кўп ҳужайралилар

DOC 207.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363859128_42707.doc кўп ҳужайралилар www.arxiv.uz режа: 1. кўп ҳужайралиларнинг умумий тавсифи. 2. онтогенез ва филогенез ҳақида тушунча 3.а.о.ковалевский ва и.и.мечниковларнинг эмбриология соҳасидаги асосий ишлари 4. кўп ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиши ҳақидаги асосий назариялар 5. тубан кўп ҳужайралиларнинг морфо-физиологик хусусиятлари 1. кўп ҳужайралиларнинг умумий тавсифи. xvii асрда микроскопнинг ихтиро этилиши билан ҳайвон ва ўсимликларнинг тана тузилишини чуқур ўрганишга имконият яратилди. xix асрнинг охири ва хх асрнинг бошларида эса микроскопнинг янада мукаммаллашиши ва унда текшириш техникасининг тараққиёти ўсимлик ва ҳайвон танасини ташкил этган ҳужайраларнинг тузилиши ва ҳаётий йўналишларини ўрганувчи махсус цитология фаниннинг вужудга келишига олиб келди. айниқса, хх асрнинг 30-йилларида бинафша нурларида ишлайдиган, сунгги йилларда эса электрон микроскопларнинг яратилиши цитология фанининг ривожини янада юқори даражага кўтарди. одатда ер юзидаги барча ҳайвонлар икки катта гуруҳга: бир ҳужайралилар, яъни энг содда ҳайвонлар – protozoa ва кўп ҳужайрали ҳайвонлар - metazoa га бўлинган. булутлар ва ковакичлилар организми кўп сонли ҳужайралардан ва хужайралараро маҳсулотлардан ташкил топган. бу …
2
деворини қоплаган тўқималар киради. б) бириктирувчи тўқималар – бу тўқималар уларнинг ҳужайралараро маҳсулотлари турли хил ҳайвонлар танасида ниҳоятда кўп тарқалган бўлиб, жуда мураккаб ва хилма-хил вазифаларни бажаради. дастлаб ясси чувалчангларда ривожланган паренхима деб аталувчи тўқималар бириктирувчи тўқималардир. юқори даражада ташкил топган ҳайвонлардаги қон ҳосил қилувчи органлар - талоқ, жигар ва ҳоказолар шу хил тўқималардан ташкил топган. в) мускул тўқималари баъзи ковакичлилар ва барча ясси чувалчанглардан бошлаб ривожланган бўлиб, ҳайвонларда энг муҳим ҳаракат вазифасини бажаради, улар қисқариш ва чўзилиш хусусиятига эга (мускул тўқималари фақат нерв толалари таъсирида қисқаради, ҳаракатланади). ушбу тўқима асосан мезодермадан, баъзи органларда эса энтодермадан ривожланади. г) нерв тўқимасининг ривожланиши ковакичлилардан бошланади ва юқори даражада ривожланган кўп ҳужайралиларда такомиллашиб боради. тубан ковакичлиларда (гидраларда) у юлдузсимон нерв ҳужайралардан ташкил топган ва тарқоқ жойлашган, яъни марказлашмаган шу сабабли уларда таъсирот жуда секин тарқалади, сцифомедузалар ва актинияларда эса тарқоқ нерв ҳужайралари билан бирга нерв тугунчалари ривожланади. чувалчангларда марказлашган нерв тугунлари, бўғимоёқлилардан бошлаб …
3
бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, ошқозон, ичаклар), нафас олиш органлари системаси, айириш органлари системаси, қон айланиш системаси, жинсий органлар системаси, нерв системаси ва сезув органлари. бундай органлар системалари ҳар хил ҳайвонлар типида турлича ривожланган. кўпчилик кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг тана қисмлари билатерал симметрияли, яъни маълум бир тартибда жойлашган. фақат камгина ҳайвонларда, жумладан булутларда тана маълум симметрияга эга эмас. қолган кўп ҳужайралилар танаси радиал симметрия (ковакичлилар, денгиз юлдузлари ва хоказо)ли тузилган. радиал симметрияга эга бўлган ҳайвонларда танани бир неча қисмларга тенг бўлиш мумкин бўлса, билатериал симметриялиларда фақат бир чизиқ билан уни тенг икки қисмга ажратиш мумкин. 2. онтогенез ва филогенез ҳақида тушунча э.геккель ва ф.мюллерларнинг биогенетик қонунининг моҳияти. ҳар бир ҳайвон турининг тарихий ўтмиши билан боғлиқ бўлган эволюцион тараққиётга филогенез деб юритилади. эволюцион морфологиянинг асосчиларидан акад. а.и.северцов (1866-1936) эволюцион жараёнларни биологик прогресс ва биологик регресс йўллари билан боришини кўрсатди. биологик прогресснинг бир йуналиши ароморфоз – морфо-физиологик прогрессдир. ушбу биологик прогрессда у ёки бу ҳайвонлар …
