adabiy tur tushunchasi

ZIP 39 pages 104.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 39
1662754211.doc адабий тур тушунчаси адабий тур тушунчаси режа: 1. адабий тур тушунчаси. 2. бадиий адабиётни турларга ажратиш принциплари. 3. адабий турлар орасида чегаранинг шартлилиги. 4. адабий турлар мавқеининг ўзгарувчанлиги. анъанавий равишда бадиий асарларни учта катта гуруҳга — эпик, лирик ва драматик турларга ажратиб келинади. адабиётшуносликда бадиий асарларни турларга ажратиш масаласи қадимдан ишланиб келадики, бу унинг адабиётшуносликнинг муҳим назарий масалаларидан эканлигини кўрсатади. милоддан аввалги 384-322 йилларда яшаган қадим юнон қомусий олими аристотель (арасту) ўзининг "поэтика" номли асарида бадиий асарларни турларга ажратиш анъанасини бошлаб берган. аристотель санъатни табиатга "тақлид қилиш" деб тушунган ва, унинг фикрича, табиатга уч хил йўсинда: 1) ўзидан ташқаридаги нарса тўғрисида ҳикоя қилаётгандек; 2) тақлидчи ўз ҳолича қолган, қиёфасини ўзгартирмаган ҳолда ва 3) тасвирланаётган кишиларни фаол ҳаракатда тақдим этган ҳолда тақлид қилиш мумкин, деб билган. кўрамизки, бу ўринда бадиий адабиётнинг учта тури: эпос, лирика ва драма ажратилмоқда. адабий турларни ажратишда тақлид усулини асосга қўйиш анъанаси xyiii асргача давом қилиб …
2 / 39
нчи планда туриши ва барча нарса унинг шахсияти орқали қабул қилиниши ва англаниши"ни назарда тутади. шуни унутмаслик керакки, объективлик ва субъективлик деган тушунчаларни мутлақлаштирмаслик зарур. зеро, эпосни "объектив поэзия" деганимизда унинг фақат ўқувчи наздидагина "объективлик" иллюзиясини хосил қилиши назарда тутилади, аслида эса эпик асарда ҳам субъектив ибтидо мавжуддир. албатта, ҳар бир адабий турнинг қатор ўзига хос жиҳатлари, ўзига хос хусусиятлари бор. масалан, шулардан бири - лирик асарларнинг асосан шеърий йўл билан, эпик асарларнинг асосан насрий йўл билан ёзилиши. хўш, айни шу нарса адабий турнинг белгиловчи хусусияти санала оладими? йўқ, чунки, шеърий йўл билан ёзилган эпик ва драматик асарлар бўлганидек, насрий йўл билан ёзилган лирик асарлар ҳам мавжуд. шунингдек, конкрет адабий турга мансуб асарларнинг ҳажми, улардаги етакчи нутқ шакли, конфликт тури, проблематикаси кабиларда ҳам сезиларли фарқлар кузатилади. лекин бу хусусиятлардан қай бирлари белгиловчи саналиши мумкин? мавжуд тасниф принциплари орасида, бизнингча, гегель таклиф этган тасвир предметидан келиб чиққан ҳолда турларга ажратиш тамойили …
3 / 39
фрагментларини ҳис қилишимиз, тасаввур қилишимиз мумкин. бироқ лирик қаҳрамоннинг ўзини, айтайлик, романдагидек жонли инсон (яъни, объективлаштирилган тасвир) сифатида кўз олдимизга келтиролмаймиз. драмада биз объектнинг пластик образини кўрамиз - қаҳрамонлар реал хатти-ҳаракатда бўладилар, уларни жонли инсон сифатида кўрсатилади. айни пайтда, драмада субъект образи йўқ. эпосда бу иккисига хос хусусият қоришиқ: биз сўз билан тасвирланган бадиий воқеликни хаёлимизда жонлантиришимиз мумкин, айни пайтда, унда муаллиф образи ҳам мавжуд. эпик асардаги муаллиф образи ҳам, худди лирик асардагидек нопластик образ, зеро, биз унинг воқеа-ҳодисаларга муносабати, кайфияти, ўй-қарашларини ва ҳ. ҳар вақт сезиб турамиз, бироқ, муаллиф образи бошқа персонажлар образи сингари кўз олдимизда жонли инсон сифатида гавдаланмайди (асарда унинг объективлаштирилган тасвири йўқ). адабий турларга ажратишнинг белгиловчи принципини аниқлаб олгач, энди ҳар бир адабий турга мансуб адабий асарларга кўпроқ хос бўлган (яъни, белгиловчи бўлмаган) хусусиятлар ҳақида ҳам тўхталиш мумкин. эпик, лирик ва драматик асарлар ўзларининг нутқий шаклланиши жиҳатидан бир-биридан фарқланадилар. лирик асарлар, маълумки, асосан тизма (шеърий) нутқ …
4 / 39
ардир. турли адабий турга мансуб асарлар ўзаро бадиий вақт ҳисси нуқтаи назаридан ҳам фарқлидир. масалан, лирик асарлар "ҳозир кўнгилдан кечаётган" ҳис-туйғуларни тасвирлаши билан характерланади. дейлик, а.навоийнинг "келмади" радифли ғазали ёзилганига 500 йилдан зиёд вақт бўлди. шунга қарамай, уни ўқиган шеърхонда лирик қаҳрамон кечинмалари айни ҳозир кўнглидан кечаётгандек туюлади, ғазални қачон ўқишидан қатъий назар, ўқувчи лирик қаҳрамон кечинмаларини у билан бирга "ҳозир" кўнглидан кечиради. демак, шоир билан у тасвирлаётган кечинма, шеърхон билан у танишаётган ва ўзига юқтираётган кечинма орасида ҳар вақт "мен — ҳозир" тарзидаги вақт ҳисси мавжуд бўлади. бунинг зидди ўлароқ, эпик асарда "ўтмишда бўлиб ўтган" воқеалар қаламга олинади, зеро, замонда кечиб бўлиб бўлган воқеаларнигина ҳикоя қилиб бериш мумкин бўлади. ҳатто олис келажак қаламга олинган фантастик асарларда ҳам муаллиф бўлиб ўтиб бўлган воқеаларни ҳикоя қилади, ўқувчи гўё бўлиб ўтиб бўлган воқеалар билан танишади. демак, эпик асарда ёзувчи билан у тасвирлаётган бадиий воқелик, ўқувчи билан у тасаввурида қайта тиклаётган бадиий воқелик …
5 / 39
тнинг ҳар учала тури қоришиқ ҳолда намоён бўла олади. айрим адабиётшунослар мазкур хусусиятни ҳам турга ажратишнинг асоси, турга мансубликни белгиловчи хусусият сифатида кўрсатадилар. бироқ бу турга мансубликни белгиловчи хусусият бўлолмайди. негаки, ҳар қандай бадиий асарда ҳам, унинг турга мансублигидан қатъий назар, конфликтнинг ҳар учала нави мавжуд; улар ўзаро алоқада бўлиб, бири иккинчисини юзага чиқаради, бири орқали иккинчиси ифодаланади. шуниси ҳам борки, адабий турлар орасида қатъий чегара, "хитой девори" мавжуд эмас. яъни, бадиий асарларни адабий турларга ажратишда маълум шартлилик бор, зеро, битта адабий турга хос хусусиятлар бошқа бир адабий турга мансуб асарларда ҳам зуҳур қилиши мумкин. боз устига, бадиий адабиёт ривожи давомида адабий турлар бир-бирини бойитади, улар орасида синтезлашув жараёнлари кечади. масалан, замонавий проза (эпос) ўзига драмага хос элементларни сингдиргани унинг тасвир ва ифода имкониятларини кенгайтирди. ҳозирги эпик асарларни улардаги диалоглар, бошқача айтсак, "саҳна-эпизод"ларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. эпик турнинг такомили давомида драмага хос сюжет қурилишининг таъсири тобора кучайиб бориши кузатиладики, бу …

