валюта стратегияси. молиявий менежмент (мм)

DOC 73,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1355396536_40945.doc www.arxiv.uz режа: 1. валюта курсининг асосий хусусиятлари. 2. валютанинг эркин алмашинуви (конвертация). 3. валюта стретегиясининг вариантлари. 4. молиявий менежмент мақсад ва вазифалари. 5. ички ва ташқи молияларни бошқариш блоки. 6.молиявий қарорлар бўйича ечимлар қабул қилиш ва уларнинг реализацияси. валюта курсининг асосий хусусиятлари валюта курси — миллий валюта бирликларида акс эттирилган чет эл бирлиги баҳоси. валюта курси жуда ҳаракатчан бўлади, унга мамлакат тўлов балансининг ҳолати, инфляция даражаси, эркин алмашув валюталарига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати, ушбу мамлакат маҳсулотларининг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги ва бошқалар таъсир этади. алмашув курси мос валютага бўлган талаб ва унинг бозордаги таклифи орқали аниқланади. валюта бозори — бу турли мамлакатларнинг валютаси сотиладиган ва сотиб олинадиган бозор. вужудга келган амалиёт ва қонунчилик нормалари орқали қимматбаҳо қоғоз ва чет эл валютасига ўрнатилган курс котировка деб аталади. жаҳон амалиётида котировканинг икки усули мавжуд. тўғри котировка. бу ерда бир бирлик чет эл валютаси аниқ миқдордаги миллий валютага тенглаштирилади. масалан, 1 ақш …
2
уйидаги кўринишдаги курслар ишлатилади: спот курс — битим тузиш вақтида ўрнатилган бошқа мамлакат валюта бирликларида акс эттирилган чет эл валюта бирликларининг баҳоси (рақобатчи - банклар билан алмаштириш шартида), битим имзоланганидан кейинги иккинчи иш кунида алмаштирилади (рақобатчи - банклар томонидан битим тузилганидан кейин иккинчи кунда валюта алмаштириш шарти билан). форвард (муддатли) курс - келажакдаги аниқ бир муддатда етказиш шартида валютани сотиш ва сотиб олиш шартининг баҳоси. агар битим кунидаги курс шартномада кўрсатилган курсдан фарқ қилса, бу амалиётда кўп учрайди, у ҳолда бир томон қўшимча фойда олади, иккинчи томон эса зарар кўради. банклар учун валюта операцияси — бу даромад олиш манбаи. шунинг учун банк икки валюта курсини ўрнатади. — сотиб олувчи курси — банкнинг валюта сотиб оладиган курси; — сотувчи курси — банкнинг валютани сотадиган курси. операцияларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш ва фойда олиш учун бу курслар орасидаги фарқ маржа деб номланади. 2. валютанинг эркин алмашуви (конвертация) алмашувчанлик (конвертациялаш)- валютанинг бошқа …
3
та амалиётда жаҳон валюта резервининг 100% ташкил этади. валюта стратегиясининг вариантлари валюта стратегиясининг бешта асосий вариантлари мавжуд: а) вақтинчалик нобарқарорликни молиялаш. тез учраб турувчи ҳолат ҳисобланади, бундай ҳолларда мамлакатнинг тўлов дефицити (камёби) вақтинчалик бўлади. масалан, чет эл валютасининг мавсумий тушиши ҳисобига. бундай ҳолларда пайдо бўлаётган дефицитлар бошқа даврларда олинганлар ҳисобига кредитланади. бу фиксирланган (ўрнатилган) курсларни ўзгартирмай, халқаро тўловларни баланслаштириш учун давлат томонидан молиялаш ҳисобига амалга оширилади. б) валюта назорати, яъни давлат томонидан бошқа давлатлар билан бўладиган барча битимлар қаттиқ назорат қилинади. давлатнинг қуроли сифатида ҳукуматга валютани, курсларни тақсимлашда ёрдам беради. уни амалга ошириш учун кўп поғонали режалаштириш тизими керак (ижтимоий нохақлик). в) эркин сузувчи валюта курслари — давлат аниқ эркин валюта бозорида ўрнатилаётган валюта курсларига аралашмайди (барқарор миллий иқтисодиётда). фараз қилайлик, кредит — пул сиёсатини қайта ҳисоблаш билан боғлиқ ҳолда миллий валютага талаб камайди. бу ҳолда тўлов балансини тенглаштиришга ички ва ташқи бозорда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва маҳсулотлар нархини …
