қурилишда электр хавфсизлиги

DOC 861,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452188523_63339.doc 0 0 3 / 3 r r r из × + 0 3 r қурилишда электр хавфсизлиги режа: 1.инсон фаолиятида электр токининг аҳамияти. 2.электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш. 3.электр қурилмалардан фойдаланиш хавфсизлиги. 4.электр токи билан ишлаганда ёнғинга қарши хавфсизлик чоралари. таянч иборалар:электр токи, термик куйиш, ҳимоя усуллари, хавфни бартараф этиш, шикастланиш, биологик таъсир, ток кучи, қадам кучланиши, битта тармоққа уланиш, икки фазага уланиш, электр статик заряд, бирламчи чулғам, иккиламчи чулғам, ерга улаб муҳофазалаш, нолга улаб муҳофазалаш, сунъий ерга улаш қурилмаси, табиий ерга улаш қурилмаси, ерга қоқиладиган қисмлар, полоса (тасма), бурчакли пўлат, арматура таёғи, ҳимоё қобиғи, сақлагич, автомат сақлагич қурилма. 1.инсон фаолиятида электр токининг аҳамияти. электрдан жароҳатланиш ишлаб чиқаришдаги барча жароҳатларнинг 1% миқдорини ташкил қилсада, аммо ўлим билан туговчи бахтсиз ҳодисаларнинг 20...30% миқдорини эгаллайди. шунингдек, ўлим билан туговчи бахтсиз ҳодисаларининг 80% гача содир этилганлари 1000 в кучланишли бўлган электр қурилмаларига тўғри келади. ишлаб чиқариш жараёнларида турли асбоб …
2
ри юзасининг мўртлашиши; 4.тери тўқимасининг тўлиқ куйиб кетиши. электролитик таъсирда – эса қон ёки хужайралар таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида қоннинг физик ва кимёвий хусусиятлари ўзгаради. биологик таъсирда инсон организмидаги тирик хужайралар, мускулларнинг кескин қисқариши натижасида тебранади бунинг натижасида организмда биоэлектрик жараёнларнинг бузилиши рўй беради. ўзгарувчан ток (50 гц да) ўзгармас токдан хавфли ҳисобланади. хавфсиз ўзгарувчан ток кучи миқдори 10 ма, ўзгармас ток учун 50 ма қабул қилинган. таъсир этадиган вақт эса 0,01-0,03 секундни ташкил этади. вақт ортиб бориши билан (0,2-1 с) юрак фаолияти ўзгаради. одамларни ток уриши ҳолати ҳам тўрт даражада баҳоланади. 1- даражада одам ҳушини йўқотмайди лекин мускуллар қисқаради. 2- даражада мускуллар қисқаради, ҳушини йўқотади. лекин, нафас олиши сақланади ва юрак ишлаб туради. 3- даражада нафас олиши, юрак фоолияти бузилади, киши ҳушини йўқотади. 4- даражада ток уришда қон айланиши ва нафас олиши тўхтаб, клиник ўлим ҳолати содир бўлади. клиник ўлим 5-8 дақиқа давом этади. ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган тақдирда, …
3
и бир фазали токка уланиши куйган лампаларни ва эрувчан сақлагичларни алмаштиришда учрайди, икки фазали уланиш эса олдингиларга нисбатан камроқ вазиятларда юзага келади, яъни узгичлар (рубилниклар), тақсимлаш қутилар билан ишлаганда содир бўлади. машиналар ва жиҳозларнинг металл қисмларида статик электр зарядлари тўпланиб қолишидан ҳам одамлар жароҳатланишлари мумкин. статик электр зарядлари деганда, электр энергиясининг потенциаллар заҳираси тушинилади ва бу энергия жиҳозлар ва конструкцияларни ўзаро ёки металл қисмларининг ишқаланиши, атмосфера электрларининг ўтиши туфайли ҳосил бўлади. статик электр заряди шунингдек органик суюқликлар (бензин, бензоллар)ни ташишда ёки босим остида жўнатишда, диэлектрик моддаларнинг металл қувурлар ва идишлар билан ишқаланишидан ҳосил бўлади. статик токлар кўп миқдорда органик чанг тўпланадиган хоналарда ҳам пайдо бўлиши мумкин. статик электр зарядларинг миқдори бир неча минг вольтга етади ва уларнинг учқунли чақнаши портлаш ва ёнғинларни келтириб чиқаради. икки фазали чизиқли кучланиш киши танасига бир вақт​да таъсир қилса жуда хавфли ҳисобланади. а) бу ҳолда шикастланиш ток кучи, таъсир этиш вақти ва одамнинг қаршилик кўрсатиш …
