энергия ва бошқа ресурлар билан таъминлаш шартномаси тушунчаси ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли

DOC 105.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353594173_40157.doc энергия ва бошқа ресурлар билан таъминлаш шартномаси тушунчаси ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли www.arxiv.uz режа: 1. энергия ва бошқа ресурслар билан таъминлаш шартномасининг бозор иқтисодиёти шароитидаги роли. 2. энергия таъминоти шартномаси тушунчаси, тузиш тартиби. энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳаққини тўлаш, шунингдек, шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчиларидан фойдаланиш хафвсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. жамият тараққиётининг ўтган асрлар давомида жадал ривожланиши шундай даражада етиб келдики, бу даврда энергия таъминоти иқтисодиётни ривожлантиришнинг зарур воситасига айланди, чунки бу даврга келиб, машина ва асбоб-ускуналар, уй-жойлар, қурилиш ва ишлаб чиқариш объектларининг барчаси энергияга муҳтож бўлиб қолди. шундай шароитларда истеъмолчиларга энергия бериб туришни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи энергия таъминоти шартномаси юзага келди. энергия фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифтида берадиган бўлсак, у оддий, …
2
лланиладиган хафвсизликни таъминловчи асбоб-ускуналар. энергия билан таъминловчи ҳамда истеъмолчи (абонент) ўртасидаги техник қурилмалар-энергияни қабул қилиш ва ундан хавф-хатарсиз фойдаланишни таъминловчи воситалар туташтирилган тармоқ бўлиб ҳисобланади. энергияни истеъмолчиларга ягона туташтирилган тармоқ орқали етказиб беришни энергия таъминоти шартномасининг энг муҳим белгиларидан бўлиб ҳисобланади ва у айнан шу белгиси билан бошқа турдаги шартномалардан фарқ қилади. масалан, газни баллонларда истеъмолчиларга етказиб беришни оладиган бўлсак, бу бевосита маҳсулот етказиб бериш ёки бўлмаса олди-сотди шартномаси билан амалга оширилишини кўрамиз. агар истеъмолчиларга энергия манбаи бўлган газ бевосита туташтирилган тармоқлар орқали етказиб берилганда, бу ҳолат энергия таъминоти шартномаси асосида амалга оширилишини кўрамиз. шу боисдан ҳам энергия таъминоти шартномаси жуда кўп жиҳатлари билан олди-сотди шартномасига ўхшаб кетади. энергия таъминоти шартномасининг асосий ҳуқуқий белгилари тўғрисида яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу шартномалар истеъмолчилар ўртасида режали равишда, ҳақ бараварига тузиладиган, икки томонлама ва консенсуал шартномалар гуруҳига киради. юқорида таъкидлаб ўтилганидек, энергия таъминоти шартномаси маҳсулот ва товарлар етказиб бериш тўғрисидаги шартномага ўхшаб …
3
и қўйилмаса, энергия таъминоти шартномасида бундай шарт албатта қўйилади; тўртинчидан, бошқа шартномаларда белгиланганидек, бурчларни реал равишда бажариш принципи бу шартномаларда маълум даражада чекланади. жумладан, шарт қилинган муддатларда берилмаган энергияни кейинчалик бериш бурчидан озод қилиниши мумкин. бундай ҳолларда фақат жарима ундириш билангина чекланади: бешинчидан, энергия албатта тўла миқдорда қабул қилиш бурчи истеъмолчига юклатилмайди ва бинобарин, агарда олувчи энергияни шартномада кўрсатилган миқдордан камроқ олса ҳам ҳеч мулкий жавобгарликка тортилмайди. хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги фаолиятлар билан шуғулланишлари вақтида ҳар доим бу шартнома тури билан дуч келишади. бозор муносабатлари ривожланиши ва инсонларнинг эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқарувчи субъектлар энергиядан оқилона фойдаланиш чораларини ҳам кўришларига мажбур бўладилар. ҳозирги даврда энергия билан таъминлаш давлатнинг табиий монополиясида бўлиб унда энергия билан таъминловчи корхоналарниннг хўжалик шартномаларини тузиш анча устун мавқелари сезилиб туради ва шартномаларнинг шартларига таъминловчи томонидан қўйилган шартларга истеъмолчи томонидан эътирозлар билдирилмайди. энергия билан таъминловчи хўжалик юритувчи субъектларнинг кўпайиши …
4
нент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. энергия таъминоти шартномасида қатнашувчи тарафлардан бири энергия ёки газ билан таъминловчи ташкилот, иккинчи томондан истеъмолчи ташкилот (абонент) бўлади. энергия билан таъминловчи ташкилот туман энергетика бошқармаси бўлиши мумкин. истеъмолчи ташкилотлар мазкур энергетика бошқармаси билан шартномалар тузиш асосида энергия олиб, ўз навбатида майда истеъмолчи ташкилот ва фуқароларга сотадилар. жумладан, майда истеъмолчи ташкилотлар ва фуқаролар коммунал электр энергиясини шаҳарларда электр билан таъминловчи идоралар орқали оладилар. газ етказиб берувчи ташкилотлар газ ишлаб чиқарувчи ёки тўпловчи корхоналар бўлади. ишлаб чиқарилган газ қувурлар орқали махсус ташкилотларга етказиб берилади. газ билан таъминловчи бундай махсус ташкилотлар ўз номларидан ҳаракат қилиб, истеъмолчилар билан шартномалар тузадилар. газдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар шаҳар ва туманларда газ хўжалиги эксплуатация қилувчи ташкилот билан тузилади. энергия таъминоти шартномасининг предметини электр …
5
, шунингдек, энергия истеъмолини ҳисобга олиш ускуналар ва асбоблари мавжуд бўлган абонентга билан тузилади. энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда абонент тармоққа белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб, у билан шартнома берилган ҳисобланади. энергия таъминоти шартномасининг муддати тугугач, тарафлардан бири уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у шартномада назарда тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. шартнома янги муддатга узайтирилганида унинг шартлари тарафлар келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. агар тарафлардан бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан олдин янги шартнома тузиш ҳақида таклиф киритса, тарафларнинг ўзаро муносабатлари янги шартнома тузилгунга қадар аввал тузилган шартнома билан тартибга солиб турилади. энергия таъминоти шартномасининг мазмунини ташкил этувчи зарур шартлари бўлиб: энергия манбаининг моқдори, сифати, етказиб бериш муддати, баҳоси, ҳисоб-китоб қилиш тартиби, электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш шартномаси бир йил муддатга тузилади ва шу муддат давомида бериладиган энергиянинг умумий миқдори ҳам шартномада кўрсатилади. газ билан таъминлаш шартномасида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "энергия ва бошқа ресурлар билан таъминлаш шартномаси тушунчаси ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли"

1353594173_40157.doc энергия ва бошқа ресурлар билан таъминлаш шартномаси тушунчаси ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли www.arxiv.uz режа: 1. энергия ва бошқа ресурслар билан таъминлаш шартномасининг бозор иқтисодиёти шароитидаги роли. 2. энергия таъминоти шартномаси тушунчаси, тузиш тартиби. энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳаққини тўлаш, шунингдек, шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчиларидан фойдаланиш хафвсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. жамият тараққиётининг ўтган...

DOC format, 105.0 KB. To download "энергия ва бошқа ресурлар билан таъминлаш шартномаси тушунчаси ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли", click the Telegram button on the left.