халқаро иқтисодий интеграция

DOC 515.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403154159_43540.doc халқаро иқтисодий интеграция режа: 1. иқтисодий интеграция моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар 2. иқтисодий интеграция шаклланиши шарт – шароитлари ва унинг босқичлари 3. иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар иқтисодиётига таъсири 4. ғарбий европада интеграция жараёнларининг ривожланиши 5. америка қитъасида интеграция жараёнлари ривожланишининг хусусиятлари 6. осиё-тинч океани минтақасида интеграцион жараёнларнинг хусусиятлари 7. ўзбекистоннинг интеграцион ташкилотлардаги иштироки иқтисодий интеграция моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар xx асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб етакчи индустриал мамлакатларнинг тез иқтисодий ривожланиши ва халқаро транспорт ҳамда коммуникация воситаларининг такомиллашиши натижасида товарлар ҳамда хизматлар алмашинувининг қизғин ривожланиши рўй берди. ишлаб чиқариш омиллари (капитал, иш кучи ва технологиялар) халқаро ҳаракатининг турли шакллари вужудга кела бошлади, бунинг натижасида хорижга фақат тайёр маҳсулот эмас, балки уни ишлаб чиқариш омиллари ҳам кўчиб ўта бошлади. товарнинг нархига қўшилган фойда эндиликда фақат миллий чегаралар доирасидагина эмас, балки хорижда ҳам яратила бошланди. иқтисодий интеграция товарлар ва хизматлар халқаро савдоси ҳамда ишлаб чиқариш омиллари айланиши ривожланишининг …
2
ишларига сарфланадиган воситаларни тежаш имконини берадиган технологик ўзаро алмашувларни кенгайтиришга имкон туғдиради деб ҳисоблайдилар. олимларнинг бошқа гуруҳи устунлик қилувчи шарт-шароитлар сифатида ташқи иқтисодий омиллар, масалан, коллектив мудофаа қобилиятини оширишни илгари сурадилар. учинчи гуруҳ. олимлар эса, интеграцион гуруҳлар тузилиши бу уларнинг аъзоларига ишлаб чиқаришнинг бирдек ўсиши, иж-тимоий барқарорлик ва шаклий мақсадларга осон ҳамда тезроқ эришиш имконини беради деб ҳисоблашади. интеграцияга нисбатан бу ва бошқа назарий ёндашувларини умумлаштириб, шуни таъкидлаш жоизки, интеграция-минтақавий миқёсда сифат жиҳатидан янги иқтисодий муҳитни шакллантириш йўли билан миллий хўжалик комплексларининг яқинлашуви ва бир-бирига кириб боришини ифодалайди. жаҳон иқтисодиётида интеграция жараёнлари ҳар бир давлат учун фақат "ўз ишлаб чиқаришига" эга бўлиш фойда бермайдиган бўлиб қоладиган вазиятни келтириб чиқаради. баъзи миллий иқтисодиётлар ўз иқтисодий салоҳиятларини кучайтиришга интилиб, жаҳон хўжалигига тобора кўпроқ қўшилиб бормоқда. жаҳон хўжалиги иш кучининг айланиши, кадрлар тайёрлаш, мутахассисларни ўзаро айрибошлаш ўсиб борган сари байналмилал тус олмоқда. жаҳон хўжалик алоқалари шаклланиши ва ривожланишининг истиқболлари халқаро жаҳон хўжалиги ривожланишининг …
3
ди. реал иқтисодий интеграция эса, ишлаб чиқаришни шундай халқаро умумлаштиришдан иборатки, бу умумлаштириш иштирокчи давлатлар асосий ижтимоий-иқтисодий ўлчамларининг маълум паритетини назарда тутади. иқтисодий интеграция, ўз навбатида, иштирокчи мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини кўтариш учун шароит яратади. иқтисодий интеграцияга олиб келадиган жараёнларни қуйидаги ўзаро боғланган занжир кўринишида ифодалаш мумкин: ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, халқаро меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш ва капиталнинг интеграциялашуви, иқтисодий интеграция. маълумки, кўплаб миллий ва хорижий мамлакатлар иқтисодчилоари асарларида шу холатлар маълум бўлмоқдаки, интеграцион гуруҳда у ёки бу мамлакатнинг иштирок этишининг ижобий ёки салбий томонларини баҳолаш мураккаблигича қолмоқда. бироқ, шу нарса маълумки, интеграциядан ички бозори кичик, ресурсларга бой бўлмаган, жаҳон яимсида кам улушга эга бўлган давлатлар кўпроқ самара олади. бунга кўра иқтисодий интеграция бир қатор объектив омилларга асосланган бўлиб, улар орасида қуйидагилар муҳим ўрин тутади: 1) хўжалик ҳаёти байналмилаллашувининг ўсиб бориши. 2) халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви. 3) ўз хусусиятига кўра умумжаҳон илмий-техника инқилоби. 4) миллий иқтисодиётлар очиқлиги даражасининг ошиши. бу …
