ҳайвонлар патофизиологияси фани ва унинг ривожланиш тарихи

PPTX 250,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1709112104.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ҳайвонлар патофизиологияси фани ва унинг ривожланиш тарихи ҳайвонлар патофизиологияси фани ва унинг ривожланиш тарихи режа: 1. ҳайвонлар патологик физиологияси фанининг вазифалари, мақсади. 2. патологик физиология фанининг ривожланиш тарихи. 3. патологик физиология фанининг тараққиёти, усуллари. 4. патологик физиологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1 асосий адабиётлар: 1.с.и.лютинский, в.с.степин патологическая физиология сельскохозяйственных животных, москва, изд колос, 2001 год. 2.д.э.эшимов, р.ф.рўзиқулов “ҳайвонлар патофизиологияси фанидан амалий – лаборатория машғулотлари” ўқув қўлланма. тошкент. ўзбекистон файлосуфлари миллий жамияти 2007 йил қўшимча адабиётлар 1..р.х.хаитов, м.а.абдуллаев. қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг патологик физиологияси. тошкент, ўқитувчи, 1980 йил. 2. а.а.журавель, а.г.савойский. патологическая физиология сельскохозяйственных животных. москва, агропромиздат 1985 год. 3.с.и.лютинский, в.с.степин. практикум по патологической физиологии сельскохозяйственных животных. москва, агропромиздат 1989 год. 4..о.а.хусинов. патологик физиология фанидан амалиёт дарслари учун қўлланма. тошкент абу али ибн сино номидаги тиббиёт нашриёти 2004 й. 5.м.ф.орлов. словарь ветеринарных клинических терминов, москва, 1985 год. 6.интернет маълумотлари: www. ziyo.net.uz.; email: zooveterinar @mail.ru; email:sea@mail.net.ru; email: veterinary@actavis.ru; 1 патологик физиология …
2
н иборатдир. патологик физиология фани касалликларни ривожланиш механизмларининг умумий қонуниятларини оча бориб, касалликнинг моҳияти, аниқ ташҳис қўйиш, касалликнинг олдини олиш ва даволашга йўл очиб беради. ушбу фан ветеринария врачларида мутахассисликка оид тафаккур ва дунё қарашни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. 3 : патологик физиология фани врач (ҳаким) дунёқарашини шакллантириб, касалликларнинг келиб чиқишини, кечишини илмий асослаш ҳамда фандаги эскирган, анъанавий профилактик тадбирлар ва даволаш жараёнлари ўрнига, янги, замонавий усуллар яратиб берадиган ветеринария соҳасидаги энг асосий фанлардан бири ҳисобланади. патологик физиология экспериментал фан бўлиб, иккита сўздан иборат: юнонча pаthоs - беморлик, касаллик, lоgos - таълимот деган маънони билдиради. патологик физиология фанининг асосий ва бош усули бўлиб, эксперимент - тажриба ҳисобланади. бу фан тажрибалар усули ёрдамида инсон ва ҳайвонларда сунъий равишда турли патологик жараёнларни, касалликларни ва уларни сунъий моделларини ҳосил қилиб, бу жараёнларни кечишини, ривожланишини чуқур, атрофлича ўргатишга ҳаракат қилади. бу борада изчил илмий-тажрибалар олиб боришга асосланган фандир. масалан, олиб борилган тажрибалар натижасида пеьер …
3
лотинча-ҳаёт амини, яъни таркибида азот сақловчи кимёвий бирикма демакдир. к.функ цинга, пеллагра, рахит, бери-бери касалликларини организмда витаминлар етишмаслигидан келиб чиқади деб фикр юритган. и.п.павлов 20 йил давомида овқат ҳазм қилиш системаси физиологиясида илгариги фистула усулини такомиллаштириб, қулоқ олди, жағ ости сўлак безларига найчалар ўрнатиб, ҳайвон жароҳати тузалганидан сўнг турли озиқаларга нисбатан шира ишлаб чиқарилиш фарқини ўрганади. нерв системасини овқат ҳазмланишидаги аҳамиятини ўрганиш учун ҳайвонларни эзофаготомия усули «ёлғондакам» овқатлантириш натижасида, меъда ширасини рефлектор равишда ажралишини тушунтирган. и.п.павлов 35 йиллик ҳаётини инсон ва ҳайвонларнинг психик фаолиятини, феъл-атворини ўрганишга бағишлади. тажрибаларнинг аҳамияти тўғрисида и.п.павлов қуйидаги иккита муҳим жараёнга эътибор беришни тавсия қилади: 1. кузатишларга чуқур эътибор бериш керак; 2. тажриба усулига эътибор бериш билан биз табиатни ўрганамиз деган ғояни илгари суради француз олими кувье кузатиш усули билан табиатни эшитамиз ва тажрибада табиат ичининг очилиши ва бўйсинишига мажбур этамиз деган фикрларни билдиради. ушбу олим патологик физиология фани ветеринария ихтисослигининг бўсағаси, пойдеворларидан бири дейди. 6 …
