умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси

DOC 49.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352649917_36477.doc режа: 1.умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси тушунчаси, аҳамияти ҳуқуқий белгилари ва бошқа шартномалардан фарқи 2. умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномасининг мазмуни умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси тушунчаси, аҳамияти ҳуқуқий белгилари ва бошқа шартномалардан фарқи умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси мол-мулкни бир шахсдан иккинчи бир шахсга топшириш шартномалари туркумига киради. бу шартноманинг моҳиятини уй-жой ёки квартира ва у билан боғлиқ ер участкасини иккинчи бир шахсга топшириш ташкил этади. мазкур шартнома миллий минталитетимиз асосида қабул қилинган фуқаролик кодексининг ўзига ҳос ҳусусиятларидан ҳисобланади. бунинг асосий сабаби, аксарият мамлакатлар фуқаролик қонунчилигида бу шартнома рента шартномасининг бир тури сифатида кўрсатилади. (масалан, рф гксининг 601-моддаси). лекин мамлакатимизда ожиз, заиф кишиларга ёрдам бериш, уларга ғамхўрлик қилиш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг мазкур тури ижтимоий заиф шахсларни қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан воситаларидан бири бўлиши учун алоҳида шартнома тури сифатида эътироф этилди. …
2
исобланади. бу қадрият ахлоқий қоидаларда ҳам, ҳуқуқий меъёрларда ҳам ўз ифодасини топган. шу сабабли бундай ғамхўрлик масъулияти ўзгаларга кўмак беришга лаёқатли ҳар бир инсон зиммасида деб айтиш мумкин. кўп ҳолларда бундай масъулият ҳеч қандай таъмасиз, эзгу ниятлар билан амалга оширилади. айни вақтда қонунларда ўзгалар қаровига, парваришига муҳтож шахслар билан шундай парваришни амалга оширувчи шахслар манфаатини умумлаштириш, уларнинг ўзаро муносабатларини шартнома асосида расмийлаштириб, уларнинг бир-бирларига нисбатан ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб қўйиш ҳолатлари ҳам назарда тутилган. давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳисобига ушбу тоифадаги фуқароларга пенсиялар, нафақалар, бошқа ижтимоий таъминот бериш шаклларида моддий мадад кўрсатилаётган бўлса-да, бу ёрдамлар ўз ҳажмига кўра ҳар доим ҳам етарли бўлавермайди, бу шахсларда қўшимча кун кечириш манбаларини қидириб топиш заруратини юзага келтиради. кундалик ҳаётимизда кенг тарқала бошлаган мулкни ижарага бериш, ўз маблағларини омонатга қўйиш ёки корхоналарнинг қимматли қоғозларига эга бўлиш орқали, улардан келадиган дивиденд (фоиз даромад) ҳисобига даромад топиш кабилар ана шундай ҳаёт кечиришга ёрдам берувчи манбалардан саналади. …
3
а ўтади, учинчидан, ожиз кишиларни парвариш қилувчи шахс келажакда бу хизматлари эвазига маълум мол-мулкка эга бўлади. бинобарин, бундай шартнома тузилиши ва амалга оширилишидан барча – шартнома иштирокчилари ҳам, жамият ҳам манфаатдордир. ўзбекистон республикаси уй-жой кодексининг 22-моддасида турар жойларни хусусий мулк қилиб олиш асослари кўрсатилган бўлиб, унга асосан умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш ҳам турар-жойни хусусий мулкка айлантириш асоси сифатида кўрсатилган. умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига мувофиқ, бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади. (фкнинг 530-моддаси). умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси ўзига турдош бўлган умрбод рента шартномасидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқланади: биринчидан, бу шартнома предмети …
4
ги кўзда тутилиши мумкин. умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга топшириш шартномасида эса, бошқа шахсга топширувчи (уй-жой мулкдори бўлган фуқаро) вафот этгани тақдирда, уй-жой олувчига мулк ҳуқуқи сифатида ўтади. бу шартнома икки томонлама, консессуал, ҳақ бараварига тузиладиган шартномалардан бири бўлиб, тарафлар сифатида фақат фуқаролар иштирок этишлари мумкин. умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномасининг мазмуни шартнома мазмуни асралувчи шахснинг ўзига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй-жойнинг ёки унинг бир қисми (квартира) ни ёхуд бошқа ашёларни топшириш мажбурияти бўлса, мулкни олувчининг эса асралувчи шахснинг умрбод уй-жой, озиқ-овқат, касал бўлганида парвариш қилиш ва зарур бўлган бошқа ёрдамларни кўрсатиш мажбурияти ташкил этади. бу шартномада тарафлар сифатида фақат фуқаролар иштирок этади. шартнома моҳиятига кўра, унда уй-жой (квартира)ни олувчи сифатида вояга етган, муомала лаёқатига тўлиқ эга бўлган, моддий жиҳатдан ўзга шахсни тўлиқ таъминлаш имкониятига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс (шу жумладан, чет эллик фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс) иштирок …
5
сифатида қариялар, ногиронлар иштирок этишлари мумкин. умрбод асраш шарти билан уй-жой (квартира)ни топшириш шартномаси тузилиши ва ижро этилишида қонунийликни таъминлаш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатда қонунийлик муҳитини қарор топтиришда катта аҳамиятга эга. мазкур шартномада меҳнат қилиш ёшида бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар кредитор сифатида қатнаша олмайдилар, чунки меҳнатга лаёқатли шахс уй-жойни ёки бошқа ашёсини асралувчи шахс сифатида бошқа бировга топшириши – унинг меҳнат қилмай яшашига ва жамият олдида ахлоққа тўғри келмайдиган ҳолат юз беришига сабаб бўлади. демак, бундай шартномада ногиронлар, шунингдек, қарилик пенсиясини олиш ёшига етган шахслар кредитор сифатида қатнашадилар. мулкни олувчи фуқаро муомала лаёқатига эга бўлган, асралувчи шахсни умрбод моддий таъминлаш, парваришлаш ва зарур бўлган бошқа ёрдамлар бериб туриш мажбуриятини бажара оладиган ҳар қандай фуқаро бўлиши мумкин (бироқ васийлар ва ҳомийлар ўз назорати остидаги шахслар билан бундай шартнома туза олмайдилар).

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси"

1352649917_36477.doc режа: 1.умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси тушунчаси, аҳамияти ҳуқуқий белгилари ва бошқа шартномалардан фарқи 2. умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномасининг мазмуни умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси тушунчаси, аҳамияти ҳуқуқий белгилари ва бошқа шартномалардан фарқи умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси мол-мулкни бир шахсдан иккинчи бир шахсга топшириш шартномалари туркумига киради. бу шартноманинг моҳиятини уй-жой ёки квартира ва у билан боғлиқ ер участкасини иккинчи бир шахсга топшириш ташкил этади. мазкур шартнома миллий минталитетимиз асосида қабул қилинган фуқаролик кодексининг ўзига ҳос ҳусусият...

DOC format, 49.5 KB. To download "умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси", click the Telegram button on the left.