фавқулодда ҳолатлар эҳтимолини билиш ва баҳолаш. фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари

DOC 86.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403944137_48873.doc фавқулодда ҳолатлар эҳтимолини билиш ва баҳолаш. фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари режа: 1.фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимолини олдиндан билиш ва баҳолаш. 2. фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари. 3.геологик, метеорологик, биологик ва космик фавқулодда вазиятлар. фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимолини олдиндан билиш ва баҳолаш фавқулодда ҳолатларни олдиндан билиш табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар вақтида юз берадиган ҳолатлар ва шароитларни тахминлаб аниқлашга асослангандир. бунда, унча тўлик ва аниқ бўлмаган маълумотлар асосида фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимоли бор район ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг характери ва масштаби баҳоланиб, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишларнинг характери ва ҳажми тахминан белгиланади. ҳозирги вақтда сейсмик районлар сел оқимлари сув босишлар содир бўладиган, қор кўчиши ва бошқа кўчишлар содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган жойлар аниқланган. шунингдек, катта ҳалокатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган саноат корхоналари ҳам белгиланган. бу узоқ муддатли олдиндан билиш деб тушунилади. олдиндан билиш вазифасига фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимоли вақтини аниқлаш масаласи ҳам киради. бундай …
2
н ўчоқлари самолёт ёки ернинг сунъий йўлдоши ёрдамида инфрақизил нурлар орқали тасвирга олиш асосида аниқланади. фавқулодда ҳолатлар содир бўлиши асосида юзага келиши мумкин бўлган ҳолат ва шароитлар математик усуллар асосида баҳоланади. бунда бошланғич маълумотлар сифатида яширин хавф жойи, координатаси ва моддалар ҳамда энергия заҳираси, аҳоли сони ва жойлашиш зичлиги; қурилишлар характери, ҳимоя иншоотларининг сони ва тури, уларнинг ҳажми, метеорологик шароитлар, жойнинг характери қабул қилиниши мумкин. фавқулодда ҳолатлар вақтида кутиладиган шарт-шароитларни олдиндан баҳолашда фовқулодда ҳолатларнинг турига боғлиқ ҳолда унинг чегараси, ҳалокатли сув тошқини, ёнғин ёки радиацион, химиявий ва бактериологик заҳарланиш ўчоқлари, фавқулодда ҳолатлар натижасида юз бериши эҳтимол қилинган ўлимлар ва моддий бойликларни барбод бўлиши, халқ хўжалик объектларидаги зарар миқдори тахминан аниқланади. олдиндан билиш ва баҳолаш маълумотлари бирлаштирилиб, таҳлил асосида хулосаланади ва фавқулодда ҳолатларда қутқарув ва авария тиклаш ишларини олиб бориш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади. фавқулодда ҳолатларнинг таъсир даражасини камайтириш, унинг зарарли омилларидан ҳимояланишга қаратилган тадбилар кўп босқичли системадан иборат бўлиб, қуйидагиларни …
3
араф этиш режаларини ишлаб чиқиш, уни моддий ва молиявий таминлашни ташкил этиш ва бошқа шу каби тадбирлар киради. фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимолини аниқланган вақтдаги ҳимоя тадбирлари жумласига олдиндан билиш маълумотларини аниқлаштириш бўйича кузатиш ва разведка системасини ишлаб чиқиш; аҳолига фавқулодда ҳолатлар тўғрисида хабар бериш системасини тайёр ҳолатга келтириш; иқтисодни ва ижтимоий ҳаётни давом этишининг махсус қоидаларини жорий этиш, фавқулодда ҳолатларни эълон қилиш; юқори хавфлиликдаги объектларни (аэс, заҳарли ва портлашга хавфли ишлаб чиқариш ва бошқалар) нейтраллаштириш, уларда ишни тўхтатиш ва уларни қўшимча мустаҳкамлаш ёки демонтаж қилиш; авария қутқарув хизматини тайёр ҳолатга келтириш ва аҳолини қисман эвакуация қилиш каби тадбирлар киради. ушбу тадбирлар мажмуасидан маълумки айрим тадбирлар узоқ муддатли олдиндан билиш маълумотлари асосида бажарилиб, уларни амалга ошириш учун кўп йиллар талаб этилади. айрим тадбирлар эса қисқа вақт ичида тез амалга оширилади. бундай тадбирлар қисқа муддатли олдиндан билиш маълумотлари асосида амалга оширилади. ҳозирги вақтдаги фан-техника тараққиёти, мутахассислар фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш вақтини …
