ўзбекистон республикаси солиқ тизими ва унинг шаклланиши

DOC 196,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1353596461_40173.doc ызбекистон республикаси соли= тизими ва унинг шаклланиши www.arxiv.uz режа: 1. солиқ тизимининг моҳияти ва аҳамияти. 2. солиқ тизимини гуруҳлаш тартиби. 3. тўғри ва эгри солиқлар. 4. умумдавлат солиғи ҳамда маҳаллий солиқ ва йиғимлар. 5. юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқ ва йиғимлар. 6. ўзбекистон республикаси солиқ тизимининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари. солиқ тизимининг моҳияти ва аҳамияти. юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда уларнинг тузилиш тамойиллари, усуллари, солиқ назоратининг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади. бу таъриф солиқ тизимини кенг маънода тушунишдир. солиқ қонунчилигида солиқ тизими тор маънода талқин қилиниб, бир хил моҳиятга эга бўлган ва марказлашган пул фондини ташкил этадиган солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқ тизими деб аталади. солиқ тизимига нисбатан бундай ёндашувни айрим адабиётларда ҳам келтирилганлигини таъкидлаш ўринли. қайд этилган таърифда солиқ ва йиғимлар ягона моҳият, яъни «мажбурий характерга эга бўлган муносабат» ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва …
2
, солиқ муносабатлари иштирокчиларининг жавобгарлиги ва шу бирга ушбу элементлар солиқ тизимининг таркибий унсурлари эканлигини таъкидлайди ва солиқ тизими деганда ана шу элементларнинг мажмуасидан иборат бўлган ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуасидан келиб чиқиб ифодалаш мумкин. умуман олганда солиқ тизимини таркибан солиққа тортиш тамойиллари, солиқ сиёсати, солиққа тортиш тизими, солиқ механизми кабиларга ажратиш мумкин. ушбу элементлар бевосита мамлакатда амал қилаётган солиқларнинг таркибини белгилаб беради. солиқ тизимини гуруҳлаш тартиби. солиқ тизимининг асоси бўлган солиқлар ўзига хос хусусиятларига, бир қатор белгиларига кўра гуруҳланади. солиқларнинг гуруҳланиши уларнинг объектига, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига таъсир этишига, ундирилиш усуллари, пайдо бўлишига (субъектига), бюджетга йўналтирилишига ва бошқа белгиларига кўра уларнинг таснифланишидир. солиқларни бундай тартибда гуруҳларга ажратишдан мақсад уларни тақсимлаш тамойилларини белгилашда, уларнинг солиқ функция ва вазифаларини қай даражада бажараётганлигини баҳолашда, умуман олганда давлат бюджетини доимий равишда ва мунтазам даромадлар билан таъминлашда, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятини чеклаб қўймасдан фаолият кўрсатиши учун солиқларнинг ҳар томонлама илмий-назарий жиҳатдан …
3
оҳияти бўйича гуруҳлаш иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсир кўрсатишни ўрганишнинг илмий ва амалий услубидир. солиқлар солиққа тортиш объектига қараб уч гуруҳга бўлинади: 1. оборотдан олинадиган солиқлар. бунда солиқлар хўжалик юритувчи субъектларнинг бевосита оборотидан ундирилади, уларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, божхона божлари, йиғимлари ва бошқалар киради. 2. мол-мулк қийматларидан олинадиган солиқлар. бундай солиқлар солиқ тўловчи субъектлар тасарруфида мавжуд бўлган мол-мулкдан, ердан ва бошқаларга нисбатан белгиланадиган солиқлардан иборат. 3. даромаддан олинадиган солиқлар. бунга юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва бошқалар киради. мамлакатимизда амал қилаётган солиқларнинг айримлари кохоналар хўжалик фаолиятининг охирги молиявий натижасидан бюджетга тўланадиган аксарият солиқлар ва мажбурий тўловлар келгуси давр харажатлари орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига қўшилади (ер солиғи, мол-мулк солиғи, ва бошқалар). шу ўринда солиқларни гуруҳлашнинг асоси ҳисобланган, уларни хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига таъсир этишига қараб …
