миллий бойлик тушунчаси

DOCX 115,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1699006902.docx миллий бойлик тушунчаси мундарижа кириш……………………………………………………………………… 1. миллий бойлик тушунчаси ва унинг мазмуни........................................ 2. иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликнинг аҳамияти…. 3. меҳнат ресурслари мамлакатнинг асосий бойлиги........................ 4.. ўзбекистон республикасининг миллий бойлигидан фойдаланилиш ҳолати таҳлили……………………………………………………………. 5. иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликни яратиш ва ундан самарали фойдаланиш йўналишлари…………………………………... хулоса……………………………………………………………................... фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………..……………….. кириш курс иши мавзусининг долзарблиги. ўзбекистонда иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни, жумладан миллий бойликни тадқиқ қилиш ва улар ўзгаришини ўрганиш ҳамда улар асосида олинган хулосаларни иқтисодий ҳаётга татбиқ этиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. мавжуд иқтисодий тизимни бутунлай янги тартиблар асосида ислоҳ қилиш иқтисодиётнинг ривожланишидаги турли номутаносибликлар ҳамда танглик ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. шу сабабли бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида иқтисодиётни жонлантириш, бир текис ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш жараёни қонуний босқич ҳисобланади. иқтисодий ўсиш жараёни иқтисодий ривожланишда инқироз ҳолатларининг олдини олиш учун ишлаб чиқариш ва чиқарилаётган маҳсулот таркибини ўзгартиришга йўналтирилади. республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки даврида иқтисодий …
2
озор иқтисодиёти даврида ҳамма яратилган маҳсулотлар ва тўпланган бойликлар, ҳатто ишчи кучи ҳам товар шаклида ҳаракат қилади, чунки уларнинг ҳаммаси сотилади ва сотиб олинади (табиий бойликлар бундан мустасно). агар биз тўплаган миллий бойликни товарлар йиғиндиси ва ҳар бир товар унинг бир бўлакчаси, бир ҳужайраси деб, товардаги икки томонлама хусусиятдан келиб чиқиб қарасак, унда миллий бойликнинг мазмунини тушуниш осон бўлади. миллий бойликдан самарали фойдаланиш асосида иқтисодий ўсишни бир неча баробар оширишга эришиш мумкин. иқтисодий ўсишни таъминловчи стратегик тармоқларда бир қатор давлат дастурлари амалиётга татбиқ этилиши натижасида мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг юқори кўрсаткичларга эришаётганлиги, инфратузилмаларнинг ривожланиши, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши, самарали ва босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли янгидан-янги имкониятларни юзага келтирмоқда. бундай ҳолат эса, ўзбекистонда иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни, шу жумладан миллий бойликни ўрганишнинг нақадар долзарблигини яна бир бор очиб беради. юқоридаги таъкидлаб ўтилган фикрлар мазкур курс иши мавсузининг долзарб аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. курс ишининг мақсади ўзбекистон иқтисодий ўсишида миллий бойликнинг аҳамиятини …
3
унчасига иқтисодий адабиётларда турлича таърифлар берилган. қадимги ҳиндистонда милоддан аввалги ив асрда ёзилган “артхашастра” асарида бойлик манбаи сифатида деҳқон, ҳунарманд меҳнати ва савдо фаолияти кўрсатиб ўтилган, милоддан аввалги ив–иии асрларда хитойда ёзилган “гуан-сзи” асарида олтин ва марварид алоҳида бойлик сифатида кўрилмайди, бунда бойлик сифатида, энг аввало, моддий неъматлар (товар) эътироф этилади. меркантелистларнинг асосий вакилларидан бўлмиш уилям стаффорд (англия), гаскар скаруффи (италия) олтин ва кумушга бойликнинг мутлақ шакли деб қараган ва уни четдан олиб келиш йўли билан давлатни янада бой ва қудратли қилиш мумкин, деб ҳисоблаган. хви асрнинг иккинчи ярмига келиб миллий саноат ва савдони ривожланишининг давлат томонидан рағбатлантирилиши сабабли мамлакатлар ўртасида савдо алоқалари кенг ва мунтазам ривожлана бошлади. дастлабки меркантилистларнинг “пул баланси” назарияси ўрнига кейинги меркантилистларнинг “савдо баланси” назарияси келиб чиқди. “савдо баланси” назарияси (ёки етук меркантилизм) кенг тарқала бошлади. кейинги меркантилистлардан т.меннинг фикрича, экспорт ва импорт ўртасидаги мусбат фарқ, яъни ижобий салдо мамлакат бойлигининг ўсишига хизмат қилади. реал бойлик …
