромад ва ишончли турларини танлай олмаслик ҳолати билан боғлиқ бўлади. қимматли қоғозлар инвестицион сифатларини тўғри баҳолай олмаган вазиятда танлаш риск (хатар)и рўй беради. ликвидлик риск (хатар)и - қимматли қоғозлар инвестицион сифатини баҳолаш ўзгариши шароитида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"корхоналарда инвестицион фаолиятни бошқариш" haqida

1709539575.doc корхоналарда инвестицион фаолиятни бошқариш режа: 1. корхона қимматли қоғозлар портфели тушунчаси, уни бошқаришнинг мазмуни 2. инвестициянинг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг зарурлиги ва аҳамияти 3. инвестициянинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг оддий (анъанавий) усуллари 4. инвестициянинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг дисконтлашга асосланган усуллари корхона қимматли қоғозлар портфели тушунчаси, уни бошқаришнинг мазмуни бозор муносабатлари ривожланган шароитида бошқалар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестициялар қимматли қоғозлар портфелини ташкил этади. бундай инвестицияларнинг мақсади корхона молиявий ресурсларини оқилона ҳаракатлантириб, корхона оладиган фойдани кўпайтиришдир. қимматли қоғозлар портфелини бошқ...

DOC format, 375,5 KB. "корхоналарда инвестицион фаолиятни бошқариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.