tijorat banklarining aktiv va passiv operatsiyalari

PPTX 41 pages 152.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 41
презентация powerpoint тижорат банкларининг актив ва пассив операциялари режа. тижорат банкларининг пассив операциялари. тижорат банкларининг актив операциялари. тижорат банкларининг ноаънанавий операциялари. банкнинг пассив операцияси - банкларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ операциялари пассив операциялар ҳисобланади. банк пассивлари банк ресурсларини ташкил қилиш манбаи бўлиб, уларнинг ҳажми бир неча омилларга боғлиқ: банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фаолияти; пул-кредит сиёсатини бошқариш соҳасидаги марказий банкнинг сиёсати; банкнинг жалб қилинган маблағлари ва уларнинг таркиби; тижорат банки томонидан марказий банкка ўтказиладиган мажбурий заҳира миқдори; бошқа пассивлар. тижорат банклари пассив операцияларининг асосан тўртта шакли мавжуд: 1. тижорат банклари қимматли қоғозларни муомалага чиқариш йўли билан ресурслар йиғиш. банк фойдаси хисобидан хар хил фондлар ташкил қилиш ёки фондлар суммасини ошириш. бошқа кредиторларнинг маблағларини жалб қилиш. депозит операцияларини амалга ошириш. банк ресурсларининг шаклланиши ва айланиши узлуксиз жараённи ташкил килади ва бу эса уз навбатида банклар фаолиятини доимийлигига асос хисобланади. тижорат банклари пассив операциялари натижасида молиявий ресурсларни …
2 / 41
лаёқатлилигини таъминлашга бевосита ижобий таъсир кўрсатади. депозитсиз маблағлар - банклараро кредит ресурслари; - ҳукумат ҳисобварақларидаги вақтинча бўш маблағлар; - тижорат банкларидан олинган ресурслар; - бошқа маблағлар. банкларнинг депозит бўлмаган маблағлари таркибида молия бозоридан жалб қилинган банклараро кредит ресурслари асосий салмоқни эгаллайди. банклараро кредитлар асосан қисқа муддатли характерга эга бўлиб, одатда ушбу кредитларни бериш ва олиш жараёни ўзининг тезкорлиги билан муҳим аҳамиятга эга. ушбу жараён бўйича асосий операциялар банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари доирасида амалга оширилади. яъни, тижорат банклари ўзаро келишувга эришганда маблағлар вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтказиб берилади. шу билан бирга, ушбу кредитлар тижорат банклари учун нисбатан арзон ва муддати жиҳатидан «узун» маблағлар ҳисобланади. талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобрақамлари: - корхоналар - истеъмолчилар - бошқалар жамғарма омонатлари муддатли омонатлар жами омонатлар қарзлар: - марказий банкдан - банклардан - бошқалар бошқа мажбуриятлар жами мажбуриятлар жами капитал жами мажбуриятлар ва капитал банк балансида пассивларнинг жойлашиш тартиби талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобрақамлари бу- банк мижози ўз …
3 / 41
банклардан қарз сўраши мумкин ва ҳ. к. тижорат банклар ресурслари ўз маблағлари жалб қилинган маблағлар устав капитал резерв капитал тақсимланмаган фойда келгуси давр даромадлари ҳисоб-китоблар тизимидадаги ўз маблағлари депозитлар олинган банклараро кредитлар бошқа кредиторлар қимматли қоғозлар эмиссияси ҳисоб-китоблар тизимидаги жалб қилинган маблағлар ўз маблағлари манбаси: устав (низом) капитали захира капитали махсус фондлар моддий рағбатлантириш фонди таваккалчиликларни қоплаш учун ташкил қилинган захира фонди 6.тақсимланмаган фойда. тақсимланмаган фойда, захира фондига ажратмалар ва дивидентлар тўланганидан сўнг қоладиган фойданинг бир қисмидир. тасниф белгилари ресурслар турлари изоҳ манбаи бўйича ўз маблағлари низом, қўшимча капитал, захиралар, фойда ва зарарлар ҳисоб рақамидаги қолдиқ жалб қилинган ва қарз маблағлари мижозларнинг ҳамда вакил - банкларнинг депозит, жамғарма ва бошқа ҳисоб рақамларидаги маблағлар; аҳоли омонатлари маблағлар-нинг кимга тегишлилиги бўйича банкка тегишли ўз маблағлари: тақсимланмаган фойда, тақсимотдан кейинги жорий даврнинг фойдаси, ўз маблағларини кўпайишига таъсир қилувчи харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда эмиссион даромад банкка тегишли бўлмаган банклараро кредит, жалб қилинган депозитлар, махсус …
