ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш

DOC 183.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406034854_57657.doc ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш режа: 1. ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг моҳият ва хусусиятлари. 2. ташқи иқтисодий фаолиятнинг халқаро регламентацияси. 3. ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқарилиши. 4. давлатнинг экспортни рағбатлантириш воситалари. 1. ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг моҳият ва хусусиятлари. бошқарув умумий ва универсал тушунча сифатида субъектларга ва улар орқали - улар фаолиятига таъсир қилишни англатади. бошқарувнинг мазмуни унинг сохаси (т.и.ф., саноат, транспорт ва бошқалар) хамда даражаси (давлат, минтақавий, соҳалар, корхона ва б.) билан белгиланади. хар қандай соҳа ва ҳарқандай даражадаги бошқарув муносабатларининг ҳар хиллигини қамраб олади ва объектив ва субъектив омиллар йиғиндиси таъсири остида бўлади. бошқарувнинг ҳаракати ва унинг услублари, принциплари, ривожланишнинг тенглигини босқичнинг аниқ иқтисодий, сиёсий, ижтимоий шароитлари билан белгиланади. собиқ иттифоқнинг иқтисодиёти ёпиқ характерга эга бўлиб, ташқи савдо ҳуқумронлиги, маъмурий бошқарув, давлат мулкининг мутлақ ҳуқмронлиги ва қарийиб умуман рақобатнинг йуқлиги асосида қурилган эди. унинг ташқи савдоси бошқаруви 1918 йил 22-апрелида ҳалк комиссарлари совети қабул …
2
бирлашмалари бўлган 30-йилларга туғри келади, масалан "соввнештранс"нинг транспорт экспедиторлик ва ташқи иқтисодий операцияларга омборхоналар хизмати соҳасида ҳукмронлиги, ташқи савдо юклари учун денгиз таннажларини фрахтлаш соҳасидаги ҳукмронлиги ва бошқалар. монополия принципига асосланган давлат бошқаруви маъмурий услублар билан амалга оширилар эди. бундай бошқарувда ишлаб чиқарувчи экспорт фаолиятидан манфаатдор эмас эди. импортни кўпайтириш ва кенгайтиришга интилиш кўпинча асоссиз эди. ташқи иқтисодий алоқаларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун жавобгар (маъсул) бўлган вазирлик ва идоралар орасида вазифалар аниқ белгиланмаган эди; экспорт фаолияти натижаларини баҳолашда охирги натижа ҳисобга олинмас эди; хорижий истеъмолчи учун маҳсулот етказиб беришни амалга оширувчилар орасида маъсулият етишмас ва рағбат кучсиз эди; ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи орасида ўртасида туғридан туғри алоқанинг йуқлиги; (бу фаолият соҳасининг ривожланиши учун тўсиқ бўлиб турган), стратегик мақсад, устиворликлар ва уларга эришиш воситаларини акс эттирувчи ташқи иқтисодий фаолиятнинг аниқ қарашлари йўқ эди, бу нарса шу фаолият соҳасининг ривожланишига тўсиқ бўлиб бир вақтда давлат манфаатларига туғридан туғри зиён етказар …
3
ларини ошириш учун шароит яратишда давлатга муҳим роль ажратилган китоби қизиқарлидир. мамлакатнинг рақобат устунлиги - бу юқори ва доимо ўсиб борувчи ишлаб чиқариш даражасига эришишдир. бунинг учун давлат миллий манбалар - меҳнат ва капитални ишлатишга ёрдам бериши керак: ўзгаришлар, миллий саноат фаолиятининг инновациясини рағбатлантириш; ташқи бозорда фирмаларнинг рақобатга чидамлигини оширишга олиб келадиган ички бозордаги рақобат муҳимлигини яратиш; экспорт ҳамда аралаш ва бу ишлаб чиқариш фирмаларига хизмат қиладиган ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш. м. портернинг назарияси жаҳоннинг бир қанча мамлактлари, шунингдек ақш ва австралияда товарларнинг рақобатга чидамлигини давлат даражасига кўтариш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилди. шундай қилиб ташқи иқтисодий фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солишнинг объектив зарурияти иқтисодий назарияда тан олинган ва саноати ривожланган ва янги саноатли мамлакатлар хўжалик юритиш амалиёти билан тасдиқланган. тифнинг давлат томонидан тартибга солиниши бутун жаҳонда кенг қўлланилади. бозор хўжалиги шароитларида у миллий иқтисод манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тифни такомиллаштиришни рағбатлантирувчи, …
