туристик фаолиятни лицензиялаш

DOC 54,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403241639_43795.doc туристик фаолиятни лицензиялаш режа: 1. ўзбекистонда туристик фаолиятни лицензиялаш тартиблари 2. хорижий давлатларда туристик фаолиятни лицензиялаш қоидалари туристик фирманинг туризм соҳасидаги фаолиятининг зарурий шарти - унда лицензия (рухсатнома)нинг мавжудлигидир. туризм фаолиятини лицензиялаш туризмни тартибга солишнинг муҳим бўғинидир. ўзбекистонда туризмни лицензиялаш бир неча йиллар мобайнида амалга оширилиб келинмоқда. бу соҳадаги ишни ташкил этишда ҳам муайян тажриба тўпланган. 1994 йилда ўзбекистон республикасида туризм биринчи маротаба лицензияланадиган фаолият турларига киритилган эди. шу жумладан, вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215- сонли қарори билан лицензияланиши лозим бўлган баъзи бир фаолият турлари жорий этилди (шу жумладан, туризм соҳасида ҳам) ва лицензияларни берилишини расмийлаштиришга доир умумий низом ҳам тасдиқланди. лицензиялаш усулларини синовдан ўтказиб бориш, қонунчилик базасининг ўзгариши, таҳлил қилиш ва ҳал етишни талаб қиладиган муаммоларнинг вужудга келиши билан 1998 йили “ўзбекистон республикасида туризм фаолияти билан шуғулланиш учун рўйхатдан ўтиш ва лицензия бериш қоидаси” янги таҳрири кучга киритилди . ушбу қоида мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан …
2
ғими тўланади. лицензия йиғими тўловидан келиб тушадиган маблағлар “ўзбектуризм” миллий компанияси ҳузуридаги туризмни ривожлантириш марказлаштирилган фондига йўналтирилади. ҳозирги вақтда ўтиш даври иқтисодиётини бошидан кечираётган ўзбекистонда нафақат иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда, шу билан бирга жамиятнинг ўзи ҳам ўзгаришлар жараёнини бошидан кечираяпти. ушбу шарт-шароитда 1999 йил 20 августда “туризм тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги алоҳида аҳамиятга эгадир. унга кўра мазкур қонуннинг 8-моддасида туристик фаолиятни лицензиялаш туристик фаолият лицензия асосида амалга оширилади дейилган. туристик фаолиятни лицензиялаш тартиби ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланади деб ёзилган . мисол учун, бутунжаҳон туристик ташкилотида бу борада дунёнинг турли хил мамлакатларида туризм соҳасини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қонунчилик ва бошқа меъёрий хужжатларга доир жуда бой ахборот тўпланган. истеъмолчини туризм маҳсулоти сифатини белгиловчи тартиб ва қоидаларнинг муайян мажмуини қўллаш орқали ҳимоя қилиш мумкин. “бу эса, муайян натижаларга эришиш йўлларини белгилаш билан чекланиб қолмай, айни пайтда уларга эришиш мажбуриятини ҳам зиммага юклайди. юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда, келажакда …
3
ялаш тизимини жорий етиш зарурлиги мақсадга мувофиқдир. 2.хорижий давлатларда туристик фаолиятни лицензиялаш қоидалари шимолий европанинг аксарият давлатларида туризм фаолияти билан эркин шуғулланиш амалиёти мавжуд. жумладан, уларда туристларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи туроператорлар ва турагентлар фаолият кўрсатувчи тизим шаклланган. аммо ўтиш даври билан боғлиқ мураккаблик ва авваломбор, туризм бозори етарлича ривожланмаганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳозирча туризмни тартибга солиш ва туристик маҳсулот сифатини оширишнинг муҳим бўғини бўлган лицензиялаш тартибини республикамизда қўллаш мақсадга мувофиқдир. юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда, лицензия бериш шартларини қийинлаштиришга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз. айни пайтда, туристик фирмаларининг туристик маҳсулот сифати учун жавобгарлигини кучайтириш юқори самара бериши мумкин. кўпчилик мамлакатларда, турагент ва туроператор фаолиятини тартибга солиш даражасида фарқлар мавжуд. жумладан, ривожланган мамлакатларнинг туризм амалиётида туроператорлик ва турагентлик фаолиятни лицензиялашда лицензия йиғими миқдори, таваккалчиликларни суғурталаш тизими, ушбу соҳада муайян маълумотга эга бўлишга доир талабларда фарқланиш мавжуд. ушбу фаолият турларининг белгиланган фарқлари, мақсад ва вазифалари, мижоз билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибидан …
4
барча ташкилотлар); 3. туризм фаолиятини лицензиялаш билан шуғулланувчи шунингдек тегишли маъмурий-ҳуқуқий ва бошқа вазифаларни амалга оширувчи (паспорт, виза, чегара, божхона, санитария-епидемиология ва ҳ.к.) давлат идоралари. ушбу учта томонлар: “туристлар” - “туристик фирмалар” - “давлат” ўзаро муносабатларида бир “учбурчак”ни ташкил этадилар. жаҳоннинг ҳар қандай давлатида ушбу “учбурчак” ҳар бўғинининг яъни “туристлар-туристик фирмалари”, “туристик фирмалар-давлат”, “турист- давлат” ўзаро муносабатлари тегишли қонунчилик билан тартибга солинади. масалан, ўзбекистонда булар жумласига “корхоналар тўғрисида”, “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида” ва бошқа қонунларни киритиш мумкин. аста-секинлик билан ушбу қонунчилик янада аниқлаштирилиб ва тўлдирилиб борилмоқда. соф ҳолатда юқорида қайд этилган қонунлар ўзаро муносабатларининг ҳар бир элементи ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солиниши лозим. лекин, қанча давлат бўлса, шунча ўзига хос жиҳатлар ҳам мавжуддир. амалда, ҳар бир давлатда қайд этилган “учбурчак” нинг у ёки бу томонига алоҳида эътибор қаратган ҳолда туризмни тартибга солиш юзасидан ўз ёндашувлари ишлаб чиқилган. кўпчилик хорижий мамлакатларда асосий эътибор “туристик фирма-давлат” муносабатларини тартибга солишга йўналтирилган. бу ҳол, …
5
қатор мамлакатларда (масалан, англия, германия) “лицензиялаш” атамаси қонунчиликда мавжуд эмас. туристик фирмаларга уларнинг мижозлар олдидаги молиявий фан бошқа масалалар, раҳбарлар ва ходимларни касбий тайёрлаш, туристик фирмалар ҳамда туристларнинг ўзини суғурталаш юзасидан жавобгарлиги бўйича қўйилаётган давлат талаблари одатда жуда қаътий бўлади. ушбу мамлакатларда, асосий эътибор “туристик фирма” “учбурчаги” йўналишни тартибга солишга қаратилади ва истеъмолчи-туристларнинг ҳуқуқларини энг юқори даражада ҳимоялаш ва туристик фирмаларнинг туристик маҳсулоти ва бошқа хизматлар сифатини мунтазам равишда ошириб боришга йўналтирилади. сифатсиз туристик маҳсулот истеъмол қилинганда ёки алоҳида хизматлар қониқарсиз бажарилган ҳолатларда, норози туристга тур қийматининг анча қисми товон тарзида тўланади. фикримизга кўра, туризмни тартибга солишнинг худди шу шакллари, туристик маҳсулоти умумий сифатини ошириш ва туристлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, шунингдек, туризм соҳасини умуман тартибга солишнинг энг самарали воситаларидан биридир. туристик маҳсулот сифатини ошириш мақсадида мазкур қоидаларнинг жорий этилиши, туризм бозорини муайян даражада ривожлантиришни, мукаммал қонунчилик, биринчи навбатда ушбу соҳада меъёрга келтирилган андозалар ва туристларга хизмат кўрсатишга доир бошқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"туристик фаолиятни лицензиялаш" haqida

1403241639_43795.doc туристик фаолиятни лицензиялаш режа: 1. ўзбекистонда туристик фаолиятни лицензиялаш тартиблари 2. хорижий давлатларда туристик фаолиятни лицензиялаш қоидалари туристик фирманинг туризм соҳасидаги фаолиятининг зарурий шарти - унда лицензия (рухсатнома)нинг мавжудлигидир. туризм фаолиятини лицензиялаш туризмни тартибга солишнинг муҳим бўғинидир. ўзбекистонда туризмни лицензиялаш бир неча йиллар мобайнида амалга оширилиб келинмоқда. бу соҳадаги ишни ташкил этишда ҳам муайян тажриба тўпланган. 1994 йилда ўзбекистон республикасида туризм биринчи маротаба лицензияланадиган фаолият турларига киритилган эди. шу жумладан, вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215- сонли қарори билан лицензияланиши лозим бўлган баъзи бир фаолият турлари жорий этилди (шу жумладан, туризм с...

DOC format, 54,5 KB. "туристик фаолиятни лицензиялаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.