ўткир заҳарланишларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш

DOC 51.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1527401480_71908.doc ўткир заҳарланишларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш режа: 1. кимёвий захарланишлар: ис гази, аммиак, хлор 2. ўткир захарланишларда шифокордан олдинги ёрдам кўрстиш. 3. алкоголдан захарланишлар ва уларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. 4. ҳайвон захари билан захарланишнинг ўзига хос хусусиятлари. кучли таъсир қилувчи зм лар билан заҳарланиш. хлор билан захарланиш. хлорнинг баъзи бир бирикмалари тиббиёт соҳасида антисептика, дезинфекция ва дегазация мақсадларида қўлланилади. ишчи хоналарда хлорнинг оз миқдори ҳам сурункали захарланишларга олиб келиши мумкин, булар ўз ўрнида сурункали бронхитлар, бронхиал астма, пневмосклероз, ўпка юрак етишмовчилигининг ривожланишига сабаб бўлади. ўткир заҳар ланишлар миқдоридан юқори даражада хлор билан тўйинган ҳаводан нафас олган ҳолларда ривожланади. заҳарланишнинг клиник белгиларига қараб, енгил, ўртача оғирликда, оғир ва яшин тезлигидаги шакллари фарқланади. заҳарланишнинг бошланғич босқичларида организмнинг рефлектор реакцияси вақтинчалик нафасни тўхтатувчи рефлектор ларингоспазм билан намоён бўлади. заҳарланишнинг енгил даражасида бирламчи реакция бўлмаслиги мумкин. зараланган одам кўзларида ачишиш, кўз ёш оқиши, томоқда ва бурун ҳалқумда қичишиш ва қуруқ йўтал ҳис …
2
тиришишлари, цианоз, экзофтальм, ҳушнинг йўқолиши кузатилади. ўлим бир неча дақиқа ичида бўғилиш оқибатида юз беради. хлор билан ўткир заҳарланишларда асоратлар бўлиб нафас йўлларининг сурункали касалликлари, пневмосклероз, ўпка эмфиземаси, бронхоэктатик касаллик ва ўпка-юрак етишмовчилиги ривожланади. хлор билан заҳарланишларда биринчи тиббий ёрдам. зараланган одамни ўчоқдан эвакуация қилинади, 1мл 1%ли морфин эритмаси, 1мл 0,1% ли атропин эритмаси, 1мл 5%ли эфедрин эритмаси тери остига, 15мл 10% ли кальция хлорид ёки 20мл 10%ли кальций глюконат эритмалари, 10мл 2,4% ли эуфиллин эритмаси вена ичига юборилади. шунингдек, димедрол, гидрокортизон инъекциялари, 2%ли натрий гидрокарбонат эритмасидан ингаляция, антибиотиклар, эфедрин билан новокаин аралашмаси инъекция қилинади. кўзларни водопровод суви билан ювилади. аммиак билан заҳарланиш. аммиак билан заҳарланиш газсимон ёки сувли кўринишдаги бирикмалари билан юз бериши мумкин. нашатир спиртининг 25-50 мл ўлимга олиб келувчи миқдор бўлиб ҳисобланади. оз миқдордаги аммиакни ҳидлаган вақтда юқори нфас йўллари шиллиқ пардаларининг таъсирланишига ва нафас-юрак-томир марказининг қўзғалишига, нафаснинг тезлашишига ва артериал қон босимининг ортишига сабаб бўлиши мумкин. …
3
анда ҳалқумда, қизил ўнгачда, ошқозонда кучли оғриқлар пайдо бўлади, қон билан қайд қилиш, тумов, йўтал, кўздан ёш оқиши, тахикардия, оёқларнинг фалажи ва коллапс ривожланади. аммиак билан заҳарланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш. зарарланганни шикастланиш ўчоғидан зудлик билан эвакуация қилиш, терини ва кўзларини водопровод суви билан ювилади. кўзлардаги оғриқларни камайтириш учуш 1%ли дикаин эритмаси томизилади, қовоқларни 1%ли эритромицинли мазь билан суртилади. нашатир спирти билан заҳарланганда ошқозонни зонд ёрдамида ювилади, ундан сўнг 1%ли анестезиннинг ёғли эритмаси ва ўраб олувчи моддалар (сут, оқсилли сув) юборилади. терининг зарарланган қисмларига 5%ли уксус ёки лимон эритмасидан примочкалар қилинади. нафас тўхтаган ҳолларда ўпкаларнинг сунъий вентиляцияси ўтказилади, зарур ҳолларда трахеотомия қилинади. ис гази билан заҳарланиш. одам организмига ис гази нафас йўллари орқали киради. заҳарланишнинг клиник кўриниши ис газининг ҳаводаги концентрациясига, таъсир қилиш экспозициясига ва жисмоний зўриқишнинг интенсивлигига боғлиқ. заҳарланишнинг 3 даражасини фарқлаш мумкин. енгил заҳарланишда бошланғич белгилар кучли бош оғриғи, чакка артерияларининг пульсациясидир. зарарланган ҳудуддан чиққанда бу белгилар йўқолиши мумкин. …
