ковакичлилар типи

ZIP 47,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1473514912_64871.doc ковакичлилар типи режа: 1. ковак ичлилар типига умумий тавсифи 2. чучук сув гидраси ва унинг ҳаёти 3. чучук сув гидрасининг кўпайиши ва ривожланиши 4. маржон полиплар ёки коралли полиплар 5. актиниа тузилиши ва ҳаёти 6. мадрипорариялар туркуми 7. саккиз нурли коралли полиплар 8. ковак ичлилар филогенияси ва эволюсияси 1.ковак ичлилар типига умумий тавсифи. ковак ичлилар деб шундай ҳайвонларга айтиладики улар танасининг катта қисмини эгаллаган марказий бўшлиқ бир вақтнинг ўзида ичак ва тана бўшлиғи бўлиб хизмат қилади. ичак тана (гастрал) бўшлиғи оғиз тешикчаси орқали ташқи муҳит билан туташган. гастрал бўшлиқнинг девори эктодерма ва энтодерма эпителия тўқимасидан тузилган. буларнинг орасида турлича ривожланган мезоглея қавати жойлашган. оғиз тешиги атрофида ёки танасининг сирти бошқа қисмида жойлашган пайпасловчилари озиқни ушлаб олиш ва ҳимоя вазифасини бажаради. эктодермада жойлашган махсус отилувчи ҳўжайралар мазкур тип учун ҳарактерли бўлиб, булардан чиқадиган заҳарли ип ҳужум (овқатни олиш) ва ҳимоя вазифасини бажаради. гарчи ковак ичлилар ҳақиқий кўп ҳўжайралилар бўлсада уларни …
2
и ва ҳаёти. кўллар, булоқларнинг соҳилида сув ўсимликлари ва моллюскалар танасига ёпишиб, ўтроқлик билан ҳаёт кечирувчи чучук сув гидрасини учратиш мумкин. 2-5 мм келадиган гидра чўзиқ танасининг остки ингичкалашган (товон) қисми субстратга ёпишиш учун хизмат қилади. устки қисмида эса 6-8 та анча узун пайпасловчиларининг ўртасида оғиз тешиги жойлашган. гидра танасининг кўп қисмини гастрал бўшлиқ эгаллаб олган. бу – ичак ва тана бўшлиғи вазифасини бажаради. мана шу бўшлиқ, ичакка оғизча орқали сув билан бирга озиқ моддалар ҳам кириб туради, ортиқчалари эса шу оғизча орқали ташқарига чиқариб турилади. гидранинг танаси ва пайпасловчилари икки қават эпителия тўқимасидан ҳамда таянч ўрта қаватдан иборат. эктодерма қаватда санчувчи –отилувчи ҳўжайралар бўлиши ҳарактерлидир. сезувчи махсус майда ҳўжайраларнинг ички қисмида “капсула” деган махсус оргоноид ўзида спираль шаклида “ўралган” заҳарли тола сақлайди. отилувчи ҳўжайра таъсирланиши билан ҳўжайра ичидаги спираль тола отилиб чиқади ва яқинлашган ҳайвон “душман” танасига санчилиб уни заҳарлайди. ҳимоя ва ҳужум вазифасини ўтайдиган бундай отилувчи ҳўжайралар, айниқса …
3
иб, куртак бўшлиғи ҳам она танаси бўшлиғи билан туташган бўлади. жинсий кўпайиш - гидраларни (айниқса ўзбекистон сув ҳавзаларида яшайдиган) бир неча тури қўш жинсли, хуноса, гермофродит бўлиб бир гидрада ҳам уруғ-сперматозоид ҳам тухум ҳўжайра етишади. жинсий ҳўжайралар эктодермода ҳосил бўлади. тухум сувда уруғланади. жинсий кўпайиш кўпинча куз фаслида кузатилади. ҳайвонларнинг ўз ёъқолган қисмини тиклай олиш ҳусусиятлари регенерация дейилади. гидрани катта 1 та пайпасловчи ҳам бутун гидрага айланиши мумкин. медузалар синфи – булар очиқ денгизларда, кўпчилиги жанубий денгизларда тарқалган, эркин яшовчи ковакичлилардир. буларнинг кўпчилигининг шакли соябонча яхшайди. стсифомедузаларнинг икки юзга яқин тури бор. синф вакили сифатида денгизларда жумладан қора денгизда кўп учрайдиган аурелия медузасини олиш мумкин. қора денгизнинг шимолий қисми қрим соҳилларида баҳор ва ёз ойларида сув бетида кўплаб сузиб юрувчи оч бинафша чиройли аурелиялларни кўриш мумкин. уларнинг унча катта бўлмаган соябонсимон танаси (диам 10-20-21 см) тиниқ ва шилимшиқли тарелкага ўхшаб кетади. соябонининг марказий ички (остки) қисмида 4 та оғиз олди …
