тижорат банкининг ресурслари ва банк капитали

DOC 299,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355566975_41030.doc www.arxiv.uz режа: 1. тижорат банкининг ресурслари ва уларнинг таркиби 2. тижорат банкининг ўз маблағлари 3. тижорат банк капитали ва унинг таркиби 4. жалб қилинган маблағлар 5. марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш тартиби тижорат банкининг ресурслари ва уларнинг таркиби. тижорат банклари, бошқа хўжалик субъектлари каби ўзининг хўжалик ва тижорат фаолиятини таъминлаш учун маълум миқдорда пул маблағларига, яъни ресурсларига эга бўлишлари лозим. иқтисодиёт ривожланишининг замонавий талабларида банк ресурсларини ташкил этиш муаммоси банк фаолиятини бир маромда олиб бориш учун биринчи даражали ҳисобланади. буни шундай изоҳлаш мумкин, яъни иқтисодиётнинг бозор моделига ўтиши билан банк ишида давлат монополияси тугатилади, икки босқичли банк тизимини шаклланишида банк ресурслари характери ижобий томонга ўзгаради. ундан ташқари, унинг актив операциялари объекти орқали аниқланадиган банк фаолиятининг кўлами, улар жойлаштирадиган ресурслар ҳажми, миқдори, жалб қилинган маблағлар суммасига боғлиқ бўлади. бундай ҳолат ресурсларни жалб қилиш бўйича банклар ўртасида рақобатни келтириб чиқаради. банкнинг асосий вазифаларидан бири бўш пул маблағларини мумкин қадар кўпроқ …
2
ияларини амалга оширишда ўз ифодасини топади. шу билан бирга ресурслар характерига банкларнинг кредитлаш сиёсатининг ўзгариши ҳам таъсир килади. банк ресурларининг асосий қисмини банк мижозларининг маблағлари ташкил килади. банк бошқа капиталларни жалб қилиш учун ўз капиталининг етарли даражаси миқдорини кўрсатиш лозим. тижорат банки ўз мижозларининг бўш турган маблағларини қарзга олиш билан бир вақтнинг ўзида бу маблағларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мажбуриятини ҳам олади, шунинг учун банк барқарор ликвидликка эга бўлиши керак. ишончлилик ва ликвидлилик тамойиллари тижорат банки мавжудлигининг зарур шартларидан бўлиб, улар аҳолининг бўш турган пул маблағларининг банкка сари оқимини таъминлайди. ундан ташқари банкнинг аҳволи молиявий жиҳатдан кам самарали бўлган ҳолатда мижозлар ўз маблағларини қайтариб олишларига ишонч ҳосил қилишларига замин яратади. ресурслар ёрдамида банкларнинг ташкилий фаолияти амалга оширилади, кредитлар бериш салоҳияти тўловлар амалга оширилади, банкларнинг даромадлари вужудга келтирилади. банк ресурсларининг айланишини қуйидагича ифодалаш мумкин. 1 - схема банк ресурсларининг шаклланиши ва айланиши узлуксиз жараённи ташкил килади ва бу эса ўз навбатида …
3
лари структураси сезиларли фарқ қилади. бу аввалам бор, тижорат банкларининг ўз маблағларига таалуқли бўлиб, таҳлил қилинаётган банкларда уларнинг миқдори турличадир. биринчи банкнинг ўз маблағлари иккинчи банкникидан икки марта ортиқ. биринчи банкда устав фонди 3.9 %ни, ўз маблағлари суммасининг 22.3 %ни ташкил этган. иккинчи банкда устав фонди 1.3 %ни, яъни уз маблағлар суммасининг 18 %ни ташкил этган. жалб килинган ресурслар биринчи банкда 82.6 %ни , иккинчи банкда 92.8 %ни ташкил этган. бунда иккинчи банк банклараро кредитдан кенг фойдаланган ва у 18.0 %ни ташкил этган. биринчи банк эса аксарият ҳолларда мижозларининг ресурслари билан ишлаган. бозор муносабатлари шароитида тижорат банкларининг ресурсларини ташкил килиш жараёнига катта аҳамият берилади. шу сабаб ўтиш иктисодиётини бошидан кечираётган деярли барча мамлакатларда тижорат банклари ресурсларини шакллантириш тизимида тубдан ўзгаришлар бўлди. бу ўзгаришларнинг бўлишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди. булар: · банклараро кредит бозорида марказий банкнинг фаол иштирок этишининг таъминланиши ва бу, ўз навбатида, кредит рискини камайтирганлиги; · иқтисодиётда тўловсизлик муаммосининг …
