ресторан корхонаси иш фаолиятини ташкил этиш менежменти

DOC 74.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355140870_40785.doc www.arxiv.uz режа: 1. ресторанни тартибга келтириш ва турли жиҳозлар билан ясатиш 2. ресторанда идиш, тарелка ва бошқа анжомларни олиш ва хизматга тайёрлаш 3. стол устига дастурхон ёзиш, сочиқ - салфеткаларни тахлаш ва столни олдиндан ясатиш ресторанни тартибга келтириш ва турли жиҳозлар билан ясатиш ҳар куни эрталаб ёки ишдан сўнг ресторан ички қисмини санитария-гигиена тозалови ўтказилади. кўп ҳолларда асосий йиғиштириш, тозалаш эрталаб бўлади. ресторан очилганига қадар 1-2 соат олдин хоналар, цехлар, заллар ҳаммаси тозаланиб бўлиши керак. йиғиштирувчи фаррошлар бригадаси чангсўргич ва бошқа машиналарда иш олиб боради. карниз, девор, ром, жиҳоз, иситиш батареялари, панжаралар - хона ичида нимаики бўлса, ҳаммасини артади, чангини кетказади. паркет поллар, полга солинган гиламлар тозаланади, поллар ювилади, артилади. одатда, залларни тозалаш қуйидагича бўлади: энг аввало мебеллардан, дераза ромлари ва токчалардан, анжомлардан чанглар артилади. ҳўл латта билан пол артилади. олдин чангютгич ишлатиб, сўнгра чангларни артса ҳам бўлади. паркет ва линолеумли полларни электрполартгич билан тозаласа ҳам бўлади. булар бир …
2
сақланади. иссиқ кунлари ташқаридаги ҳаво чангдан тозаланади, ичкари 10-11° гача салқинлашади. ресторан озодалиги ресторан ходимларига, энг аввало, фаррошларга боғлиқ. ресторан маъмуриятининг буйруғи билан тозалаш ишларига официантлар ва бошқа ходимлар ҳам жалб қилиниши мумкин. кун давомида фаррошлар ресторанда майда-чуйда ишларни бажариши мумкин. ресторанни йиғиштириш - тозалаш тугагандан сўнг бош официант текшириб кўради, стол ва бошқа нарсаларни жой-жойига қўйиш учун рухсат беради. мебеллар рестораннинг энг кўркам элементи. уларнинг шакли, кўриниши, ранги рестораннинг манзарали безагига мос тушиши лозим. ресторанда фойдаланиладиган мебелларга юксак эстетик талаблар қўйилади. у енгил, мустаҳкам, чиройли, санитария жиҳатдан тозалашга қулай бўлиши керак. ресторанда мебелларни дид билан ўрнатиш ҳам ўзига хос бир санъатдир, мебеллар жой-жойига оқилона ўрнатилса, хизмат қилиш ҳам осон бўлади. залда мижозлар ўзларини эркин ҳис қиладилар. ресторанда бар столлари ўрнатиладиган бўлса, у залнинг 10% атрофидаги майдонини банд қилиши мумкин. залнинг умумий хусусиятидан келиб чиқиб (эшиклар, устунлар, ромлар, лустра жойланиши, хизмат турлари), залга стол-стуллар қўйилади. столларни кириладиган эшикка яқин қўйиш …
3
қўйилади, бу официантлар хизмати учун қулайлик туғдиради. квадрат столлардан катта банкет столлари ясаш мумкин. думалоқ столлар квадрат столларга мослаштирилиб қўйилади. тўғри бурчакли олти ўринли столларни, одатда, девор ёнига қўйилади ёки зал ўртасига думалоқ ва квадрат столларга мутаносиб равишда ўрнатилади. залга мебель қўйишда истеъмолчилар оқими қайси томонга официантлар қайси томонга юришини эътиборга олиш зарур. залда бўш ўтиш йўли ва иккинчи даражали йўллар бўлади. кириладиган эшикдан бошланадиган бош йўл кенглиги 2 м дан кам бўлмаслиги керак. иккинчи даражали йўлаклар эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим. столлар оралиғи 0,75 м дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. кўп ҳолларда ресторанларда стул ва креслоларнинг уч-тўрт хилларидан фойдаланилади. стуллар, креслолар бир хил конструкцияда бўлса-ю, қопланган материаллари ҳар хил рангда бўлса, уларни пала-партиш қўйиб ташланавермайди, рангларини мослаштириб қўйилса, залга ҳусн қўшади. ёрдамчи столлар официант ишлаши қулай бўлган жойларга ўрнатилади. улар устига махсус дастурхон ёзилади. ёрдамчи столлар миқдори хизмат қилаётган официантлар сонига қараб белгиланади. уларнинг ҳар бирига бириктирилган …