4
орган ёки системалардан: қон, қон айланиш, нафас, овқат ҳазм қилиш, жигар, айирув органлари, ички секреция безлари ва нерв системасининг патологиялари ўрганилади. патологик физиология фани патологик жараёнларни ўрганишда бир қанча фанлар билан яқин алоқада бўлиб, уларнинг усул ва ютуқларидан, тажрибаларидан кенг фойдаланади: нормал физиология билан, патологик жараёнларни ўрганишдан аввал ҳайвонлардаги физиологик жараёнларни ўрганиб, патологик жараёнлар билан таққослаб ўрганамиз. патологик жараёнларни ўрганишда нормал физиологияда қўлланилаётган усуллардан кенг фойдаланади; патологик анатомия фани билан жуда яқин бўлиб, улар бир-бирини тўлдириб туради. патологик физиология касал организмдаги ўзгаришларни ўрганса, патологик анатомия касалликларнинг келиб чиқишини гавда ва органларда ўрганади, яъни ҳар бир касаллик учун хос ўзгаришларни алоҳида органларда ҳосил бўлишини танада кузатади; биокимё фани билан, унинг усуллари ва ютуқларидан кенг фойдаланади. ҳар бир патологик жараён ўзига хос биокимёвий хусусият ва ўзгаришлар билан кечади. патологик физиология клиник фанлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир томондан патофизиолог патологик жараёнларнинг умумий қонуниятларини очиб бериш учун клиник маълумотларга таянса, клиник фанлар патофизиологга …
5
а касалликларни тажрибада ўрганган. масалан: йўталда нерв системасининг аҳамиятини, қон қуйиш усулини, фибринсизлантирилган қонни қуйиб итларни тирилтирган ва бу соҳада асар ёзиб, у ҳозиргача ўз қадрини йўқотгани йўқ. а.филомафитский россияда турли патологик жараёнларнинг кечишини микроскоп остида ўрганган. масалан: қоннинг шаклли элементларидан эритроцитларни, касаллик даврида сийдик ажралиб чиқишининг ўзгаришини кузатган. унинг наркоз соҳасидаги тадқиқотлари операция ўтказишда катта аҳамиятга эга. жумладан, у киши ўша замоннинг машҳур хирурги пироговга қудратли қурол-наркоз усулини яратиб бериб, кўп одамларнинг ҳаётини россия билан туркия ўртасидаги урушда сақлаб қолишга муяссар бўлади. у қисқа ҳаёт кечиришига қарамасдан, фан соҳасида катта натижаларга эришиб из қолдирган олимдир. фанни ривожлантириш борасидаги тадқиқотлар натижасида 1 - патофизиологлар мактаби 1874 йили қозон давлат университети медицина факультетининг патофизиология кафедрасида, йирик рус олими в.в.пашутин (1845-1901) раҳбарлигида очилади. у собиқ иттифоқда патофизиология фанининг асосчиси ҳисобланади. унинг маърузалари 1878 йили икки томда: умумий патофизиология ва хусусий патофизиология номли қўлланма сифатида босмадан чиққан. в.в.пашутин турли ҳайвонларда моддалар алмашинуви, яъни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳайвонлар патофизиологияси фани ва унинг ривожланиш тарихи" haqida

1709112104.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ҳайвонлар патофизиологияси фани ва унинг ривожланиш тарихи ҳайвонлар патофизиологияси фани ва унинг ривожланиш тарихи режа: 1. ҳайвонлар патологик физиологияси фанининг вазифалари, мақсади. 2. патологик физиология фанининг ривожланиш тарихи. 3. патологик физиология фанининг тараққиёти, усуллари. 4. патологик физиологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1 асосий адабиётлар: 1.с.и.лютинский, в.с.степин патологическая физиология сельскохозяйственных животных, москва, изд колос, 2001 год. 2.д.э.эшимов, р.ф.рўзиқулов “ҳайвонлар патофизиологияси фанидан амалий – лаборатория машғулотлари” ўқув қўлланма. тошкент. ўзбекистон файлосуфлари миллий жамияти 2007 йил қўшимча адабиётлар 1..р.х.хаитов, м.а.абдуллаев. қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг патологик физиолог...

PPTX format, 250,2 KB. "ҳайвонлар патофизиологияси фани ва унинг ривожланиш тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.