4
агар зарарланганга ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, оғир заҳарланиш юз беради. бу даражадаги заҳарланишни узоқ вақтли ҳушни йўқолиши характерлайди. тутқаноқлар секин-аста камаяди, мушаклар бўшашади, нафас секинлашади, тўхтайди. 50% ҳолларда ўлим нафас марказининг фалажи оқибатида юз беради. биринчи тиббий ёрдам ис газини организмга киритилишини тўхтатишдан иборат. бунинг учун зараланганни тоза ҳавога олиб чиқилади. унинг бурни олдига нашатир спирти билан хўлланган пахта бўлаги келтирилади, кўкрак қафасининг олдинги юзаси ишқаланади, оёқларга грелка қўйилади, кўкракка ва орқага ханталма қўйилади, иссиқ чой ёки кофе ичишга берилади. нафас тўхтаганда ўпкаларнинг сунъий вентиляцияси ўтказилади, кислород берилади, нафас стимуляцияси учун лобелин ёки цититон қилинади. нафас марказининг фаолиятини яхшилаш мақсадида кордиамин ёки кофеин, тутқаноқ маҳалида хлоралгидрат(даволовчи клизма билан), фенобарбитал тавсия қилинади. асосий даволаш чораси оксигенотерапиядир. алкоголдан заҳарланиш. алкоголнинг токсик дозаларини қабул қилиш вақтида мастликнинг умумий белгиларига қўшимча равишда қуйидаги белгилар кузатилади: совуқ ёпишқоқ тери, юз териси ва конъюнктиванинг гиперемияси, тана ҳароратининг пасайиши, қайд қилиш, ноихтиёрий ич келиш ва сийиб юбориш. …
5
буюрилади. бўғимоёқлилар чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш. чаён чаққанда кузатиладиган белгилар. ҳозирги вақтда чаёнларнинг 500 га яқин тури мавжуд бўлиб, бизнинг мамлакатимизда 12 тури учрайди. чаён чаққанда асоратлари унинг турига, зарарланганнинг ёшига, индивидуал сезгирлигига, чақиш ўрнига боғлиқ катта ҳажмдаги чаёнларнинг чақиши ва бошни, юз ва бўйинни чаққанда ҳаёт учун хавфли ҳисобланади. чаён заҳри марказий нерв ва юрак-томир системасига токсик таъсир кўрсатади.чаққан жода кучли оғриқ сезилади. тўқималарнинг шиши кузатилади. терида тиниқ суюқликка тўлган пуфакчалар пайдо бўлади. юрак уриши тезлашади, тана ҳарорати кўтарилади. бош оғриғи, қайд қилиш, уйқучанлик, эт увишиши, ҳолсизлик кузатилади. кейинчалик тутқаноқлар, қўл-оёқлар мускулларининг тортишиши пайдо бўлади, муздек тер билан қопланади, юрак ритми бузилади. баъзан зарарланганнинг умумий аҳволи вақтинчалик яхшиланади, кейин оғирлашади. оғир ҳолларда тўсатдан нафас тўхтаб қолиши кузатилади. қорақурт чаққанда кузатиладиган белгилар. ўрта осиёда, қримда, кавказда кўп учрайди. қорақурт кечки вақтларда фаоллиги ортади, лекин кундуз кунлари ҳам чақиши мумкин. унинг заҳари ўта хавфли илонларнинг заҳаридан 15 марта кучли бўлиб, от …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўткир заҳарланишларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш"

1527401480_71908.doc ўткир заҳарланишларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш режа: 1. кимёвий захарланишлар: ис гази, аммиак, хлор 2. ўткир захарланишларда шифокордан олдинги ёрдам кўрстиш. 3. алкоголдан захарланишлар ва уларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. 4. ҳайвон захари билан захарланишнинг ўзига хос хусусиятлари. кучли таъсир қилувчи зм лар билан заҳарланиш. хлор билан захарланиш. хлорнинг баъзи бир бирикмалари тиббиёт соҳасида антисептика, дезинфекция ва дегазация мақсадларида қўлланилади. ишчи хоналарда хлорнинг оз миқдори ҳам сурункали захарланишларга олиб келиши мумкин, булар ўз ўрнида сурункали бронхитлар, бронхиал астма, пневмосклероз, ўпка юрак етишмовчилигининг ривожланишига сабаб бўлади. ўткир заҳар ланишлар миқдоридан юқори даражада хлор билан тўйинган ҳаводан нафас олган ҳолл...

DOC format, 51.0 KB. To download "ўткир заҳарланишларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш", click the Telegram button on the left.