4
нлар олдига қўйиши учун қулай бўлсин. шунингдек, залда ҳар 3-4 официантга битта совутгич қўйилиши мумкин. бундай совутгичларнинг бўлиши залга ҳам савлат бахш этади, ҳам мижозларнинг кўнглини кўтаради. улар икки хил бўлади: 1. ўрта ҳароратли. маҳсулотларни салқинда сақлаш учун - 0° даражадан 10° гача. 2. паст ҳароратли. маҳсулотларни муз ҳолида сақлаш учун турли ҳароратли музлатгич камералари ҳам бўлиши керак. ресторанда идиш, тарелка ва бошқа анжомларни олиш ва хизматга тайёрлаш ресторан ичини тозалаб бўлгандан кейин, столлар жой-жойига қўйилгач, официантлар бригади ресторан очилишидан икки соат олдин идиш-товоқлар, сочиқ ва бошқа анжомлар сақланадиган хона кераклиларини олади ва стол ясатишга киришади. у столлар сони ва келиши мумкин бўлган мижозларни мўлжаллаб ҳаракат қилади. баъзи ресторанлар сочиқ, дастурхон, салфеткаларни навбатчи официантлар олади. буларни қабул қилиб олишда уларни, ҳолатига эътибор берилади. яъни дастурхон, сочиқлар, сочиқ, салфеткалар топ-тоза, крахмалланга дазмолланган бўлиши шарт. идишлар эса, синмаган, дарз кетмаган, ҳаммаси бир нусха бўлиши керак. бу олинган керакли нарсаларнинг ҳаммаси официант сервантига …
5
ртади. идишларни артганда қуйидагиларга риоя қилинади: - чап қўлда сочиқча билан тарелка ушланади, сочиқнинг иккинчи томони билан ўнг қўлда айлантирилиб, тарелка артилади; - румка ва қадаҳларни чап қўл билан пастидан ушланади, сочиқча билан ўнг қўлда, бош бармоқни чкарига тиқиб, бошқа бармоқлар билан сирти артилади; - узун қадаҳларни эҳтиёт бўлиб артиш керак. ичига ҳам сочиқ учи солиниб артилади. сўнгра қуруқ сочиқ билан артилади. пичоқларнинг бир нечтасини чап қўл билан сопидан ушланади ва ўнг қўлидаги сочиқ билан ялтирагунга қадар артилади. пичоқнинг ўткир томони тескари туриши керак. сўнгра уларни салфетка илинган тарелкага таҳланади. санчқи ва қошиқларни ҳам пичоққа ўхшаш артилади. тозалиги текширилади. чашкаларни сочиқ билан чап қўлга олинади, ичи ва ташқариси артилади. дастурхон ясатиш учун тайёрланган тарелка ва анжомлар, шиша идишлар эҳтиётлик билан ёрдамчи столга қўйилади ва салфетка солинган патнисга терилади. якка ҳолда фойдаланиладиган тарелка, қадаҳ, румка, анжомлардан ташқари ҳар бир столга туз, қалампир, горчица идишлари, гул учун ваза, кулдон, қоғоз салфеткалар қўйилади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ресторан корхонаси иш фаолиятини ташкил этиш менежменти"

1355140870_40785.doc www.arxiv.uz режа: 1. ресторанни тартибга келтириш ва турли жиҳозлар билан ясатиш 2. ресторанда идиш, тарелка ва бошқа анжомларни олиш ва хизматга тайёрлаш 3. стол устига дастурхон ёзиш, сочиқ - салфеткаларни тахлаш ва столни олдиндан ясатиш ресторанни тартибга келтириш ва турли жиҳозлар билан ясатиш ҳар куни эрталаб ёки ишдан сўнг ресторан ички қисмини санитария-гигиена тозалови ўтказилади. кўп ҳолларда асосий йиғиштириш, тозалаш эрталаб бўлади. ресторан очилганига қадар 1-2 соат олдин хоналар, цехлар, заллар ҳаммаси тозаланиб бўлиши керак. йиғиштирувчи фаррошлар бригадаси чангсўргич ва бошқа машиналарда иш олиб боради. карниз, девор, ром, жиҳоз, иситиш батареялари, панжаралар - хона ичида нимаики бўлса, ҳаммасини артади, чангини кетказади. паркет поллар, полга солинг...

DOC format, 74.0 KB. To download "ресторан корхонаси иш фаолиятини ташкил этиш менежменти", click the Telegram button on the left.