республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш

DOCX 92,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1706115748.docx республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш мундарижа кириш 1. миллий иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестицияларни ўрни 2. хорижий инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг назарий асослари 3. ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарадорлигини оширишнинг асосий жиҳатлари хулоса ва таклифлар фойдаланилган адабиётлар рўйхати кириш мамлакатимиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан изчил ривожланиб бормоқда. иқтисодиётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларининг таъминланиши натижасида аҳоли даромадлари, турмуш даражасининг сезиларли равишда ошиши эртанги кунга бўлган ишончимизнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда. юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, сифатининг тубдан …
2
илда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан қиймати 10 миллиард 800 миллион доллардан ортиқ капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу 2010 йилга нисбатан 11,2 фоиз кўп демакдир. инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестиция жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради. иқтисодиётимизнинг реал секторига қарийб 2 миллиард 900 миллион доллар ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди, уларнинг 78,8 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир”[footnoteref:1] деб таъкидладилар. [1: “барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади”. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. халқ сўзи, 2011 йил 22 январь, № 16 (5183). ] иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ва бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб, жаҳонда инвестициялар учун қатъий рақобатли кураш изчил давом этмоқда. ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, мамлакатимиз иқтисодиётига бевосита хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шартшароитларни такомиллаштириш, хорижий инвестицияларга нисбатан очиқ …
3
ига жалб қилишда бир қатор омиллар мавжуд. булар жумласига республиканинг бой табиий ресурслари, ишлаб чиқариш тизимининг шаклланганлиги, нисбатан арзон иш кучи, геосиёсий жойлашуви кабиларни киритиш мумкин. инвестиция соҳаси — миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан биридир. у кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришнинг суръатлари ва кўламига фаол таъсир кўрсатади, илмий техникавий тараққиётни ва аҳолининг анча қисмини бандлигини таъминлайди. миллий иқтисодиётнинг янги сифат ҳолатига эришуви учун иқтисодий сиёсат соҳасида янги мезонлар ва мақсадлар жорий этилиши талаб қилинади. фақат эришилган ютуқларни шунчаки мустаҳкамлаш эмас, балки иқтисодий ўсишнинг янги сифатини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. ана шундай жиҳатлардан бири хорижий инвестицияларни жалб қилиш натижасида эришиладиган самаралар, яъни хориждан замонавий техника-технологиялар олиб кириш ва уларни ўзлаштириш, бошқарув тажрибаларини ўзлаштириш, янги иш жойларини яратиш ҳамда инновация лойиҳаларини ўзлаштириш ҳисобланади. демак, иқтисодиётимиз ривожланиши хорижий инвестицияларни қай даражада жалб қилиниши ва улардан қанчалик самарали фойдаланиш даражасига боғлиқдир. иқтисодиёт тармоқларининг сифат жиҳатдан юксалиши кўп томондан инвестиция ҳажмидаги таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ. …
4
вестицияларни жалб қилиш бўйича давлат сиёсати, усуллари, устивор йуналишлари, мамлакат ҳаётида хорижий инвестицияларнинг сиёсий аҳамияти ва роли масалаларига бағишланган. ушбу ишни ёзишдан мақсад иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистонга хорижий инвестициялар жалб этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни самарадорлигини оширишнинг асосий йўллари ҳамда имкониятларини ўрганиб чиқишдан иборат. юқорида таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда ушбу ишда қуйидаги асосий вазифалар қўйилган: -хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва мазмунини ёритиш; -иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётида хорижий инвестицияларнинг ролини кўрсатиш; -иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги мавжуд шарт-шароитлар ўзбекистондаги инвестиция муҳитини ўрганиш; · хорижий инвестицияларни самарадорлигини аниқлаш услуб ва усулларини ўрганиш; · хорижий инвестицияларни жалб этишнинг илғор хориж тажрибаларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш йўлларини аниқлаш; · ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиниш ҳолати ва динамикасини таҳлил қилиш; -мамлакатимизга киритилаётган хоржий инвестицияларни жалб этиш самарадорлиги ва уни таҳлил қилиш; -иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг жалб этиш самарадорлиги ҳамда уларни самарадорлигини аниқлаш, баҳолашдаги мавжуд муаммолар ва уларни ечиш …
5
спубликасида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг аҳамияти ва асосий йўналишлари ўрганилган; иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг истиқболли ва асосий йўллари ўрганилган. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш ва вужудга келган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. изланиш натижасида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистонга хорижий инвестицияларни самарадорлигини аниқлашдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари бўйича хулоса ва таклифлар берилган. ишининг асосий натижа ва қоидаларидан хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарадорлигини ошириш, хусусан хорижий инвестициялар муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқот ишларини бажаришда, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда самарадорлигини аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда, “хорижий инвестициялар” ва “ташқи иқтисодий фаолият асослари” фанларидан маърузалар матнлари тайёрлашда, шунингдек амалиётда фойдаланиш мумкин. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари ва асосий йўналишлари, хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари кўрсатиб берилган. 1. миллий иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни бозор иқтисодиётининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш"

1706115748.docx республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш мундарижа кириш 1. миллий иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестицияларни ўрни 2. хорижий инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг назарий асослари 3. ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарадорлигини оширишнинг асосий жиҳатлари хулоса ва таклифлар фойдаланилган адабиётлар рўйхати кириш мамлакатимиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан изчил ривожланиб бормоқда. ...

Формат DOCX, 92,6 КБ. Чтобы скачать "республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: республикамиз иқтисодиётини рив… DOCX Бесплатная загрузка Telegram