саноат корхонаси ишчиларига тиббий-санитария хизматини ташкил этиш

DOC 15 sahifa 104,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
15 - боб. саноат корхонаси ишчиларига тиббий-санитария хизматини ташкил этиш саноат корхоналари ҳалк хўжалигининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг ривожланишини асоси ҳисобланади. у қишлоқ хўжалиги транспорт ва бошқа соҳаларни тараққий этишида энг муҳим омилдир. ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ҳалқ хўжалигининг барча жабҳаларида, шунингдек, саноатда ҳам туб ислоҳатлар изчил амалга оширилмоқда. эски, замон талабларига жавоб бермайдиган корхоналар қайтадан реконструкция қилинмокда, янги замонавий корхоналар кўрилиб, уларда илғор технологик линиялар ишга туширилмокда. чет мамлакатлар билан қўшма саноат корхоналари, жойларда кичик корхоналар қуриш билан бир қаторда ҳозирги замон фан ютуқлари асосида замонавий йирик саноат корхоналари қад кўтармоқда. албатта бундай корхоналарнинг мустақил республикамиз салоҳиятини мустаҳкамлашда роли беқиёсдир. юқорида зикр этилган эзгу ниятларни амалга ошириш учун саноат корхоналаридаги ишлаб чиқариш кучларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. шунинг учун хам корхоналардаги ишчиларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш ундаги меҳнат шароити ва албатта ишловчиларнинг саломатлик ҳолати билан узвий боғлиқдир. бу эса саноат корхоналари ишчиларига тиббий хизматни …
2 / 15
н: 1. меҳнат шароитини соғломлаштиришга қаратилган кенг соғломлаштириш тадбирларини олиб бориш. 2. санитария - гигиеник, профилактик тадбирларни ўтказиш. 3. ишчиларни айрим гуруҳларини диспансеризация қилиш. шундай қилиб, юқорида қайд этилгандек, саноат корхонасида ишловчилар бошқа аҳолига нисбатан имтиёзли тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўладилар, яъни ишчиларга саноат корхонасида ёхуд унинг яқинида жойлашган кенг тармоқли махсус даволаш - профилактика муассасаларида, шу билан бир қаторда уларнинг ўзлари яшаётган худудда жойлашган соғлиқни сақлаш муассасалари ёрдамидан ҳам фойдаланиш хуқуқига эгадирлар. шунинг учун хам ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ва транспорт муассасалари ишчиларига тиббий хизмат ташкил этишни такомиллаштириш масаласи ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш муассасалари диққат марказида туради. саноат корхоналари ишчиларига тиббий ёрдам кўрсатувчи асосий даволаш - профилактика муассасаси тиббий-санитария қисм (тск) ҳисобланади. тск хақидаги қоидалар ўзбекистон республикасининг 07.06.1994 йилдаги №264 сонли "ишлаб чиқариш, қурилиш ва транспорт ишчиларининг тиббий санитария таъминоти хақида" қонунида ўз ифодасини топган. тск ишчиларнинг сони 4000 тадан ортиқ бўлган йирик корхоналарда ишловчилар учун ташкил этилади. …
3 / 15
этилиши мумкин. тиббий санитария қисм - комплекс даволаш профилактик муассаса бўлиб, унинг таркибига поликлиника, стационар, цех соғломлаштириш пунктлари киради. кўпгина тскларда тунги профилакториялар, ясли ва парҳез ошхоналар мавжуд. бундан ташқари, стационари бўлмаган тск хам тафовут этилади. тскларнинг очиқ ва ёпиқ турлари фарқланади. ёпиқ тск фақат саноат корхонасида ишловчи ишчиларга, очиқ турдаги тск эса саноат корхонасида ишловчилардан ташқари, уларнинг оила аъзоларига ҳамда мазкур худудда яшовчи аҳолига ҳам хизмат кўрсатади. тскнинг асосий вазифалари: - корхона ишчилари ва хизматчиларига малакали ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш; - корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси билан меҳнат шароитини яхшилаш, вақтинча иш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалланиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касб касалликлари ва ногиронликни олдини олиш ва камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш; тск вазифалари билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади: · малакали ва ихтисослашган амбулатория-поликлиника тиббий ёрдамини кўрсатиш, ҳамда шошилинч ва режали госпитализация қилиш; · дсэнм билан биргаликда дастлабки, даврий ва мақсадли тиббий кўрикларни ташкил этиш ва ўтказиш; · диспансеризация …
