корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили

DOC 163.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353583835_40106.doc корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили www.arxiv.uz режа: 1. ҳозирги жамият ҳаётида корхона ва ташкилот тушунчаси ва унинг аҳамияти 2. корхонадаги ташкилий тузилиш ва ташкилий маданият з. корхона ва ташкилот ташқи муҳит шароитида 4. ташкилий ресурслар. инсон ресурсларини бошқариш хусусиятлари агар xix аср фикран буюк шахслар - наполеон, эдисон, пушкин номлари билан боғлик бўлса, тугаб бораётган хх аср бизнинг хотирамизда инсон хаётининг моддий асосини тубдан ўзгартириб юборган “суперташкилотлар” билан кўпроқ эсда қолади. ҳақиқатан ҳам, хх асрда инсоннинг сайёралараро фазога парвози амалга оширилди. мустақил ўзбекистонда ҳам дастлаб офислар, кейин эса хонадонларимиз компьютерлаштирилмоқда, андижоннинг асака шаҳрида ишлаб чиқарилаётган дэу автомобиллари зеб-зийнат буюмидан оммавий ҳаракат воситасига айланмоқда. туполев билан боинг конструкторлик бюролари трансатлантик парвозларни тошкентдан самарқандга сафар қилиш каби оддий воқеага айлантирмоқдалар. амалда хх асрнинг ҳар бир муҳим ютуқлари ортида якка-ёлғиз даҳо эмас, балки корхона ва ташкилотнинг куч-қудрати туради. биз рангли телевизор ёки микротўлқинли печнинг ихтирочиси номини эсламасак ҳам, уларни ишлаб чиқарувчи …
2
шкилоти доирасидагина ўтмиш даҳолари орзу қилган лойиҳаларни амалга ошириш мумкин бўлди. ла-манш остидан туннел ўтказиш ғояси кўп асрлар муқаддам вужудга келган бўлса ҳам, у фақат 1994 йилдагина бир гуруҳ француз ва британиялик қурувчилар компаниялари томонидан рўёбга чиқарилди. циолковский 1894 йилдаёқ ракетанинг учишига доир доҳиёна ҳисоб-китоблар қилган эди, биринчи сунъий йўлдош эса ер орбитасига фақат 1957 йилда чиқди. бу кўплаб кишилар истеъдоди билим ва меҳнатларининг натижаси бўлди. ўзбекистонда асримизнинг 20 - йилларда иҳтиро этилган телевизор 50-йилларнинг охирларида бошқа хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилади. корхона ва ташкилотлар инсонни унинг бутун хаёти мобайнида қамраб олади. бизнинг ҳар биримиз кўп вақтимизни корхона ва ташкилотларда-болалар боғчаларида, мактабларда, институт ва университетларда, муассасаларда, клублар ва партияларда ўтказмайди. корхона ва ташкилотлар маҳсулотлар ишлаб чиқаради, хизматлар кўрсатади, кишилик жамияти уларни истеъмол қилиб ёки улардан фойдаланиб, ҳаёт кечиради ва ривожланади; корхона ва ташкилотлар жамиятидаги ҳаёт тартибини белгилаб беради, бу тартибга кандай риоя этилаётганини назорат қилади; жамоат ташкилотлари эса бизнинг қарашларимиз ва …
3
орхона ҳисобланади” масалан, тошкент давлат иқтисодиёт университети, шаҳрисабздаги “оқсарой” меҳмонхонаси, асакадаги “ўзавтодэу” акциядорлик жамияти, футбол бўйича ўсмирлар командаси ва ҳоказолар корхона ва ташкилотлар ҳисобланади. бу санаб ўтилган ташкилотлар ўзларининг миқёси, фаолият турлари билан қанчалик фарқ қилишига қарамай уларнинг бир нечта умумий белгилари ҳам борки, улар қуйидагилардан иборат: 1. фаолияти мақсадининг мавжудлиги. 2. корхона ва ташкилот аъзолари ўртасида барқарор алоқаларнинг ва бу ўзаро муносабатлар тартибини белгилаб берадиган қоидаларнинг (ташкилий тузилиш ва маданият) мавжудлиги. 3. атроф (ташқи) муҳит билан доимий ўзаро алоқадорлик. 4. ташкилий мақсадларга эришиш учун ресурслардан фойдаланиш ва бошқалар. корхона ва ташкилотлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уларни одамлар ўзларининг муайян мақсадларга эришиш учун восита сифатида вужудга келтирадилар (ташкил этадилар). одатда корхона ва ташкилотни тузиш вақтида унинг асосчилари томонидан белгиланган мақсадлар анча оддий ва бир неча банддан иборат таклифлар шаклида ифодаланган бўлади. корхона ва ташкилот ривожланиб борган сари мақсадлари мураккаблашиб ва кўп ҳолларда эса ўзгариб ҳам боради. ташкилий мақсадларнинг ўзгариши кўпгина омиллар: …
