касб касалликлари ва жарохатланишда шошилинч тиббий ёрдам

DOC 68,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1527401628_71909.doc касб касалликлари ва жарохатланишда шошилинч тиббий ёрдам режа: 1. чўкиш, сабаблари, турлари, белгилари ва уларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш. 2. совук олиш сабаблари, даражалари, белгилари ва уларда шошилинч тиббий ёрдам. 3. электр токи уриши сабаблари, белгилари ва уларда шошилинч тиббий ёрдам. чўкиш. нафас йўллари сувга тўлиб қолиши натижасида нафас ва юрак фаолиятини бузилишига чўкиш дейилади. чўкиш учун юзни кўлмак сувга, тоғорадаги сувга, челакдаги сувга тушириш кифоя. лекин, одатда чўкиш катта сув ҳавзаларида чўмилиш оқибатида бўлади. чарчаш, узоқ масофаларга сузиб кетиш, шикастланиш-шунғиганда тош ёки қаттиқ жисмларга урилиш чўкишга олиб келиши мумкин. маст ҳолатда чўмилиш ҳам чўкишга олиб келади. чўкишда гипоксия (кислород етишмовчилиги) натижасида рўй берадиган оғир патологик ўзгаришлар ўлимга олиб келади. чўккан одамнинг юрагини тўхтаб қолиши юрак қоринчаларининг фибрилляцияси (титраши) натижасида бўлади. чунки сувда чўкканда ўпка орқали қонга кўп суюқлик ўтади, қонни суюлтиради, гемолизлайди, ионлар мувозанатини бузади (натрий ионларнинг концентрацияси камаяди). бундай ҳол гипоксия шароитида юракнинг қоринчалари фибрилляциясига олиб келади. …
2
қисқариши (спазм) натижасида сув ўпкага ўтмайди, тери кўкариши деярли сезилмайди. бундай чўкишларда ҳушдан кетиш кузатилиб, чўккан киши бирдан сув ҳавзасининг тубига тушиб кетади. синкопал (оқ) чўкиш: юрак ва нафаснинг бирдан тўхташи оқибатида ўлим юз беради. бундай чўккан одамларнинг териси оппоқ оқариб кетади. қуруқ ва оқ чўкишларда реанимация чора-тадбирлари 10-20 дақиқа ичида тез ва тўғри кўрсатилса, ижобий натижа бериши мумкин. совуқ сувга чўкканда организмни ҳимоя рефлекслари ҳисобига сув ичида 20 дақиқа қолиб кетган жабрланувчини ҳам ҳаётга қайтариш мумкин. чўкишда биринчи тиббий ёрдам. чўкишда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг ва айниқса тиббий ходимнинг вазифаси ҳисобланади. сувдан олиб чиқилган одамга ёрдам кўрсатишни бошлашдан олдин чўкканнинг эс-ҳуши жойидами, йўқми, юрак ва нафас фаолияти борми, ёки йўқми аниқлаб олиш керак. чўккан одамнинг транспортировка қилиш уни батамом терминал ҳолатдан чиқаргач қилинади. агар чўккан одамнинг эс-ҳуши жойида бўлса, уни тинчлантириб, иситилади, ҳўл кийимлари ечилиб, иссиқ чой, кофе, томчилаб кордиамин берилади. касалхонага юборилади. агар чўккан одам …
3
ўпинча бу яхши натижа бермайди. трахеяни ларингоскоп ёрдамида интубация қилиш ва резина найча ёрдамида юқори нафас йўлларидаги сувни сўриб олиб ташлаш мумкин. сунъий нафас олдиришнинг оғиздан-оғизга ва оғиздан бурунга усул-лари кенг қўлланилади. қон айланишини тиклаш, юракни ёпиқ массаж қилишдан бошланади. чўкишда ўз вақтида малакали кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам мнс, нафас ва юрак фаолиятини тиклашида муҳим роль ўйнайди. чўкишни олдини олиш учун: сув ҳавзалари яқинида болаларни қаровсиз қолдирмаслик, кўприклар ва бошқа сув қурилмалари бор жойларда, маст ҳолда, овқатлангандан кейин 1,5-2 соат ўтмасдан, жисмоний ва руҳий чарчоқ ҳолатида, узоқ вақт қуёш нури таъсирида бўлганда чўмилмаслик, саёз сув ҳавзаларига калла ташламаслик керак. совуқ олдириш. паст ҳарорат таъсирида тўқималарнинг чегараланаган шикастланиши совуқ олдириш дейилади. совуқ қолдиришнинг асосий сабаби паст ҳароратни тана тўқималарига узоқ вақт таъсир этишидир. лекин совуқ олдиришнинг ривожланишига ва совуқнинг таъсирини кучайишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. метерологик факторлардан бўлган намлик совуқ олдиришнинг ривожланишида муҳим роль ўйнайди. ҳатто +2о с ва +5о …
4
ликни алоҳида ўрни бор. алкоголь тери томирларини кенгайтириб, тер ажралишини кучайтиради, натижада иссиқлик йўқотиш ортиб, совуқ олдиришга имконият яратилади. мушакларнинг бўшаши ёки оёқ-қўлларнинг максимал даражада букилиб туриши ҳам совуқ олдиришга олиб келиши мумкин. совуқ олдиришнинг сабаблари турли-туман. ортиқча намлик, узоқ вақт совуқ таъсир этиши, тор ва ҳўл пойабзал кийиш, узоқ вақт ҳаракатсиз туриш каби шароитларда организмнинг тегишли қисмини совуқ олади. кўпинча баданнинг очиқ жойини, қўл ва оёқларни, қулоқ ва бурунни совуқ олади. совуқ олганда бемор олдин совқотади, кейин оғриқ сезмайдиган бўлиб қолади, совуқ урган ер ҳеч нарсани сезмайди. совуқ олдириш 4 та даражада кечади: 1- даражада совуқни қисқа вақт таъсир этиши натижасида вужудга келади. тўқималар гипотермияси сезиларли даражада бўлмайди. терининг алмашинади. баъзан тери кўкимтир ёки мармар рангда бўлади, иситилгач, сезувчанлик тикланади. бармоқлардаги ҳаракат фаол бўлади. кўпинча совуқ олган бадан қисми ҳарорати тананинг бошқа соҳаларига қараганда юқорироқ бўлади. 2 – даражада тиниқ суюқлик билан тўлган пуфакларнинг ҳосил бўлиши билан характерланади. агар …
5
к йўқолади. 4 – даражада совуқ олдириш – совуқни узоқ вақт таъсир этиши натижасида вужудга келади. жароҳат чуқурлиги суяк ва бўғимларгача етиб боради. совуқ олган жой кўкимтир, ушлаб кўрилганда совуқ бўлади. шиш 1-2 соатлардан кейин бошланади. шиш одатда юқорига қараб кўтарилиб боради, нам гангрена вужудга келади. 3- ва 4- даражали совуқ олдиришлар чуқур жароҳат ҳисобланади. биринчи тиббий ёрдам ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам кўринишида кўрсатилади: 1. хонага олиб кириш, пойафзал, пайпоқ ва қўлпайпоқлар ечилади. 2. беморнинг оёқ ва қўли 17-180 сли сув тўлдирилган ваннага солиниб, 1 соат давомида сувнинг ҳароратини аста-секин 360 с гача кўтарилади ва уқаланади. 3. иссиқ ичимлик ичирилиб, ўраб ётқизиб қўйилади. организмнинг умумий музлаши бутун танага паст ҳароратни узоқ вақт таъсир этиши натижасида вужудга келади. умумий музлаш юрак ва нафас, ҳаётий зарур органларнинг фаолиятини кескин бузилиши, тана ҳароратини 30-320 с дан пасайиши билан характерланади. совуқ таъсирида организмни бошқариш бузилади, гипоксия ҳолати рўй беради, натижада бош миянинг функцияси пасайиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "касб касалликлари ва жарохатланишда шошилинч тиббий ёрдам"