4 / 15
ламчи муассасалари бўлиб, саломатлик пунктлари (ишлаб чиқариш корхонасига тск ёки минтақавий поликлиника тасарруфидаги фельдшерлик ёки врач пунктлари) киради. тскнинг поликлиникаларида уаш ишчиларга даволаш профилактика хизматини цех бўйича участка шаклида ташкил этади. цехлар бўйича участкаларга бўлиниш асосида минтақавийлик ёки ишлаб чиқариш технологиясининг бир хиллиги принципи ётади. цех участкасида умумий амалиёт шифокори ишлаши зарур ва унинг қуйидаги асосий вазифалари мавжуд: 1. терапевтик касалларга юқори малакали даволаш ва ихтисослашган даволаш - консултация ёрдамини ташкил этиш; 2. кутилмаганда, тўсатдан касалланган пайтда ва касб билан боғлиқ захарланиш ҳоллари рўй берганда тиббий ёрдам кўрсатиш; 3. беморларни касалхоналарга ётқазиш учун йўлланма бериш; 4. ишчилар ўртасида ўтказиладиган тиббий кўрикларни ташкил қилишда қатнашиш; 5. соғлом ва касал ишчи ва хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатишда диспансер усулини фаоллик билан қўллаш; 6. ишчиларнинг иш қобилиятини йўқотганлигини малакали экспертиза қилиш; 7. санатория курортларда даволанишга, пархез овқатланишга, санатория - профилакторияларда даволашга мухтож ишчиларни ажратиб олиш; 8. комплекс равишда эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш, юқумли касалликларни …
5 / 15
бобат ходимларининг малакасини ошириш. 14. фельдшерлик саломатлик пунктларининг ишининг мунтазам равишда назорат қилиш. цех терапевтининг иш жадвали (тартиби) тскдаги шарт - шароитларга, поликлиникада ўз участкасининг ишчи ва хизматчиларининг қанчалик врач қабули билан таъминланганлигига ва ишлаб чиқаришга профилактик тадбирларни ўтказилишига қараб, шуларни эътиборга олган ҳолда тузилади. цех врачига профилактик тадбирларни ўтказиш учун ҳафтасига 9 соат вақт ажратилади, одатда 3 соатда 3 марта. охирги пайтда бу 9 соатни қандай қилиб, қайси пайтларда ва неча мартадан ишлатиш хуқуқи бош врач ва цех врачларининг ихтиёрига қолдирилган. ҳар бир цех врачи йилига 3-4 ой тскнинг касалхонасида ишлайди, бир вақтнинг ўзида у цехда ўзининг одатдаги профилактик тадбирларини ҳам олиб боради. охирги йилларда ишчиларга тиббий ёрдамнинг сифатини янада яхшилаш учун бригада формасидаги (кўринишидаги) хизмат кўрсатишга ўтяпти, бунда 3-4 та цехнинг терапевти бирлашади, бир неча мутахассислар ҳам киради. цех терапевти 1 йилда камида икки марта ишчилар олдида қилинган ишлар хақида хисобот беради. шу муносабат билан цех терапевти мехнатга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"саноат корхонаси ишчиларига тиббий-санитария хизматини ташкил этиш" haqida

15 - боб. саноат корхонаси ишчиларига тиббий-санитария хизматини ташкил этиш саноат корхоналари ҳалк хўжалигининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг ривожланишини асоси ҳисобланади. у қишлоқ хўжалиги транспорт ва бошқа соҳаларни тараққий этишида энг муҳим омилдир. ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ҳалқ хўжалигининг барча жабҳаларида, шунингдек, саноатда ҳам туб ислоҳатлар изчил амалга оширилмоқда. эски, замон талабларига жавоб бермайдиган корхоналар қайтадан реконструкция қилинмокда, янги замонавий корхоналар кўрилиб, уларда илғор технологик линиялар ишга туширилмокда. чет мамлакатлар билан қўшма саноат корхоналари, жойларда кичик корхоналар қуриш билан бир қаторда ҳозирги замон фан ютуқлари асосида замонавий йирик саноат корхоналари қад кўтармоқда. албатта бундай ко...

Bu fayl DOC formatida 15 sahifadan iborat (104,5 KB). "саноат корхонаси ишчиларига тиббий-санитария хизматини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: саноат корхонаси ишчиларига тиб… DOC 15 sahifa Bepul yuklash Telegram