Want to read more?

Download all 39 pages for free via Telegram.

Download full file

About "adabiy tur tushunchasi"

1662754211.doc адабий тур тушунчаси адабий тур тушунчаси режа: 1. адабий тур тушунчаси. 2. бадиий адабиётни турларга ажратиш принциплари. 3. адабий турлар орасида чегаранинг шартлилиги. 4. адабий турлар мавқеининг ўзгарувчанлиги. анъанавий равишда бадиий асарларни учта катта гуруҳга — эпик, лирик ва драматик турларга ажратиб келинади. адабиётшуносликда бадиий асарларни турларга ажратиш масаласи қадимдан ишланиб келадики, бу унинг адабиётшуносликнинг муҳим назарий масалаларидан эканлигини кўрсатади. милоддан аввалги 384-322 йилларда яшаган қадим юнон қомусий олими аристотель (арасту) ўзининг "поэтика" номли асарида бадиий асарларни турларга ажратиш анъанасини бошлаб берган. аристотель санъатни табиатга "тақлид қилиш" деб тушунган ва, унинг фикрича, табиатга уч хил йўсинда: 1) ўзидан ташқари...

This file contains 39 pages in ZIP format (104.3 KB). To download "adabiy tur tushunchasi", click the Telegram button on the left.

Tags: adabiy tur tushunchasi ZIP 39 pages Free download Telegram