4
ндан айта олиш ва ташқи савдода рағбатлантириш мақсадида курс тебранишини тартибга солувчи марказий банк қатнашади. молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари молиявий менежмент (мм) — бу замонавий усуллар асосида молиявий хўжалик фаолиятини бошқаришга йўналтирилган фаолият кўринишидир. молиявий менежментнинг мақсади. бутун бир фирма ёки унинг фойдаси маркази бўлган — алоҳида ишлаб чиқариш - хўжалик звенолари фаолиятининг мақсадларига эришиш учун манбалар, усуллар ва қуролларни ишлаб чиқариш ва қўллаш ҳисобланади. бундай мақсадларга қуйидагилар киради: · фойдани максималлаш; · режа даврида барқарор фойда нормасига эришиш; · фирманинг бошқарув таркиби ва пул қўювчиларининг даромадларини ошириш; · акциянинг курс баҳосини ошириш. молиявий менежментнинг вазифасига фирманинг ривожида қисқа муддатли ва узоқ муддатли мақсадлари орасида оптимал нисбатни топиш ҳамда қисқа муддатли ва узоқ муддатли молиявий бошқарувда қарорлар қабул қилиш киради. якуний натижада молиявий менежментнинг асосий вазифаси — бу фирма ва уни молиялаш манбалари орасида ташқи ва ички молиявий ресурсларни янада самарали таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилишдир. молиявий ресурслар оқими …
5
б берувчилар ва фирма маҳсулотини сотиб олувчилар ҳамда акционерлар ва молиявий бозорлар билан муносабатини амалга оширади. бу блокка қуйидагилар киради: · фирманинг айланма активларини бошқариш, пул маблағларининг ҳаракати, мижозлар билан ҳисоб-китоб; · молиялашнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли ташқи манбаларини жалб этиш; 2. фирма ичидаги ҳисоб ва молиявий назорат бўйича блок. бу блок қуйидагиларни ўз ичига олади: · ишлаб чиқариш ҳисобини юритишни назорат қилиш; · харажатлар сметасини тузиш, солиқлар ва иш ҳақини тўлашни назорат қилиш; · бухгалтерия ҳисоботининг маълумотларини ички молиявий бошқарув ва ташқи истеъмолчиларга тақдим этиш учун йиғиш ва қайта ишлаш; · молиявий ҳисобот, баланс, фойда ва зарарлар бўйича ҳисоботни, пул маблағлар ҳаракати ҳақида ҳисобот ва бошқаларни тузиш ва тўғрилигини назорат қилиш; · молиявий ҳисоботни таҳлил этиш ва унинг натижаларини ички ва ташқи аудит учун ишлатиш; · жорий даврда фирмани молиявий баҳолаш ва уларни оператив бошқарув қарорларини қабул қилишда ва режалаш мақсадларида ишлатиш. молиявий менежментнинг функцияларига қуйидагилар киради: · …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"валюта стратегияси. молиявий менежмент (мм)" haqida

1355396536_40945.doc www.arxiv.uz режа: 1. валюта курсининг асосий хусусиятлари. 2. валютанинг эркин алмашинуви (конвертация). 3. валюта стретегиясининг вариантлари. 4. молиявий менежмент мақсад ва вазифалари. 5. ички ва ташқи молияларни бошқариш блоки. 6.молиявий қарорлар бўйича ечимлар қабул қилиш ва уларнинг реализацияси. валюта курсининг асосий хусусиятлари валюта курси — миллий валюта бирликларида акс эттирилган чет эл бирлиги баҳоси. валюта курси жуда ҳаракатчан бўлади, унга мамлакат тўлов балансининг ҳолати, инфляция даражаси, эркин алмашув валюталарига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати, ушбу мамлакат маҳсулотларининг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги ва бошқалар таъсир этади. алмашув курси мос валютага бўлган талаб ва унинг бозордаги таклифи орқали аниқланади. валюта бозори — бу ту...

DOC format, 73,0 KB. "валюта стратегияси. молиявий менежмент (мм)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.