4
аражада тураверади: одамда оёқларнинг қўлга, китсимонларда олдинги оёқларнинг сузишга мослашган куракоёққа, кўршапалакларда олдинги оёқларнинг қанотга айланганлиги ва ҳоказолар. бу хил оёқлар ҳар хил организмда ҳар хил шароитда ҳар хил функцияни бажарсада, улар бир-бирига ўхшаш скелетлардан тузилган ва ҳаммаси ҳам тўрт оёқли қадимги аждод оёқларидан келиб чиққан. кўпчилик туркум, оила, авлод ва турлар идиоадаптация йўли билан келиб чиққан. регрессив типдаги морфо-физиологик ўзгаришга дегенерация мисол бўлади. дегенерация - эволюцион тараққиёт натижасида ҳайвон ва ўсимлик организмларининг айрим органлари йўқолиб кетиши оқибатида уларнинг бирмунча оддий тузилишга ўтиши. умумий дегенерация организмларни актив ҳаётдан пассив ҳаёт йўлига ўтиши натижасида ёки ҳаракатли ҳолдан ҳаракатсиз ҳолга, эркин яшаш шароитидан паразитизм йўлига ўтиши натижасида руй беради. а.н.северцов тушунчаси бўйича умумий дегенерация ҳайвон ва ўсимликларни турларини кўпайишига, географик ва экологик ареалининг кенгайишига олиб келувчи учинчи биологик прогрессив йўлдир. дегенерацияга учровчи ҳайвон турларида ҳаракат, сезув, ҳазм органлари ва бошқа хил органлар редукциялашади, яъни қисқаради ёки тамоман йўқолиб кетади. эволюцион жараёнда лентасимон …
5
ритилади. онтогенез асосан учта тараққиёт даврларидан иборат: эмбриогенез, постэмбриогенез ва вояга етиш. 1866-йил немис олимлари э.геккель ва ф.мюллер биогенетик қонун яратди. бу қонуннинг қисқача мазмуни "онтогенез филогенезнинг тез ва қисқа муддат ичида такрорланиши" демакдир. бу қонун шажара дарахтлари тузишда катта аҳамиятга эга. палеонтологияда ҳайвонларнинг қазилма қолдиқлари, солиштирма анатомияда оралиқ формалари бўлмаган организмларнинг индивидуал ривожланиш тарихини, яъни онтогенезини ўрганиш ҳар хил ҳайвонлар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини ва уларни қайси аждоддан келиб чиққанлигини аниқлашда биогенетик қонун қўлланилади. 3. а.о.ковалевский ва и.и.мечниковларнинг эмбриология соҳасидаги асосий ишлари а.о.ковалевский (1840-1901) ва и.и.мечников (1845-1916) ларнинг эмбриология соҳасидаги ишлари бўйича ҳар бир организмнинг эмбрионал тараққиёти оталанган тухум ҳужайраси - зиготадан бошланади. зигота ўз навбатида кўпдан-кўп ҳужайраларга - бластомерларга бўлинади, бластомерлар бир жойга тўплана бориб морулани ҳосил қилади. кейинчалик бир қават ҳужайралардан ташкил топган шарсимон ёки овалсимон бластула ҳосил бўлади. бластуланинг ичида катта бўшлиқ ҳосил бўлиб, бу бўшлиқ бластоцел деб аталади. келгуси тараққиёт даврида бластула инвагинация йўли (ичкарига қайтиб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кўп ҳужайралилар"

1363859128_42707.doc кўп ҳужайралилар www.arxiv.uz режа: 1. кўп ҳужайралиларнинг умумий тавсифи. 2. онтогенез ва филогенез ҳақида тушунча 3.а.о.ковалевский ва и.и.мечниковларнинг эмбриология соҳасидаги асосий ишлари 4. кўп ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиши ҳақидаги асосий назариялар 5. тубан кўп ҳужайралиларнинг морфо-физиологик хусусиятлари 1. кўп ҳужайралиларнинг умумий тавсифи. xvii асрда микроскопнинг ихтиро этилиши билан ҳайвон ва ўсимликларнинг тана тузилишини чуқур ўрганишга имконият яратилди. xix асрнинг охири ва хх асрнинг бошларида эса микроскопнинг янада мукаммаллашиши ва унда текшириш техникасининг тараққиёти ўсимлик ва ҳайвон танасини ташкил этган ҳужайраларнинг тузилиши ва ҳаётий йўналишларини ўрганувчи махсус цитология фаниннинг вужудга келишига олиб келди. айниқса, хх ...

DOC format, 207.0 KB. To download "кўп ҳужайралилар", click the Telegram button on the left.

Tags: кўп ҳужайралилар DOC Free download Telegram