тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар

ZIP 72,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1473515231_64876.doc тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар режа: 1. тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар 2. қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар 3. капалаклар ёки тангачақанотлилар 4. пардақанотлилар туркуми 5. пашшалар ёки икки қанотлилар 6. бургалар туркуми 7. зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш чоралари 8. ҳашаротларни пайдо бўлиши, ўрганиш тарихи ва соҳалари 1. тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар. тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар тўлиқ метаморфозни ўтаб ривожланади. бунда онтогенез “тухум – личинка – ғумбак - имаго” стадияларини ўтайди. метаморфоз даври турли ҳашаротларда турлича бўлади. баъзиларида личинкалик даври жуда узоқ давом этади, вояга етганда қисқа умр кўради. турлари табиатда жуда кенг тарқалган. хозирги вақтда 1 млн.га яқин ҳашарот тури борлиги фанга маълум. улар 1,5 млн.дан кам эмас деган фикрлар ҳам мавжуд, чунки ҳар йили 7-8 минг тур (янги) аниқланмоқда ўзбекистонда 17000 дан ошиқроқ ҳашарот тури учрайди. шундан икки қанотлиларни дунёда 120000 тури учраса, ўзбекистонда 10000 тури учрайди. қаттиққанотлиларни 250000 туридан – 3000 тури; тангача қанотлилариларни 150000 …
2
и типда айланган. қўнғизлар турлича катта – кичикликда ва турли рангда бўлиб, қўпинча уларнинг туси – ташқи муҳит кўринишидан аниқ ажралади. бошида турли шаклидаги бир жуфт мўйлов, мураккаб ва содда кўзлар, кучли ривожланган кавшовчи оғиз органи жойлашган. қалқонсимон хитин билан ҳимояланган кўкрак бўғимларида турли авлодларида хилма – хил тузилган оёқлар жойлашган. нафас олиш (трахея) - системаси яхши ривожланган. қўнғизларда турли сассиқ ҳидли ёки заҳарли моддалар ажратувчи безлар тараққий этган. булар “душман” ни чўчитиш ёки зада қилишга ёрдам беради. азотли бирикмалар “бомбачи” қўнғизлар мазкур моддани ҳавода “портлатиб” душманни қочиради. қўнғизлар нерв фаолияти ва инстинкт ҳам кучли ривожланган. баъзида қўнғизларнинг урғочиси ёғоч қириндиларидан фойдаланиб, личинкаларининг озиғи учун замбуруғ “экиб” кўпайтирса, сўнг қўнғиз бу мақсадда гўнг тўплаб гўнгдан личинка озиғи тайёрлайди. чумоли уяларида яшовчи қўнғиз личинкаларини чумолиларга “боқтириб” кўпаяди. бир қанча қўнғизларнинг личинкалари сувда, кўпчилик турларининг личинкаси тупроқда ёки турли чириндилар орасида ривожланган. ҳамма личинкаларида бош яхши ривожланиб кўпинча кўкрак оёқлари ўртача катталикда …
3
у тинч ҳолда ўралиб букланган бўлади. устки жағ, остки лабларнинг пайпасловчиларигина сақланган. капалакнинг қанотлари (айниқса, устқанот) катта ва турли шаклдаги нозик ва юпқа тангачалар билан қопланган. булар маълум тартибда бири – иккинчисининг асосини қоплаб жойлашган. ҳид тарқатувчи безлар яхши ривожланган (баъзи турларда тангачалар ҳид тарқатади). капалаклар (хусусан иссиқ қитъаларда тарқалган турлар) кенг қанотлари чиройли рангларда товланади. рангни тангачада бўлган пегментлар вужудга келтиради. катта ёшли капалаклар ҳаммаси деярли гул шарбати, баъзилари ўсимлик шохчаси, барги ёки танасидан ажратилган шарбат билан озиқланади. қурти баъзан ўзига нисбатан анча катта бўлиб, ҳаммасида оғиз органи кавшовчи (кемирувчи) типда тузилган. қуртлар турли шаклларда бўлиб, кўпида туксимон хитин ўсимталар ривожланган. (тиканда қуртда булар узун тиканчаларга айланган). қуртларда уч жуфт кўкрак оёқлари ва қоринча бўғимида 3 – 5 жуфт сохта оёқлар бор. танасининг шакли, ранги ва тиканчалар уларни “душман” дан яхши ҳимоя қилади. бир қанча қуртлар тана шаклини ўзгартириб “қўрқитиш” ҳолатига ёки ҳимоя шакли ҳолатига ўтади. капалак қуртларининг ҳаммаси, …