4
иккинчи томондан, бошқа ходимлар сингари ёлланган ходимлар ҳисобланадилар. санаб ўтилган гуруҳлардан ҳар бирининг мақсадни аниқлашга таъсир кўрсатиш даражаси ташкилотдан ташкилотга ўтиб боради ва ҳар бир корхона ва ташкилотда вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. ўз фаолиятида аввало истеъмолчиларга қараб мўлжал оладиган ташкилотлар ва аксинча ходимлар ва раҳбарларнинг манфаатларини устун қўядиган корхона ва ташкилотлар ҳам мавжуддир. корхона ва ташкилотнинг мақсадларида барча асосий гуруҳларнинг манфаатларини акс эттиришда энг мақбул мутаносибликка эришиш корхона ва ташкилотнинг ривожланишидаги энг муҳим шартлардан биридир. бошқаларнинг манфаатларини инкор этиш ҳисобига бошқа гуруҳнинг манфаатларини қондириш одатда ниҳоятда ёмон оқибатларга олиб келади. корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятларида мазмун жиҳатдан ҳам, шунингдек вақт истиқболи нуқтаи назаридан ҳам фарқ қиладиган мақсадлар мажмуига амал қиладилар. ташкилий мақсадларнинг вужудга келишини учта поғонага ажратиб кўрсатиш мумкин: таянч қадриятлар, стратегик вазифалар ва қисқа муддатли режалар. таянч қадриятлар корхона ва ташкилот фаолиятининг асосий мақсадларини белгилаб беради ва ўзига хос raison d’etre бўлиб, уни кишиларнинг ҳар бир уюшмаси амалга …
5
едо ташкилот таянч қадриятларининг расмий ифодаси ҳисобланадики, бироқ унинг йўқлиги асло ташкилотнинг бундай мақсадлари йўқлигини англатмайди. таянч мақсадлари анча барқарор бўлиб, узоқ муддат мобайнида ўзгармасдан келади, корхона ва ташкилот ривожланишининг ворисийлиги ҳамда барқарорлигини таъминлайди. стратегик вазифалар корхона ва ташкилот томонидан ташқи муҳит имкон берган ривожланиш имкониятларини таҳлил қилиш ва ташкилот мавжудлигининг таянч мақсадларини хисобга олган ҳолда корхона ва ташкилотнинг ўз потенциалини (салоҳиятини) таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади. аслида бу ташкилот фаолиятининг муаяйн шароитида унинг таянч мақсадларини рўёбга чиқариш режаларидир. стратегик вазифалар ўзига пировард мақсадни, вақт оралиғини ва мақсадга эришиш усулини қамраб олади. бу вазифалар асосий мақсадларга нисбатан корхона ва ташкилот учун ташқи бўлган муҳитга кўпроқ даражада боғлиқ бўлади ва вақти-вақти билан янгилаб туришни талаб қилади. шу билан бирга стратегик вазифаларнинг корхона ва ташкилотдаги асосий мақсадларга қарама-қаршилиги чуқур ташкилий тангликка олиб келиши мумкин, американинг ай-ти-энд-ти телефон компанияси билан худди шундай аҳвол юз берди. бу компания 1900 йилда шундай стратегик вазифани қўйган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили"

1353583835_40106.doc корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили www.arxiv.uz режа: 1. ҳозирги жамият ҳаётида корхона ва ташкилот тушунчаси ва унинг аҳамияти 2. корхонадаги ташкилий тузилиш ва ташкилий маданият з. корхона ва ташкилот ташқи муҳит шароитида 4. ташкилий ресурслар. инсон ресурсларини бошқариш хусусиятлари агар xix аср фикран буюк шахслар - наполеон, эдисон, пушкин номлари билан боғлик бўлса, тугаб бораётган хх аср бизнинг хотирамизда инсон хаётининг моддий асосини тубдан ўзгартириб юборган “суперташкилотлар” билан кўпроқ эсда қолади. ҳақиқатан ҳам, хх асрда инсоннинг сайёралараро фазога парвози амалга оширилди. мустақил ўзбекистонда ҳам дастлаб офислар, кейин эса хонадонларимиз компьютерлаштирилмоқда, андижоннинг асака шаҳрида ишлаб чиқарилаётган дэу автомобиллари зеб-...

DOC format, 163.0 KB. To download "корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили", click the Telegram button on the left.