4
инг ягона унумли соҳаси деб ҳисоблаган. уларнинг фикрича, бойлик фақат қишлоқ хўжалигида яратилади, саноат ва савдода эса у қайта ишланади ва қайта тақсимланади. англия классик иқтисодий мактабининг йирик намоёндаси адам смит “халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” асарида бойликнинг чинакам яратувчиси “ҳар бир халқнинг йиллик меҳнати” деб кўрсатиб ўтади, демак, у бойликнинг ягона манбаи меҳнатдир, деган фикрда бўлган. а.смит фикрини ривожлантириб, меҳнат тақсимоти бойликни яратишда ва кўпайтиришда асосий омил ҳисобланади деган ва ихтисослашув туфайли меҳнат унумдорлиги 240 баравардан кўпроқ ошириш мумкинлигини тўғноғич ишлаб чиқариш мисолида тушунтириб берган. у ҳунармандлар ва савдогарлар меҳнати ер эгалари меҳнатига нисбатан кам унумли бўлади, негаки ер эгаларига табиат “ёрдам” беради ва “деҳқончиликка қўйилган капитал ҳақиқий бойликка ва даромадга анча кўп қиймат қўшади”, деб ҳисоблаган. а.смит миллий бойликнинг яратилиши ва кўпайтирилиши жараёнини фақат моддий ишлаб чиқариш билан боғлаган. моддий маҳсулот ва хизматлар орасидаги фарқни уларнинг хизмат қилиш муддати, деб тушунган. бунда у энг кўп, узоқ …
5
варлар йиғиндиси ва ҳар бир товар унинг бир бўлакчаси, бир ҳужайраси деб, товардаги икки томонлама хусусиятдан келиб чиқиб қарасак, унда миллий бойликнинг мазмунини тушуниш осон бўлади (1-расм). расмда у бир томондан нафлиликнинг ифодаси бўлган товарлар йиғиндисида, иккинчи томондан қийматлар йиғиндисида турибди. чунки шамол кучи, қуёш энергиясидан фойдаланадиган стансиялар, тегирмонлар ва бошқа қурилмалар ҳам вақти келиб товар сифатида сотилиши мумкин. расмдан кўриниб турибдики, тўпланган миллий бойликнинг икки жиҳати бўлиб, унинг бир томони тўпланган нафлиликлар йиғиндисида, иккинчи томони эса тўпланган қийматлар йиғиндисида намоён бўлади. naflilik tovar qiymat yig’ilgan naflilik summasi milliy boylik to’plangan qiymatlar summasi 1-расм. товарнинг икки хил хусусияти ва миллий бойликнинг икки жиҳати шу нарсани таъкидлаш жоизки, табиат кучлари ва ашёлари жуда катта миқёсда ва кенг бўлиб, уларнинг ҳаммасини миллий бойлик таркибига киритиб бўлмайди. чунки уларнинг жуда кўп қисми инсон томонидан ўзлаштирилиб, фойдаланишга тортилмаган. табиат кучлари ва ашёларининг инсон томонидан фойдаланишга тортилган қисминигина миллий бойлик таркибига киритиш мумкин. демак, миллий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"миллий бойлик тушунчаси" haqida

1699006902.docx миллий бойлик тушунчаси мундарижа кириш……………………………………………………………………… 1. миллий бойлик тушунчаси ва унинг мазмуни........................................ 2. иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликнинг аҳамияти…. 3. меҳнат ресурслари мамлакатнинг асосий бойлиги........................ 4.. ўзбекистон республикасининг миллий бойлигидан фойдаланилиш ҳолати таҳлили……………………………………………………………. 5. иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликни яратиш ва ундан самарали фойдаланиш йўналишлари…………………………………... хулоса……………………………………………………………................... фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………..……………….. кириш курс иши мавзусининг долзарблиги. ўзбекистонда иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни, жумладан миллий бойликни тадқиқ қилиш ва улар ўзгаришини ўрганиш ҳамда улар асосида олинга...

DOCX format, 115,6 KB. "миллий бойлик тушунчаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: миллий бойлик тушунчаси DOCX Bepul yuklash Telegram