4
осқичда аҳолига ва атроф муҳитга салбий таъсир этувчи эркин энергия ёки моддалар вужудга келади, яъни фавқулодда ҳолатлар содир бўлади. фавқулодда ҳолатларнинг асосий хусусиятларидан бири унинг кечишини занжир характерда эканлигидадир, яъни иницировка ҳодисасининг бузувчи ҳаракати энергетик, заҳарли ва биологик фаол компонентлар таъсирида бир неча марта (айрим ҳолларда юз мартагача) кучаяди. сўниш босқичида маьлум вақт оралиғида хавф манбасининг ва биологик фаол компонентлар таъсирида бир неча марта тарқалиш чегараси чекланади, яьни фавқулодда ҳолатлар локал характерга ўтади. фавқулодда ҳолатларни барча турдаги, яъни, бирламчи, иккиламчи, учламчи ва бошқа оқибатларини тўлиқ бартараф этишга йиллаб, баъзан эса ўн йиллаб вақт талаб қилади. фавқулодда ҳолатлар содир бўлишининг аниқ шароитлардаги сабаб оқибат занжири таркибини ва юзага келиш шароитини билиш бундай ҳодисаларни содир бўлиш хавфини камайтиради ва фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳушёрликни оширади. геологик, метеорологик, биологик фавқулодда ҳолатлар геологик фавқулодда ҳолатларга – вулқонлар отилиши ва ер қимирлашлари киради. ер қимирлаши – энг хавфли ва вайрон қилувчи фавқулодда ҳолатдир. ер қимирлаганда атрофни …
5
умкин. 4 балли ер қимирлашни бино ичида ўтирган кўпчилик одамлар сезади. ер қимирлаши 5 балл бўлганда поллар ва оралиқ тўсиқлар ғичирлайди; ойналарни зириллаши, очиқ дераза ва эшикларни ҳаракатланиши, оқмайдиган сув юзасида кичик тўлқин ҳосил бўлиши кузатилади, атрофдаги буюмларни силкиниши сезиларли бўлади. 6 балли ер қимирлаши кўпчилик биноларни енгил шикастланиши, бир каватли ғиштли, тошли ва пахсали уйларда етарлича бузилишлар кузатилади. нам ердларда 1 см кенгликдаги ёриклар пайдо бўлади. хонадаги осилган нарсалар силкинади, баъзан китоб жавонидан китоблар, шкафлардаги идишлар қулайди, енгил мебеллар жойидан сурилади, юраётган одамларни мувозанати бузилади. ер қимирлаши 7 балл бўлганда бинолар сезиларли даражада шикастланади, айрим ҳолларда улар бузилади. йўлларда ёриқлар ҳосил бўлади, қувурларга уланган жойидан дарз кетади, тошли тўсиқлар шикастланади. қуруқ ерда ингичка ёриқлар ҳосил бўлади, ер чўкишлари ва кўчкилари содир бўлиши мумкин. сувларнинг янги манбалари ҳосил бўлиб эсқилари йўқолади. хонадаги осилган буюмлар кучли силкинади, енгил мебеллар жойидан силжийди. одамлар қўшимча таянчлардан фойдаланмасдан ҳаракатлана олмайди. бунда хонадаги барча одамлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фавқулодда ҳолатлар эҳтимолини билиш ва баҳолаш. фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари"

1403944137_48873.doc фавқулодда ҳолатлар эҳтимолини билиш ва баҳолаш. фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари режа: 1.фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимолини олдиндан билиш ва баҳолаш. 2. фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари. 3.геологик, метеорологик, биологик ва космик фавқулодда вазиятлар. фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимолини олдиндан билиш ва баҳолаш фавқулодда ҳолатларни олдиндан билиш табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар вақтида юз берадиган ҳолатлар ва шароитларни тахминлаб аниқлашга асослангандир. бунда, унча тўлик ва аниқ бўлмаган маълумотлар асосида фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимоли бор район ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг характери ва масштаби баҳоланиб, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишларнинг характери ва ҳажми тахми...

DOC format, 86.0 KB. To download "фавқулодда ҳолатлар эҳтимолини билиш ва баҳолаш. фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари", click the Telegram button on the left.