4
ағларни марказий банкдан нобюджет фондлардан пул бозоридан сотиб олиш ёки қарзга олиш мумкин. шундай қилиб, банкнинг ўз маблағлари ва қарзга олинган ёки сотиб олинган маблағлари йигиндиси тижорат банкларнинг ресурс базасини ташкил килади. халқаро банк амалиётида банкларнинг ресурс базасини шакллантирувчи асосий манбаларга ўз капиталидан ташқари қуйидагилар киради: · юридик ва жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақаларидан қолдиқлари; · банк томонидан юридик шахслар учун муомалага чиқарилган векселлар ва депозит сертификатлар; · олинган банклараро кредитлар; · банк вакил томонидан очилган "лоро" депозит ва валюта ҳисоб варақасидаги маблағлар ва бошқа манбалар. биз тижорат банки бўлимининг кўрсаткичларини ифодаловчи қуйидаги жадвал маълумотларидан банкнинг ресурс базасини ташкил қилувчи элементлар ва уларнинг таркибини аниқроқ кўришимиз мумкин. 2 - жадвал тижорат банкининг ресурс базаси ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумот.1 № кўрсаткичлар минг сўм % i. банкнинг ресурс базаси. банкнинг ўз маблағлари 1. банк капитали - жами (30000 қ 29830 ҳ/в) - шу жумладан: 226209 33.1 акциядорлик капитал (30300қ29830 ҳ.в) 82739 12.0 …
5
иб олинган ресурслар - жами: (21600+21800+22000 ҳ.в) ш.ж. 285674 41.8 марказий банкдан (21602, 21802, 22002 ҳ.в) 187333 27.4 молия вазирлигидан (21610, 22010 ҳ.в) 0 банклараро пул бозоридан (21606, 21806 ҳ.в) нобюджет фондлардан (21605, 21805, 22005 ҳ.в) 0 12. хукумат хисоб варақлари (23400 ҳ.в) 40430 5.9 13. банкнинг жами ресурс базаси (10қ11қ12) қаторлар 682872 100 жадвал маълумотлари шуни кўрсатдики, тижорат банки ресурс базасининг 33.1 % банкнинг ўз маблағлари, яъни банк капитал ва тақсимланмаган фойдасига тўғри келади. банк ихтиёрида бўлган ресурсларнинг 25.1 % жалб қилинган депозитларга тўғри келади. шундай қилиб, банк ихтиёрида бўлган ўзи йиққан ресурслар жами - 58.2 5ни ташкил қилади. банк томонидан сотиб олинган ресурслар эса 41.8 %ни ташкил қилади. ундан 27.4 % марказий банкдан олинган кредит ресурларини, 8.5 % молия вазирлигидан олинган ресурсларни, 5.9 %. ҳукумат ҳисобварағида бўлган ресурсларни ташкил қилади. банк томонидан ташкил қилинган ресурс база турли хил кредитлар ва инвестицияларни ва бошқа актив операцияларни амалга ошириш учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тижорат банкининг ресурслари ва банк капитали"

1355566975_41030.doc www.arxiv.uz режа: 1. тижорат банкининг ресурслари ва уларнинг таркиби 2. тижорат банкининг ўз маблағлари 3. тижорат банк капитали ва унинг таркиби 4. жалб қилинган маблағлар 5. марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш тартиби тижорат банкининг ресурслари ва уларнинг таркиби. тижорат банклари, бошқа хўжалик субъектлари каби ўзининг хўжалик ва тижорат фаолиятини таъминлаш учун маълум миқдорда пул маблағларига, яъни ресурсларига эга бўлишлари лозим. иқтисодиёт ривожланишининг замонавий талабларида банк ресурсларини ташкил этиш муаммоси банк фаолиятини бир маромда олиб бориш учун биринчи даражали ҳисобланади. буни шундай изоҳлаш мумкин, яъни иқтисодиётнинг бозор моделига ўтиши билан банк ишида давлат монополияси тугатилади, икки босқичли банк тизимини шакллани...

Формат DOC, 299,0 КБ. Чтобы скачать "тижорат банкининг ресурслари ва банк капитали", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тижорат банкининг ресурслари ва… DOC Бесплатная загрузка Telegram