1527401628_71909.doc касб касалликлари ва жарохатланишда шошилинч тиббий ёрдам режа: 1. чўкиш, сабаблари, турлари, белгилари ва уларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш. 2. совук олиш сабаблари, даражалари, белгилари ва уларда шошилинч тиббий ёрдам. 3. электр токи уриши сабаблари, белгилари ва уларда шошилинч тиббий ёрдам. чўкиш. нафас йўллари сувга тўлиб қолиши натижасида нафас ва юрак фаолиятини бузилишига чўкиш дейилади. чўкиш учун юзни кўлмак сувга, тоғорадаги сувга, челакдаги сувга тушириш кифоя. лекин, одатда чўкиш катта сув ҳавзаларида чўмилиш оқибатида бўлади. чарчаш, узоқ масофаларга сузиб кетиш, шикастланиш-шунғиганда тош ёки қаттиқ жисмларга урилиш чўкишга олиб келиши мумкин. маст ҳолатда чўмилиш ҳам чўкишга олиб келади. чўкишда гипоксия (кислород етишмовчилиги) натижасида рўй бера...

Формат DOC, 68,0 КБ. Чтобы скачать "касб касалликлари ва жарохатланишда шошилинч тиббий ёрдам", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: касб касалликлари ва жарохатлан… DOC Бесплатная загрузка Telegram