4
қлар: даромад (фойда) солиғи, инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ ва бошқалар. тўғри ва эгри солиқлар. солиқлар иқтисодий моҳиятига, тўловчи билан давлатнинг ўзаро муносабатларига бевосита ёки билвосита боғлиқлигига кўра тўғри ва эгри солиқларга бўлинади. тўғри солиқлар тўғридан-тўғри даромадга ва мол-мулкка қаратилади (солиққа тортишнинг бевосита шакли). товарнинг баҳосида тўланадиган ёки тарифга киритиладиган товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар эгри солиқларга киради. товар ва хизматларнинг эгаси уларни сотишда солиқ суммаларини олиб, уларни давлатга ўтказади. даромадлар оладиган (мол-мулкка ва шу кабиларга эгалик қиладиган) хўжалик юритувчи субъектлар тўғри солиқларнинг пировард тўловчиси ҳисобланади, нархларга устамалар орқали солиқ юки юклаб қўйиладиган товарнинг истеъмолчиси эса эгри солиқларнинг пировард тўловчиси ҳисобланади. амалиётда нафақат эгри солиқлар, шу билан бирга тўғри солиқларни ҳам истеъмолчилар зиммасига ўтказиш имконияти мавжуддир. масалан, корхоналар тўлайдиган солиқлар юки инфляция даврида кўпинча нарх-навони ошириб юбориш орқали истеъмолчилар зиммасига юклаб борилади. тўғри солиқларга тортишда маблағларнинг сафарбар қилиниши янги қийматни тақсимлаш пайтида бошланади. давлат даромад олинган пайтдаёқ унинг бир қисмига ўз …
5
уйлардан) кадастр асосида ундирилади, тўловчининг ҳақиқий даромадлилигини эмас, балки ўртача даромадлилигини ҳисобга олади. солиққа тортиш объектига қараб қуйидагилар реал солиқларга киради: ерга оид, уй-жойларга доир, касб-ҳунарга тегишли, қимматли қоғозлардан олинадиган солиқлар. реал солиқлар ташқи белгиларга асосланади, солиққа тортиш мол-мулкнинг кадастр бўйича аниқланадиган ўртача даромадлилиги бўйича амалга оширилади. ўз моҳиятига кўра бундай солиқлар регрессив тусга эгадир. ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши, давлат фаолиятининг кенгайиши шахсий солиқларга ўтилишини тақозо этди, чунки реал солиқлар фискал жиҳатдан ҳам, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали бўлмай қолди. реал солиққа тортишнинг айрим унсурлари, одатда, маҳаллий солиқлар тизимида асосан саноат жиҳатдан тараққиёт этган мамлакатларда сақланиб қолган. шахсий солиқлар равнақ топмоқда, булар даромадлар манбаида ёки декларация бўйича ундириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг даромадлари ва мол-мулкидан олинадиган солиқлардир. реал солиқдан фарқли равишда шахсий солиққа тортишда объект (даромад, мол-мулк) ҳар бир тўловчи учун якка тартибда ҳисоблаб чиқилади, унинг молиявий аҳволи (оила сони, қарздорлик ва ҳоказо) эътиборга олинади. ривожланган мамлакатларда солиққа тортиш объектига қараб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикаси солиқ тизими ва унинг шаклланиши"

1353596461_40173.doc ызбекистон республикаси соли= тизими ва унинг шаклланиши www.arxiv.uz режа: 1. солиқ тизимининг моҳияти ва аҳамияти. 2. солиқ тизимини гуруҳлаш тартиби. 3. тўғри ва эгри солиқлар. 4. умумдавлат солиғи ҳамда маҳаллий солиқ ва йиғимлар. 5. юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқ ва йиғимлар. 6. ўзбекистон республикаси солиқ тизимининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари. солиқ тизимининг моҳияти ва аҳамияти. юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда уларнинг тузилиш тамойиллари, усуллари, солиқ назоратининг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади. бу таъриф солиқ тизимини кенг маънода тушунишдир. солиқ қонунчилигида солиқ тизими тор маънода талқин қилиниб, бир хил моҳиятга эга бўлган ва марказлашган пул фонди...

Формат DOC, 196,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикаси солиқ тизими ва унинг шаклланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикаси солиқ т… DOC Бесплатная загрузка Telegram