4
екционизмдир. савдо эркинлиги деганда мамлакат ичида тадбиркорликнинг ташқи савдо масалалари бўйича қарор қабул қилинишида хорижий товарларнинг миллий бозорига чекланмаган кириш имконияти тушунилади. протекционизм эса давлатнинг ташқи иқтисодий, шу билан бирга ва биринчи навбатда ташки савдо фаолиятига аралашувини, миллий ишлаб чиқаришни қуллаб қуватлаш мақсадида хорижий товарларга нисбатан хар хил чегармалар амалга оширишни таклиф этади. хар хил даврларда ва хар хил мамлакатларда бу икки ёндашув бир вақтда мавжуд бўлган, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳар хил, яъни ташқи ва ички омиллар билан белгиланадиган бир-биридан устунлигидир. замонавий шароитларда ташқи иқтисодий сиёсат - бу давлат хокимиятининг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, фан-техника, ишлаб чиқариш ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг стратегик вазифаларини ечиш мақсадида мамлакатни халқаро меҳнат тақсимотида қатнашишини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қаратилган давлат хокимиятининг тадбирлари тизимидир. ҳар бир мамлакат бу масалаларни ўз ривожланишининг аниқ тарихий шароитларига кўра ҳал қилади. масалан, акш бир қанча ўн йиллар давомида жаҳон хўжалигида олдинги ўринни эгаллаб келиб, ҳозирги вақтда …
5
хорижда тайер маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш капитал сифатида экспорт қилиш имкониятини берди. япониянинг рақобатга чидамлиги ошди ва охирги йилларда бу кўрсаткичлар бўйича у жаҳонда биринчи ўринлардан бирини эгаллайди. ташқи иқтисодий сиёсат ташқи савдо, хорижий инвестициялар, валюта-кредит муносабатлари, янги технологиялар берилишини ҳамда ишчи кучининг (ҳаракати) тартибга солиб туради. ташқи иқтисодий сиёсатнинг шаклланишига капитал вакилларининг бирлашмалари (саноатчиларнинг миллий ассоциацияси, тадбиркорларининг соҳавий бирлашмалари), транснационал корпорациялар, кичик ва урта бизнес, савдо (палата) уйлари ва бошка ижтимоий бирлашмалар таьсир курсатади. саноати ривожланган мамлакатларда давлат томонидан тифни тартибга солишнинг (регламентация) ташкилий қурилмалар, йўналишлар, принциплар, вазифалар мақсадларни ўз ичига олувчи механизм вужудга келди. замонавий ташқи иқтисодий сиёсат ташқи савдони назорат қилувчи ва рагбатлантирувчи қатор воситалар ёрдамида амалга оширилади. бунга мамлакатларда ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солиш учун махсус давлат тизимлари яратилмоқда, масалан, италияда - ташқи савдо вазирлиги, ташқи иқтисодий сиёсат бўйича вазирликлараро қумита, божхоналар бош бошқармаси, бош иқтисодий бошқарма, ташқи ишлар вазирлиги, хорижда ўз тижорат ваколатхоналарига эга бўлган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш"

1406034854_57657.doc ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш режа: 1. ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг моҳият ва хусусиятлари. 2. ташқи иқтисодий фаолиятнинг халқаро регламентацияси. 3. ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқарилиши. 4. давлатнинг экспортни рағбатлантириш воситалари. 1. ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг моҳият ва хусусиятлари. бошқарув умумий ва универсал тушунча сифатида субъектларга ва улар орқали - улар фаолиятига таъсир қилишни англатади. бошқарувнинг мазмуни унинг сохаси (т.и.ф., саноат, транспорт ва бошқалар) хамда даражаси (давлат, минтақавий, соҳалар, корхона ва б.) билан белгиланади. хар қандай соҳа ва ҳарқандай даражадаги бошқарув муносабатларининг ҳар хиллигини қамраб олади ва объектив ва субъектив омиллар йиғиндиси таъсири остида бў...

DOC format, 183.5 KB. To download "ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш", click the Telegram button on the left.