қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети, тадқиқот усуллари

DOC 85.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353673069_40195.doc қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти 2. аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари 3. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предмети ҳамда вазифалари 4. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предметини (мақсади) тадқиқот қилиш, ўрганиш усуллари 5. «қишлоқ хўжалик иқтисоди» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти ўзбекистон марказий осиёнинг қулай худудида жойлашган. унинг ҳудудида азалдан инсоният учун ниҳоятда керакли ҳисобланган турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, чунки бу ҳудудда табиий-иқлим шароитлар етарлидир. жумладан, республикада йиллик самарали температура 25-35° ни ташкил этиб, қуёшли соат 3000дан ортиқ бўлиб, бир йилда бирнеча марта ҳосил олиш имконини беради. ўзбекистоннинг жами ер майдони 44.4 млн. гектар (2006 й.) бўлиб, шундан 50,8 фоизини турли хилдаги қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ҳамда деҳқон хўжаликлари фойдаланадилар, уларнинг йиғиндиси мамлакат қишлоқ хўжалигини ташкил этади. унинг асосий мақсади тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан мамлакат аҳолисининг истеъмол товарларига бўлган талабини …
2
у йилда қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган барча турдаги тадбиркорлар томонидан 4732,0 млрд сўмлик ялпи маҳсулот яратилган. у асосан 3535,4 минг тонна пахта, 6017,1 минг тонна дон, 3315,9 минг тонна сабзавот, 846,3 минг тонна мева, 996,3 минг тонна гўшт, 427,8 минг тонна сут, 671,5 минг дона қоракал тери, 1859,9 млрд дона тухум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ташкил топган. барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда республика иқтисодиётида банд бўлган меҳнат ресурсларининг 40 фоизга яқини қатнашган. республиканинг қишлоқларида жами аҳолининг учдан икки қисми яшайди. ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар 25 млн. гектарга яқин қишлоқ хўжалик ерларидан олинган, шундан 369,1 минг гектари экинзор. мамлакат деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги учун катта миқдордаги сув ресурсларини талаб этади. лекин бу талаб ички сув ресурслари билан атиги 60 фоизгагина қондирилмоқда. бундай ҳол амударё ҳамда сирдарё хавзаларидан катта миқдордаги сув ресурсларини жалб этишни талаб этади. ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида 42-46 млрд м3 сув ресурсларидан фойдаланилмоқда. табиатда ер ва сув …
3
ини қайта ишлаб, жаҳон бозорига тайёр маҳсулотларни чиқариш лозим. бу борада сўнгги йилларда чет эл инвестицияларини жалб этиб катта ишлар амалга оширилмоқда. уларни келажакда жадал суръатлар билан ривожлантириш сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. ҳозирги даврда мамлакат аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси йил сайин ортиб бормоқда. барча пахта, ғалладан ташқари бошқа маҳсулотларни етиштириб, уларни сотишда эркинлик берилди. тадбиркорларга ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун турли хилдаги имтиёзли кредитлар берилган. лекин амалга оширилаётган тадбирлар ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. шунинг учун қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган барча турдаги ислоҳотларни эркинлаштириш, уларни янада чуқурлаштириш мақсадга мувофиқдир. бу келажакда қишлоқ хўжалигининг юқори суръатларда ривожланишини таъминлаб, унинг аҳамиятини ошириб, республика иқтисодиётининг юксалишини таъминлайди. аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ижтимоий йўналтирилган барқарор, эркин бозор иқтисодиётига, кучли демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш мақсадида республиканинг барча соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалигида улкан ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар давлат раҳбарлигида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. даставвал, қишлоқ хўжалигида эркин бозор …
4
ида”ги, “қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлар) тўғрисида”ги, “фермер хўжалиги тўғрисида”ги; янги таҳрирда, “қишлоқ хўжалик корхоналарини санация қилиш тўғрисида”ги қонунлари, вазирлар маҳкамасининг “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг “иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари ва бошқалар, соҳани ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосини яратади. яратилган ҳуқуқий асос негизида қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши зарур бўлган ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотларнинг моҳияти ниҳоятда муҳим қуйидаги ҳолатларни шакллантиришга қаратилгандир: -қишлоқ хўжалигини эркин бозор иқтисодиёти талаблари асосида бошқаришни барпо этиш, такомиллаштириш; -мулкчиликнинг турли хилдаги шаклларини барпо этиб, самаралисини ривожлантириш; -қишлоқда бозор мулкий муносабатларини барпо этиш, ривожлантириш ва эркинлаштириш; -тармоқда турлича мулкчиликка асосланган субъектларни барпо этиш, уларга эркин фаолият кўрсатиш учун зарур шароитлар яратиш; -қишлоқда мулкдорлар синфини яратиш, уларнинг мулкий онгини юксалтириш; …
5
тиция ҳамда инновация ва бошқа ислоҳотлар ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширилмоқда. ер, сув ресурсларига эгалик қилишнинг ҳуқуқий асоси ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасида “ер... сув... умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” - деб таъкидланган. республиканинг жами ер майдонига умуммиллий бойлик, давлат мулки сифатида эгалик қилиш ҳуқуқи ўзбекистон олий мажлис зиммасига юклатилган. олий мажлис томонидан ўз ваколатидаги ер муносабатларининг айрим масалаларини ҳал қилишни халқ депутатлари қишлоқ, шаҳар, поселка, туман ҳамда вилоят кенгашлари ва уларнинг ижроия қўмитўлари зиммасига юкланган. улар ер кодекси ва бошқа қонунларга асосланган ҳолда ерлардан оқилона самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларга маълум муддатга ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш учун бермоқдалар, чекланган миқдордаги ерларни ким ошди савдосида сотмоқдалар. демак, улар ер ислоҳотини амалга оширишга маъсулдорлар. ислоҳот натижасида республикада яшаётган фуқароларга умрбод фойдаланиш учун 650 минг гектарга яқин ер берилди. шунинг билан биргаликда 2005 йилнинг 1 июлига 121,6 мингта фермер хўжаликларига 3666,4 минг гектар ер узоқ муддатга (30 йилдан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети, тадқиқот усуллари"

1353673069_40195.doc қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти 2. аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари 3. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предмети ҳамда вазифалари 4. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предметини (мақсади) тадқиқот қилиш, ўрганиш усуллари 5. «қишлоқ хўжалик иқтисоди» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти ўзбекистон марказий осиёнинг қулай худудида жойлашган. унинг ҳудудида азалдан инсоният учун ниҳоятда керакли ҳисобланган турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, чунки бу ҳудудда табиий-иқлим шароитлар етарлидир. жумладан, республикада йиллик самарали температура 25-35° ни ташки...

DOC format, 85.0 KB. To download "қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети, тадқиқот усуллари", click the Telegram button on the left.