иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик

DOC 109.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403155248_43553.doc иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик режа: 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари. 2. иқтисодий ўсишнинг омиллари. 3. миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши. 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари. мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва шу билан бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. шундан аёнки, ҳар қандай жамиятда ўсиб бора ётган эҳтиёжларни қондириш ва фаровон яшаш учун иқтисодий ўсиш юз бериши керак. иқтисодий ўсиш, деганда иқтисодий равнақ, яъни иқтисодиётнинг динамик ривожланиши бўлиб, яратилган товарлар ва хизматларнинг кўпайиб боришини билдиради. аммо иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. иқтисодий ўсишни икки даражада олиб қараш мумкин. микроиқтисодий ва макроиқтисодий ўсиш. микроиқтисодий ўсиш фирма, корхона ва тармоқ миқёсидаги ривожланишни акс эттиради ва уларда ўсиш яратилган товарлар ва хизматларнинг бозор нархида ҳисобланган ҳажмига қараб аниқланади. макроиқтисодий ўсиш миллий иқтисодиёт, яъни муайян мамлакат миқёсидаги иқтисодий тараққиётни …
2
андай маҳсулот яратилмасин, унинг ҳажми шунча пулга тенг деб ҳисобланади. шу сабабли ямм ҳам икки усулда ҳисобланади. биринчи усулда харажатлар жамланади, яъни барча истеъмолчиларнинг товар ва хизматларни сотиб олишга сарфланган пули жамланади. иккинчи усулда даромадлар – товар ва хизматларни сотишдан тушган пул даромадлари жамланади. иқтисодий ўсиш эса, яммнинг реал ҳажми билан ўлчанади. гап шундаки, унинг қиймат - пул шакли нархларга боғлиқ. яммнинг моддий ҳажми ўсмасада, инфляция таъсирида нарх ошса, унинг қиймат-пул миқдори ортиб кетади. иқтисодий ўсишга тарихий жиҳатдан ёндашилганда, у бир хил суратларда ва бир текис бормайди. тарихда иқтисодий ўсиш суратларининг жадаллашиш, жиддий пасайиш ва ҳатто чекланиш даврлари маълум. агар катта тарихий босқичлар олиб қараладиган бўлса, жаҳон ва миллий иқтисодиётда, барқарор иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқаришнинг ҳар томонлама тараққиёт манзараси ҳосил бўлади. шу билан бирга иқтисодий ўсиш нафақат миқдор, балки муайян сифат ўзгаришлари шаклида ҳам намоён бўлади. президентимиз и.каримов таъкидлаб ўтганларидек: «иқтисодий ривожланиш суръатлари ҳақида гапирганда... унинг мезонларига ва энг аввало, …
3
илади. айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қурилади. экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш: янада прогрессивроқ ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида, маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади. бунда маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса ошириш учун мавжуд корхонага тенг бўлган яна бир корхона қуришга ҳожат йўқ. бу натижага ишлаб турган корхонани реконструкция қилиш ва техника билан қайта қуроллантириш, мавжуд ресурслардан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига эришиш мумкин. реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омиллар соф …
4
ри қиёсий ёки доимий нархларда ҳисобланади. макроиқтисодий даражада иқтисодий ўсишнинг асосий қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: 1. ямм (имм) ёки миллий даромаднинг мутлоқ ҳажми ва унинг ўсиш суръати; 2. ямм (имм) ёки миллий даромаднинг аҳоли жон бош ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати; 3. ямм (имм) ёки миллий даромаднинг иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати; иқтисодий ўсишни аниқлашда ҳар учала кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш мумкин, лекин уларнинг аҳамияти турлича. масалан: агар диққат марказида иқтисодий потенциал муаммоси турса, биринчи кўрсаткичдан фойдаланиш кўпроқ мос келади. алоҳида мамлакат ва регионлардаги аҳолининг турмуш даражасини таққослашда, кўпроқ иккинчи кўрсаткичдан фойдаланилади. иқтисодий самарадорликни баҳолашда учинчи кўрсаткичга устиворлик берилади. одатда иқтисодий ўсиш % (фоиз) да ўсишнинг йиллик суръати сифатида аниқланади. масалан, агар ўтган йили реал ямм 60 млр. сўмни ва жорий йилда 70 млр. сўмни ташкил қилган бўлса, ўсиш суръатини жорий йилдаги реал ямм нинг базис даврдаги ҳажмига бўлиш йўли билан …
5
омад ва фойда массаси, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади. ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади: а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланиш даражаси, яъни унинг унумдорлиги. б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси. в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат. г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, ихтисослаштирилиши ва кооперацияси. иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. у тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ямм кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади. 4-жадвал. ўзбекистон миллий иқтисодиёти тармоқлари бўйича яим улушининг ўзгариши (жорий баҳоларда яим га % ҳисобида)1 йиллар тармоқлар 1993 1995 1998 2000 2002 % % % % % 1. қишлоқ хўжалиги 27,8 28,1 26,4 30,4 304 2. саноат 22,3 17,1 15,0 13,8 14,1 3. хизматлар 40,5 41,7 43,1 36,8 38,5 қурилиш 8,9 7,1 7,8 6,1 4,9 савдо ва умумий овқатланиш 6,2 5,2 8,5 9,5 9,8 транспорт ва алоқа 5,5 7,3 6,2 8,1 8,2 бошқа хизматлар 19,9 22,1 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик"

1403155248_43553.doc иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик режа: 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари. 2. иқтисодий ўсишнинг омиллари. 3. миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши. 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари. мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва шу билан бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. шундан аёнки, ҳар қандай жамиятда ўсиб бора ётган эҳтиёжларни қондириш ва фаровон яшаш учун иқтисодий ўсиш юз бериши керак. иқтисодий ўсиш, деганда иқтисодий равнақ, яъни иқтисодиётнинг динамик ривожланиши бўлиб, яратилган товарлар ва хизматларнинг кўпайиб боришини билдиради. аммо иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй...

DOC format, 109.5 KB. To download "иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик", click the Telegram button on the left.