4
апалак, мўриқурт ва бошқалар олма, нок, беҳи, ўрик, бодом ва бошқа мева дарахтларининг барги, танаси ва мевасига катта шикаст етказиб, баъзи ҳолларда мева ҳосилини камайишига, ҳатто боғларни қуришига сабаб бўлади. “кузги қурт” лар кузги буғдойнинг янги унган майсасига катта зиён етказади. чунки, унинг капалаги 2 мингтагача тухум қўйиб, кўпаяди, қуртлар эса жуда хўран бўлади. қишлаган тухумларидан баҳорда чиққан капалаги ёзда ёввойи ўтларга тухум қўйиб кўпайиб, кузда улардан “кузги қурт” етишади. полиз – сабзавот экинлари ўртасида карам қурти (оқ карам капалаги) энг зараркунанда ҳашаротлардан. у карам ва бошқа сабзавот экинларига зиён етказади. булардан бошқа чўп халтачиси, маккажўхори куяси, кўсак қурти, кўк қурт, ёввойи тунлам каби капалакларнинг қуртлари ўрта осиё ва қўшни районларнинг ғалла макка, сабзавот (помидор, карам) беда ва бошқа экинларга катта зарар етказиб, ҳосилни камайтиради. кўсак қурти, ғўза куяси, ғўза барг қурти (карадрина) ғўзанинг энг хавфли зараркунандаси. кўк қурт тунлами кўпайган айрим йилларда пахта ҳосили камайиб кетади. асаларичилик хўжаликларига зиён …
5
узунликда тола берувчи зотлар бор). пилла ва ундан олинадиган табиий ипак саноат ва техниканинг турли соҳаларида ишлатилади. ипак қурти ўзбекистон, бошқа ўрта осиё республикалари, озарбайжон ва бошқа жанубий областларда боқилади. ҳар йили россияда бир неча минг тонна юқори сифатли пилла олинади. ипак қурти афғонистон, эрон, туркия, италия, япония каби мамлакатларда ҳам боқилади. 4. пардақанотлилар (hymenoptera) бу туркумга мансуб чумолилар, арилар, қора, ари, асалари, паразитлик билан кўпаядиган майда парда қанотлилар ва бошқа ниҳоятда хилма-хил турлари юқори даражада тараққий этган ва нерв фаолияти яхши ривожланган ҳашаротлар ҳисобланади. 300 мингдан ортиқ тури маълум. туркум ҳамма авлодларининг оғиз органи кавшовчи – яловчи ёки кавшовчи сўрувчи типда; икки жуфт қаноти пардасимон – томирлашган, бир қанча турларининг урғочиларида тухум қўювчи ўсимта найзага айланган, личинка (қурт) ларида оёқ бўлмайди. парда қанотлилар табиатда ва инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга. буларнинг кўпчилиги гулли ўсимликларни чанглатади. паразитлик билан ривожланувчи майда пардақанотлилар энг ёвуз заракунанда ҳашаротларни қиради. хонакилаштирилган пардақанотли – асалари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар" haqida

1473515231_64876.doc тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар режа: 1. тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар 2. қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар 3. капалаклар ёки тангачақанотлилар 4. пардақанотлилар туркуми 5. пашшалар ёки икки қанотлилар 6. бургалар туркуми 7. зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш чоралари 8. ҳашаротларни пайдо бўлиши, ўрганиш тарихи ва соҳалари 1. тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар. тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар тўлиқ метаморфозни ўтаб ривожланади. бунда онтогенез “тухум – личинка – ғумбак - имаго” стадияларини ўтайди. метаморфоз даври турли ҳашаротларда турлича бўлади. баъзиларида личинкалик даври жуда узоқ давом этади, вояга етганда қисқа умр кўради. турлари табиатда жуда кенг тарқалган. хозирги вақтда 1 млн.га яқин ҳашарот тури борлиги ...

ZIP format, 72,5 KB. "тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.