4
анишининг шарт-шароитларини таҳлил қиламиз. улар қуйидагилардир: · интеграциялашаётган мамлакатлар иқтисодий ривожланиши ва бозор муносабатларидаги етуклиги даражасининг яқинлиги. камдан-кам истеъснолардан ташқари, қолган барча ҳолларда давлатдараро интеграция ё индустриал мамлакатлар ёки ривожланаётган мамлакатлар орасида ривожланади. ҳатто, саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар доирасида,таҳминан бир хил иқтисодий ривожланиш даражасидаги давлатлар ўртасида интеграцион жараёнлар энг фаол бўлади. · интеграциялашаётган мамлакатларнинг жўғрофий яқинлиги, кўп ҳолларда умумий чегара ва тарихан шаклланган иқтисодий адоқаларнинг мавжудлиги. дунёдаги интеграциявий бирлашмаларнинг аксарияти жўғрофий жиҳатдан бир-бирига яқин жойлашган, транспорт алоқаларига эга бўлган ва кўпинча бир тилда гаплашадиган бир неча қўшни мамлакатлардан бошланган эди. · ривожланиш, сиёсий ҳамкорлик ва шакллар соҳасида мамлакатлар олдида турган иқтисодий ва бошқа муаммоларнинг умумийлиги. иқтисодий интеграция интеграциялашаётган мамлакатлар олдида мавжуд бўлган аниқ муаммолар тўпламини ҳал қилишга қаратилади. балки асосий муаммоси-бозор иқтисодиётининг асосларини яратиш бўлган мамлакатлар бозорининг ривожланганлиги, умумий валютани жорий қилишни талаб этадиган давлатлар билан интеграциялашув мумкин эмаслиги яққол аёнлиги бунга сабабдир. · устунликни намойиш қилиш самараси. интеграциявий …
5
доирасидан ташқарида қолишдан қўрқиб, интеграция доирасидан четдан қолган мамлакатлар билан савдони қисқартиришга ҳам олиб келади. [ ҳозирги кунда халқаро иқтисодиётда юзага келаётган ва ривожланаётган кўплаб интеграцион бирлашмалар аслида ўз олдига бир-бирига ўхшаш вазифаларни қўядилар. булар қуйидагилардан иборат: 1.кенг кўламли иқтисодиёт устунликларидан фойдаланиш. кенг кўламли иқтисодиёт назарияси асосида бозорлар ҳажмини кенгайтириш, трансакцион харажатларни камайтириш ва бошқа бир қатор афзалликлардан фойдаланиш. бу, ўз навбатида, катта ҳажмдаги бозорларга катта иштиёқ билан кириб келадиган тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишга бевосита имкон беради. 2.қулай ташқи сиёсий муҳитни яратиш. кўплаб интеграцион бирлашмаларнинг муҳим мақсади уларда иштирок этувчи давлатларнинг сиёсий, ҳарбий, ижтимоий, маданий ва бошқа ноиқтисодий соҳаларда бир-бирини тушуниши ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашдир. 3. савдо сиёсатидаги вазифаларни ҳал қилиш. минтақавий интеграция, кўпинча, гаат/бст доирасида иштирок этаётган мамлакатларнинг музокараси нуқтаи назаридан олиб қаралади. мамлакатлар блоки номидан келишилган ҳолдаги баёнот анча жиддий ҳисобланади ва савдо сиёсати соҳасида кутилган натижаларни беради. 4.иқтисодиётни тузилмавий қайта қуришга кўмаклашиш. ўз қўшинларини интеграция жараёнларига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "халқаро иқтисодий интеграция"

1403154159_43540.doc халқаро иқтисодий интеграция режа: 1. иқтисодий интеграция моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар 2. иқтисодий интеграция шаклланиши шарт – шароитлари ва унинг босқичлари 3. иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар иқтисодиётига таъсири 4. ғарбий европада интеграция жараёнларининг ривожланиши 5. америка қитъасида интеграция жараёнлари ривожланишининг хусусиятлари 6. осиё-тинч океани минтақасида интеграцион жараёнларнинг хусусиятлари 7. ўзбекистоннинг интеграцион ташкилотлардаги иштироки иқтисодий интеграция моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар xx асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб етакчи индустриал мамлакатларнинг тез иқтисодий ривожланиши ва халқаро транспорт ҳамда коммуникация воситаларининг такомиллашиши натижасида товарлар ҳамда хизматлар алмашинувининг қизғин ривожла...

DOC format, 515.5 KB. To download "халқаро иқтисодий интеграция", click the Telegram button on the left.