4
ос ҳусусиятлардир. коралли полипларда медузасимон эркин яшовчи авлодлар бўлмайди. 6000 дан ортиқ турни бирлаштирувчи мазкур синфнинг ҳамма вакиллари фақат очиқ (океан билан туташ) денгизларда яшайди. булар иккита кенжа синфга бўлинади. 1. олти нурли кораллар. 2.саккиз нурли кораллар. 5. актиниа тузилиши ва ҳаёти. якка яшовчи олти нурли полип актиниаларнинг баъзи кичикроқ турлар қора денгиз соҳилларида, бир неча турлари узоқ шарқ денгизлари ва барентс денгизи соҳилларида учрайди. актиниа ғўласимон танасининг остки товон қисми билан сув ости буюмларига ёпишиб яшайди. тананинг устки оғиз диски деб номланувчи қисмида оғиз, дискнинг четида эса бир қанча калтарьоқ пайпаслагичлари жойлашган. гастрал бўшлиғи тиккасига жойлашган бир нечта энтодерма исканалари билан ажралиб, исканалар оралиғида кармон ҳосил қилган. пайпасловчилар ва оғиз олди диски юз мингларча заҳарли отилувчи ҳўжайралар билан таъминланган. гастрал бўшлиғи исканаларининг қирғоқларида мезентерия иплари деган толалар бўлиб, булар ҳам жуда кўп отилувчи ҳўжайрага эга танасининг остки қисми мускулли ва нотекис. баъзан актиниа танаси билан ҳаракатланади. актиниалар кўпчилиги турли …
5
да актиниалар энг узоқ яшайдиган ҳайвонлар бўлиб, 50-60 йилгача умр кўриши аниқланган. 6. мадрепарариялар туркуми. - якка яшовчи мадрепарариялар ташқи кўриниши жиҳатидан актиниаларга бир оз ўхшасада, буларда тананинг остки қисми эктодермадан ҳосил бўлувчи оҳак скелет бўлиши ҳарактерлидир. калония бўлиб яшовчи мадрепорарияларнинг индивидлари ёнма-ён яшаб танасининг остки қисми (оҳак) 1-1ига қўшилиб кетади. буларнинг бир авлоди ўлиб кетиб бу авлод скелети устига ёш калония келиб жойлашади. йиллар ўтиши билан бир неча авлод скелети қолдиғидан денгиз остида жуда катта оҳак қатламлари ҳосил бўлади. булардан “риф”лар ҳосил бўлади. мазкур рифларнинг жуда катта “қатори” австралиянинг шарқий соҳилларида, тинч океанида ва ҳинд океанда учрайди. 7.саккиз нурли коралли полиплар. саккиз нурли коралли полипларнинг ҳамма авлодлари колония бўлиб яшайди. уларнинг тузилишида тананинг оғиз олди дискида 8 та шохланган пайпасловчилар, гастрал бўшлиғида 8 та энтодермал исканалар бўлиши, колонияларнинг поя ва полиплардан таркиб топланлиги ҳамда мезоглея қаватида ички скелет ҳосил бўлиши ҳарактерлидир. ўрта денгиз ва қизил денгизда кўп тарқалган алциониум …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ковакичлилар типи" haqida

1473514912_64871.doc ковакичлилар типи режа: 1. ковак ичлилар типига умумий тавсифи 2. чучук сув гидраси ва унинг ҳаёти 3. чучук сув гидрасининг кўпайиши ва ривожланиши 4. маржон полиплар ёки коралли полиплар 5. актиниа тузилиши ва ҳаёти 6. мадрипорариялар туркуми 7. саккиз нурли коралли полиплар 8. ковак ичлилар филогенияси ва эволюсияси 1.ковак ичлилар типига умумий тавсифи. ковак ичлилар деб шундай ҳайвонларга айтиладики улар танасининг катта қисмини эгаллаган марказий бўшлиқ бир вақтнинг ўзида ичак ва тана бўшлиғи бўлиб хизмат қилади. ичак тана (гастрал) бўшлиғи оғиз тешикчаси орқали ташқи муҳит билан туташган. гастрал бўшлиқнинг девори эктодерма ва энтодерма эпителия тўқимасидан тузилган. буларнинг орасида турлича ривожланган мезоглея қавати жойлашган. оғиз тешиги атрофида ёки танасин...

ZIP format, 47,0 KB. "ковакичлилар типи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ковакичлилар типи ZIP Bepul yuklash Telegram