тижорат банкларининг актив операциялари

PPTX 96 стр. 455,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 96
презентация powerpoint 6-мавзу. тижорат банкларининг актив операциялари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. тижорат банкларининг актив операциялари ва унинг таркиби 2. банк активлари ва уларнинг таснифланиши 3. банк активларининг сифати даражаси ва махсус захираларни шакллантириш тартиби 4. тижорат банкларида активлар портфелини бошқариш усуллари 5. ўзбекистон республикаси тижорат банклари активларини бошқаришнинг замонавий ҳолати тижорат банкларининг актив операциялари ва унинг таркиби бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, банк тизимини давлат тасарруфидан чиқариш, банк секторида акционерлик, пайчилик ҳамда хусусий шаклдаги банкларнинг ривожланишини таъминлаш ва тижорат асосида фаолиятни юқори даромад олишга йўналтириш банклар олдида турган асосий мақсадлардан биридир. бундай шароитда банк фаолиятини ва активлар сифатини таҳлил қилиш микро ва макро даражада катта аҳамият касб этади. тижорат банкларининг актив операциялари бу – банк томонидан фойда олиш мақсадида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағларни самарали йўналтиришдир. актив операцияларни амалга ошириш жараёнида банклар кредит беради, ҳар хил инвестицияларда ёки қушма корхоналар ташкил қилишда иштирок этади. бунда …
2 / 96
ни амалга оширадилар: жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш; омонатларни жалб этиш; кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш. банклар бошқа турдаги операцияларни ҳам амалга оширишлари мумкин, чунончи: маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш; чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш; пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш; учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш; учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш; қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш; банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш; жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун …
3 / 96
. банкнинг фаолиятида активларнинг тутган ролини яна ҳам мукаммалроқ ўрганиш учун қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблаш муҳимдир: ташкилотлар, корхоналар, жисмоний шахслар ва банкларга берилган кредитлар бўйича умумий кредит суммасини ҳисоблаш; берилган кредитларни уларнинг муддатлари, тармоқларга берилиши ва уларнинг умумий карздаги салмоғини аниқлаш; ссудаларнинг ўртача фоиз ставкаларини ҳисоблаш ва кредит баҳосининг ўртача даражасини аниқлаш; умумий ссудаларнинг ичида муддати ўтган қарзларнинг салмоғини ҳисоблаш. банк томонидан берилган йирик кредитларнинг ҳажмини аниқлаш; берилган турли даражадаги кредитларнинг марказий банк йўриқномаларига жавоб беришини ҳисоблаш. уларнинг таркиби ва оптимал жойлаштирилиши катта ахамиятга эга. банк активлари таркиби дейилганда баланс якунига кўра ҳар хил сифатдаги активлар салмоғи тушунилади. банкнинг актив ва мажбуриятларини риск, даромадлилик ва ликвидликка таъсири нуқтаи назаридан таққослама таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. тижорат банки балансининг актив ёки пассивлари тузилмасига баҳо беришдан олдин юқоридаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб баланснинг ҳар бир моддасига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. банк активлари ва уларнинг таснифланиши банк активлари таркиби дейилганда, баланс якунига нисбатан …
4 / 96
ижорат банкларининг активлари ўзига хос белгиларига кўра ликвидлик ва риск даражасига қараб ҳамда даромад келтиришига қараб бир неча гуруҳларга бўлинади. «актив» сўзи лотинча «activus» сўзидан олинган бўлиб «фаол, таъсирчан, ишчан» маъносини билдиради. банк активи учун таъриф берадиган бўлсак, бухгалтерия балансининг бирлиги, банкнинг муайян санада ва пул ифодасида барча воситаларини, уларнинг таркиби ва жойлашувини (асосий фондлар, айланма воситалар, капитал сарфлар, қарздорлик талабномалари ва бошқалар) акс эттирилган кўрсаткич ҳисобланади. тижорат банкларининг активлари ўзига хос белгиларига кўра ликвидлик ва риск даражасига қараб ҳамда даромад келтиришига қараб бир неча гуруҳларга бўлинади. банк балансида активлар ликвидлик даражасига қараб акс эттирилади ва ликвидлик даражасига қараб улар қуйидаги 3 гуруҳга: юқори ликвидли активлар, ликвидли активлар ва ноликвид (паст ликвидли) активларга бўлинади. 1 гуруҳ - юқори ликвидли активлар. буларга: а) кассадаги ва йўлдаги нақд пуллар, қимматбаҳо тошлар, монета, чеклар ва бошқа пул ҳужжатлари; б) вакиллик ҳисобварағидаги маблағ қолдиқлари; в) «ностро» ва «востро» ҳисобрақамлардаги қолдиқлар; г) мажбурий резервлар счети …
5 / 96
ик даражада ликвидли бўлса шунчалик улар билан боғлиқ риск кичик бўлади, аммо шунга жавобан улар кам даромад келтиради ёки ҳеч қандай даромад келтирмайди. даромад келтиришга қараб банк активлари: даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларга бўлинади. даромад келтирувчи активларга қуйидагилар киради: а) барча берилган кредитлар (жумладан банклараро кредитлар); б) инвестициялар (ўзиники); в) хазина векселлари; г) давлат облигациялари; д) қимматли қоғозлар. даромад келтирмайдиган активларга қуйидагилар киради: а) пул активлари гуруҳи; б) асосий воситалар; в) капитал ҳаражатлар; г) барча моддий активлар ва бошқа активлар; д) номоддий активлар киради. банк активлари таваккалчилик даражаси бўйича таваккалчиликдан холис бўлган (таваккалчилик даражаси 0 фоиз), минимал таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 20 фоиз), ўртача таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 50 фоиз), юқори таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 100 фоиз) ва ўта юқори таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 150 фоиз) бўлган гуруҳларга бўлинади. активнинг таваккалчилик даражаси ўз зиммасига мажбуриятларни қабул қилган шахс ва гаров ёки кафолат тавсифига боғлиқ. таваккалчиликни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 96 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тижорат банкларининг актив операциялари"

презентация powerpoint 6-мавзу. тижорат банкларининг актив операциялари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. тижорат банкларининг актив операциялари ва унинг таркиби 2. банк активлари ва уларнинг таснифланиши 3. банк активларининг сифати даражаси ва махсус захираларни шакллантириш тартиби 4. тижорат банкларида активлар портфелини бошқариш усуллари 5. ўзбекистон республикаси тижорат банклари активларини бошқаришнинг замонавий ҳолати тижорат банкларининг актив операциялари ва унинг таркиби бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, банк тизимини давлат тасарруфидан чиқариш, банк секторида акционерлик, пайчилик ҳамда хусусий шаклдаги банкларнинг ривожланишини таъминлаш ва тижорат асосида фаолиятни юқори даромад олишга йўналтириш банклар олдида турган асосий мақс...

Этот файл содержит 96 стр. в формате PPTX (455,7 КБ). Чтобы скачать "тижорат банкларининг актив операциялари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тижорат банкларининг актив опер… PPTX 96 стр. Бесплатная загрузка Telegram