4 / 41
р, корхона ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар кўпайиш манбаи ўз ички ва ташқи маблағлари тақсимланмаган фойда. қимматли қоғозларни чиқариш (акция, облигация) шу жумладан, банк активларини сотиш, кўчмас мулкни ижарага бериш жалб қилинган ички ва ташки қарз маблағлари қимматли қоғозларни конвертация қилиш, фуқароларнинг омонатлари, юридик шахсларнинг депозитлари, банклараро кредитлар банк акционерлик капиталининг таркиби хилма-хилдир. акционерлик капитали (equity capital) қуйидагилардан иборат: а) оддий акциялар; б) имтиёзли акциялар; в) ортиқча капитал; г) тақсимланмаган фойда. оддий акциялар бу банк капиталида қатнашаётганлик тўғрисида гувоҳлик берувчи ва дивиденд шаклида даромад келтирувчи қимматбаҳо қоғоздир. бундай акциялар муддатсиз бўлади, яъни банк ўз фаолиятини тўхтатиб қўймагунича акциялар муомолада бўлади. оддий акциялар ўз эгасига акционерлик мажлисида овоз бериш ҳуқуқини беради. дивидендлар миқдори олдиндан муайян белгиланмаган даромадига боғлиқ. имтиёзли акция эгалари оддий акция эгаларига қараганда маълум устиворликларга эга: банкнинг оладиган даромади миқдоридан қатъий назар имтиёзли акциялар дивиденди олдиндан қатъий белгиланган бўлади; акциядорлар ҳуқуқи банк банкротга учраганда устиворликка эга. банк имтиёзли акцияларининг …
5 / 41
ш курси билан номинал баҳоси ўртасидаги фарқ ҳисобига ҳосил қилинган капиталдир. баъзи ҳолларда ортиқча капиталнинг суммаси акцияларнинг номинал қийматидан ошиб кетиши мумкин. тақсимланмаган фойда (undivided profits) бу банк ихтиёрида қоладиган даромад суммаси. йил (чорак) охирида банкнинг барча результатив счётларидаги суммалар фойда ва зарарлар счётига пул ўтказилади, сўнгра умумий йиғилган сумманинг маълум бир қисми солиққа, маълум бир қисми акциядорлар учун дивидендга, маълум бир қисми турли хилдаги резервларга ўтказилади ва қолган қолдиқ сумма эса тақсимланмаган фойдани ташкил қилади. тақсимланмаган фойда банк раҳбарияти ва умумий акциядорлар мажлиси томонидан бошқарилади. банк капиталига унинг турли хилдаги резервлар ҳам киради. уларнинг жумласига: а) кутилмаган ҳодисалар учун резерв; б) дивиденд тўлаш учун резерв; в) қопланмаган кредитлар ёки лизинг операциялар бўйича йўқотишларни қоплаш учун резерв. кредит бўйича йўқотишлар резерви банк учун ўта муҳимдир, чунки у қарзлар тўланмаганда банкнинг жорий фаолиятида содир бўлиши мумкин бўлган узилишларнинг олдини олишга имкон яратади. ушбу резервга ўтказилган маблағлар солиққа тортилмайди, шунинг учун ҳам …

Want to read more?

Download all 41 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tijorat banklarining aktiv va passiv operatsiyalari"

презентация powerpoint тижорат банкларининг актив ва пассив операциялари режа. тижорат банкларининг пассив операциялари. тижорат банкларининг актив операциялари. тижорат банкларининг ноаънанавий операциялари. банкнинг пассив операцияси - банкларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ операциялари пассив операциялар ҳисобланади. банк пассивлари банк ресурсларини ташкил қилиш манбаи бўлиб, уларнинг ҳажми бир неча омилларга боғлиқ: банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фаолияти; пул-кредит сиёсатини бошқариш соҳасидаги марказий банкнинг сиёсати; банкнинг жалб қилинган маблағлари ва уларнинг таркиби; тижорат банки томонидан марказий банкка ўтказиладиган мажбурий заҳира миқдори; бошқа пассивлар. тижорат банклари пассив операцияларининг асосан тўртта шакли...

This file contains 41 pages in PPTX format (152.3 KB). To download "tijorat banklarining aktiv va passiv operatsiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: tijorat banklarining aktiv va p… PPTX 41 pages Free download Telegram