4
токининг инсон организмига таъсир йўллари схемаси 3-жадвал № таъсир турлари таъсир ҳолати инсон танасидан ўтаётган токнинг тури ва кучи (ма) ўзгарувчан ўзгармас 1. сезадиган қўл панжалари енгил титрайди ва иссиқлик сезилади 0,5 – 1,5 5 -7 2. қўйиб юборадиган қўлларда қаттиқ оғриқ билинади, қизийди. 8 – 10 20 -25 3. ушлаб қоладиган қўлларни ушлаб қолади, нафас олиш қийинлашади, юрак фаолияти ўзгаради 20 - 25 50 -80 4. ўлимга олиб келадиган юракнинг тўхташи кузатилади, фалаж, ўлим ҳолати намоён бўлади. 90 - 100 500 28-расм. инсоннинг электр токи билан боғланиши мумкин бўлган ҳолатлари схемаси. электр токидан жароҳатланишнинг яна бир сабаби электр тармоғининг ерга бир қутбли уланишидан бўлиши мумкин. бу ҳолда тармоқни ерга тегиб турган нуқтаси атрофидаги ер сатҳида потециалларнинг тақсимланиши кузатилади – туташувчи ток оқимининг тарқалиш ҳудуди пайдо бўлади. ток оқими тарқалиш ҳудудига тушиб қолган одамдан электр токи оқиб ўтади ва унинг катталиги қадам кучланишига боғлиқ бўлади. қадам кучланиши ток кучига, ер …
5
электрик бўтилардан фойдаланилади. қадам кучланиши ҳудудларига тушиб қолган одамлар тезда ушбу ҳудуддан майда қадамларда юриб ёки битта қадамда сакраб чиқиб кетишлари керак. 2.электр токидан шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш. маълумки, электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш икки қисмдан иборат бўлиб энг асосийси одамни ток таъсиридан қутқариш бўлса, иккинчиси маълум усуллар ёрдамида токни ўчиришдан иборат. 1000 в кучланишгача бўлган тармоқда, агар ўчирувчи мослама узоқда бўлса, қуруқ ёғоч дастали болта билан симларни кесиб ташлаш керак. агар кучланиш 1000 в дан кўп бўлса, унда диэлектрик қўлқоп ва мустаҳкам асбоблардан фойдаланиб кесиб ташланади. биринчи ёрдам бериш усуллари жароҳатланган одамнинг ҳолатига қараб белгиланади. а) агар одам ҳушини йўқотган бўлса, уни тинчлигини таъминлаб шифокорни чақириш ёки уни олиб бориш керак. б) агар одам хушини йўқотган, аммо, нафас олиши ва юрак тизими ишлаётган бўлса, уни қулай ва қуруқ жойга ётқизиш, ёқасини бўшатиш ва ҳаво келишини таъминлаш керак. лозим бўлса сунъий нафас олдириш керак. в) клиник ўлим …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қурилишда электр хавфсизлиги"

1452188523_63339.doc 0 0 3 / 3 r r r из × + 0 3 r қурилишда электр хавфсизлиги режа: 1.инсон фаолиятида электр токининг аҳамияти. 2.электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш. 3.электр қурилмалардан фойдаланиш хавфсизлиги. 4.электр токи билан ишлаганда ёнғинга қарши хавфсизлик чоралари. таянч иборалар:электр токи, термик куйиш, ҳимоя усуллари, хавфни бартараф этиш, шикастланиш, биологик таъсир, ток кучи, қадам кучланиши, битта тармоққа уланиш, икки фазага уланиш, электр статик заряд, бирламчи чулғам, иккиламчи чулғам, ерга улаб муҳофазалаш, нолга улаб муҳофазалаш, сунъий ерга улаш қурилмаси, табиий ерга улаш қурилмаси, ерга қоқиладиган қисмлар, полоса (тасма), бурчакли пўлат, арматура таёғи, ҳимоё қобиғи, сақлагич, автомат сақлагич қурилма. 1.инсон фаолиятида электр токинин...

Формат DOC, 861,5 КБ. Чтобы скачать "қурилишда электр хавфсизлиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қурилишда электр хавфсизлиги DOC Бесплатная загрузка Telegram