тижорат банклари операциялари самарадорлигини ошириш

DOCX 485,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
банкла.docx microsoft word - kbi-51 allaberganov s.s.doc тижорат банклари операциялари самарадорлигини ошириш 5340700- “банк иши” йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун мундарижа кириш……………………………………………………………………..3-6 i-боб. тижорат банклари операцияларининг моҳияти ва уларни ташкил қилиш асослари…………..7 1.1. тижорат банкларининг пассив операциялари ва уларни банк ресурсларини ташкил қилишдаги роли………………………………………7-16 1.2. тижорат банкларининг актив операциялари, уларнинг моҳияти ва турлари………………………………………………………………………..16-28 ii-боб. мамлакатимиз тижорат банкларининг актив ва паcсив операциялари ҳамда уларнинг амалдаги ҳолати таҳлили……………………………………………………….29 2. 1.тижорат банкларининг пассив операциялари ва уларнинг амалий ҳолати…………………………………………………………………………29-37 2.2. aктив операциялар ва уларниг амалий ҳолати таҳлили………..37-45 iii-боб. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари операцияларини ривожлантириш масалалари…………………………………46-54 хулоса…………………………………………………………………..55-58 фойдаланилган адaбиётлар рўйхати……………………………....59-63 кириш. барча соҳаларда бўлгани каби молия бозорида, шу жумладан, банк секторида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида сезиларли силжишлар ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. бу ўзгаришлар мустақиллик йилларида жаҳон андозаларига мос келадиган банк тизимини босқичма-босқич барпо этиш билан ҳамоҳанг тарзда давом эттирилмоқда. ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунларидан бири бўлиб молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият …
2
лантиришнинг белгиланган прогнозларига эришилди ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мутаносиблиги таъминланди. марказий банк томонидан амалга оширилган катъий пул-кредит сиёсати макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилди. тижорат банклари бозор инфратузилмасининг муҳим бўғини сифатида миллий иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. хўжалик субъектларининг, аҳолининг, ҳукуматнинг жорий ва инвестиция харажатларининг аксарият қисми банк кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. дарҳақиқат, бу ҳақда ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов ушбу масала хусусида тўхталиб, «...банк хизматининг янги турларини жорий этиш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш маблағларини банкларнинг узоқ муддатли депозитларига жалб этишни камида 30 фоизга кўпайтириш, мамлакат иқтисодиётига киритиладиган узоқ муддатли кредит қўйилмалари улушини ички манбалар ҳисобидан ошириш учун мустаҳкам асос яратиш масалаларини қўшимча равишда ишлаб чиқиш» [footnoteref:1] га эътибор қаратдилар. шунингдек, барча хўжалик субъектларининг миллий ва халқаро ҳисоб китоблари тижорат банклари орқали амалга оширилади. шу нуқтаи-назардан олганда, хўжалик субъектларининг пул оқимлари шаклланишига тижорат банклари фаолияти бевосита таъсир кўрсатади. тижорат банкларининг юқорида қайд қилинган вазифалари муваффақиятли ҳал этилиши биринчи навбатда, улар активлари ва пассивларини самарали, …
3
нинг кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини кенгайтириб, банк активлари ҳажмининг ошишига имкон бермоқда. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикамиз тижорат банкларида активлар ва пассивларни бошқариш борасида қатор муаммолар мавжудлиги кузатилмоқда. ушбу ҳолат банклар активлари таркибида даромад келтирмайдиган активларнинг йирик миқдорда тўпланиб қолаётганлигида, банкларнинг депозит базаси ҳажмида жорий депозитлар салмоғининг юқори эканлигида намоён бўлмоқда. шунингдек, тижорат банкларининг юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларининг жами активлардаги салмоғи пастлигича қолмоқда. банклардаги омонатлар ҳажмининг ошишида аҳоли реал даромадларининг ўсиши ҳамда банк тизимининг барқарорлиги асосий омил бўлгани ҳолда, банклардаги омонатларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланганлиги ва улардан олинадиган фоиз даромадлари солиқдан озод этилганлиги банк депозитларини қулай, хавф-хатарсиз ва барқарор даромадли молиявий инструментга айлантирди. битирув малакавий ишининг объекти бўлиб, ўзбекистон республикаси тижорат банкларининг ресурсларни жалб қилиш ва жойлаштириш билан боғлиқ операциялари ҳисобланади. битирув малакавий ишининг предмети – тижорат банкларининг операцияларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муносабатларнинг мажмуи ҳисобланади. битирув малакавий ишининг мақсади – тижорат банклари операцияларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф …
4
й ишининг илмий ва амалий аҳамияти. битирув малакавий ишининг илмий-назарий аҳамияти шундан иборатки, битирув малакавий ишини бажариш жараёнида олинган назарий хулосалардан касб-ҳунар коллежларида соҳага тегишли фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин. малакавий ишнинг амалий аҳамияти шундаки, унинг натижаларидан тижорат банклари активлари ва пассивларини бошқаришни такомиллаштириш, келажакда чуқур ўрганишга бағишланган ишларида манба сифатида фойдаланиш мумкин. битирув малакавий иши натижаларининг амалий аҳамияти, таклиф ва амалий тавсиялари республикамиз тижорат банкларининг активлари ва пассивларини бошқаришни такомиллаштиришда, банклар стратегиясини белгилашда, банк активлари ва пассивлари таркибий сифатига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланиш билан белгиланади. битирув малакавий ишининг таркиби. битирув малакавий иши таркиби кириш, 3 та асосий боб, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. мамлакатимиз молия-банк тизими барқарор ва ишончли фаолият юритиб, юқори кўрсаткичларни намоён этиб келмоқда. 2012 йилда банк тизимининг жами капитали 24,3 фоизга, сўнгги уч йилда эса икки баробар кўпайди. бугунги кунда капиталнинг етарлилик даражаси 24,0 фоиздан ошиб, бу эса қабул қилинган …
5
давом эттириш” ўзбекистон республикаси президенти ислом каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси ] 1-боб. тижорат банклари операцияларининг моҳияти ва уларни ташкил қилиш асослари. 1.1.тижорат банкларининг пассив операциялари ва уларни банк ресурсларини ташкил қилишдаги роли пассивлар ва активлар бўйича мажбуриятларни бошқариш банкнинг муҳим вазифаси бўлиб ҳисобланади. заҳираларни жалб қилиш ёки уларни жойлаштириш – операцияларнинг ҳар иккаласи ҳам банк учун муҳим. чунки булар ўзаро боғлиқ. ўзаро шартланган иккита жараёндир. уларни рационал ташкил қилиш юқори натижаларга эришиш имконини беради. одатда, банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган операциялар банкларнинг пассив операциялари дейилади. пассив операциялар ёрдамида тижорат банкларининг пассив ва актив – пассив счетидаги пул маблағларининг салмоғи ошиб боради. банкларнинг пассив операциялари уларнинг фаолиятини ташкил қилишда катта рол ўйнайди. пассив операциялар ёрдамида тижорат банклари кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурсларини ташкил қилади. тижорат банклари пассив операцияларининг асосан тўртта шакли …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тижорат банклари операциялари самарадорлигини ошириш"

банкла.docx microsoft word - kbi-51 allaberganov s.s.doc тижорат банклари операциялари самарадорлигини ошириш 5340700- “банк иши” йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун мундарижа кириш……………………………………………………………………..3-6 i-боб. тижорат банклари операцияларининг моҳияти ва уларни ташкил қилиш асослари…………..7 1.1. тижорат банкларининг пассив операциялари ва уларни банк ресурсларини ташкил қилишдаги роли………………………………………7-16 1.2. тижорат банкларининг актив операциялари, уларнинг моҳияти ва турлари………………………………………………………………………..16-28 ii-боб. мамлакатимиз тижорат банкларининг актив ва паcсив операциялари ҳамда уларнинг амалдаги ҳолати таҳлили……………………………………………………….29 2. 1.тижорат банкларининг пассив операциялари ва уларнинг амалий ҳолати…………………………………………………………………………29-37 2.2. aктив операциялар ва у...

Формат DOCX, 485,9 КБ. Чтобы скачать "тижорат банклари операциялари самарадорлигини ошириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тижорат банклари операциялари с… DOCX Бесплатная загрузка Telegram