fermentlar

ZIP 31 sahifa 215,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 31
1404367937_52845.doc ферментлар режа: 1. ферментлар (энзимлар) ҳақида тушунча. 2. ферментларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. 3. ферментлар ишлаб чиқариш технологияси. 4. ферментлар продуцентларини ўстириш жараёнига таъсир этувчи омиллар. 5. ферментатив продуцентларни ўстириш усуллари. 6. фермент ва ҳужайралар иммобилизацияси. ферментлар (энзимлар) ҳақида тушунча. ферментлар (энзимлар) – хилма-хил биокимёвий ва кимёвий реакцияларни амалга оширувчи оқсил туабиатига эга бўлган биокатализаторлардир. ферментлардан биологик катализатор сифатида одамлар, турли хил соҳадаги амалий фаолиятларида кенг фойдаланиб келишмоқда. ферментлар манбаи ҳайвон тўқималари, ўсимликлар ҳужайралари ва микроорганизмлар бўлиши мумкин. ҳозирги замонда икки мингдан отиқ ферментлар борлиги аниқланган, улардан бир неча юзтаси алоҳида модда сифатида тоза ҳолда ажратиб олинган. микроорганизмлар ферментлар ишлаб чиқарувчи манба сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади, чунки улар арзон муҳитда тез ўсадилар. ишлатиладиган озуқа таркибига қараб керакли ферментни, хохлаганча тайёрлаш имкониятини берадилар. бунинг устига, кўпгина микроорганизмлар ферментларни ўз ҳужайра қобиқларидан ташқарига чиқарадилар, бу эса микроорганизмлардан янада фаолроқ фойдаланиш имкониятини яратади. метаболизмнинг катта интепнсивлигидан ташқари микроорганизмлар биомассасини ўсиш тезлиги жуда каттадир. …
2 / 31
млар ҳужайрасида жуда катта бўлиши мумкин. масалан: рибулезобисфосфаткарбоксилазанинг миқдори айрим вақтларда фототроф бактериялар синтез қилинадиган сувда эрийдиган оқсилнинг 40 - 60% ни ташкил этади. юқорида таъкидланганидек, кўп микроорганизмлар катта миқдорда культурал муҳитга чиқадиган ферментлар ҳосил қиладилар. бу ферментлар асосан оқсил, крахмал, целлюлоза, ёғларни ва бошқа сувда эримайдиган моддаларни парчалайдиган гидролазаларга таълуқлидир. бир қанча ферментлар фақат микроорганизмлардагина учрайди. молекула ҳолидаги азотдан аммиак ҳосил қилишда иштирок этадиган нитрогеназа ферменти азотни ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган бактериялардагина учраши аниқланган. айрим бактерияларнинг характерили хусусиятларидан яна бири, уларнинг аноорганик субстратларни: аммиакни, нитритларни, сульфид ва олтингугуртни бошқа бирикмаларини ва шунга ўхшаш икки валентли темирни оксидлаш қобилиятидир. бундай жараёнларни амалга ошириш микроорганизмларда алоҳида ферметларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. бир қанча бактериялар ва сув ўтлари молекула ҳолидаги водород ҳосил қилиши ҳамда оксидлани-қайтарилиш реакцияларини олиб борувчи дегидрогеназа ферментлари аниқлаши аниқланган. кўпчилик бактериялар уларга метан, метанол, метилланган аминларни, углерод оксидини ва бошқа бир хил углеродли бирикмалардан субстрат сифатида фойдаланиб, ўсиш ва ривожланишга …
3 / 31
азалар ва бошқалар). булар гликозид пептид, эфир ва айрим бошқа боғларга сув иштирокида таъсир қилади. гидролазалар кўпинча ҳужайра ташқарисидаги (экзоген) ферметларидир. ҳужайралардан чиқиб улар культурал муҳитда тўпланади. бу ферментларни олиш ҳужайра ичидаги (эндоген) ферментларни ажратишга нисбатан қулай ва арзондир. гликозидазалар. гликозидазалар - гликозид боғларини гидролиз қилувчи ферментлардир. булар кўп вақтлардан бери ўрганилади ва ишлатилади. бу гуруҳга крахмални гидролиз қилувчи амилолитик ферментлар, (-амилазалар ва гликоамилазалар киради. кўп микроорганизмлар (-амилаза ҳосил қилади, (-амилаза синтези эса кам кузатилади. амалий мақсадларда қўлланиладиган (-амилазани ажратувчи bacillus licheniformis, bac.amyloliquefaciens, aspergillus oryzae ва бошқа микроорганизмлардир. (-амилаза bac. licheniformis дан олинадиган жуда юқори ҳароратга чидамли ва крахмални 1000с атрофидаги ҳароратда гидролиз қилиш қобилиятига эгадир. микроорганизмларнинг экстремал шароитда тараққий қилиш қобилиятини, яъни паст ва юқори ҳароратда, молекуляр кислород мавжуд бўлмаганда, ишқорли ва кислотали муҳитда, тузни юқори концентрациясида ўсиши кўпинча уларнинг ферментлари характери билан аниқланади. шундай қилиб, хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, микроорганизмларда жуда юқори фаол ферментатив реакция олиб бориш …
4 / 31
хусусиятлари бир-биридан фарқ қиладиган иккита формаси (шакли) мавжуд. декстраназа-(1,6-(-d-глюкан-глюканогидролаза) декстриндаги 1,6-гликозид боғига таъсир қилади. лактоза ёки (-галоктозидаза ((-d-галоктозид-галоктогидролазалар) лактозани глюкоза ва галактозага айлантиради. бу фермент e.coli, asp.niger, sacch.cerevisiae, curvulаria inаqualis, alternariа tenuis ва айрим бошқа микроорганизмларда синтез бўлади. инвертаза-((-d-фруктофуранозид-фруктогидролаза) сахарозани глюкозага ва фруктозага парчалайди. уни aspergillus туркуми вакиллари (asp.awamori, asp.batatae, asp.niger), ачитқи замбуруғи bacillus subtilis ва bac.diastaticus ларнинг алоҳида штаммлари ҳосил қилади. целлюлолитик ферментлар (целлюлозалар) - фаол оқсилларнинг мураккаб комплексидар. целлюлоза молекуласининг ҳар хил боғларига таъсир қилади, с компонент (экзонуклеаза) табиий ҳолдаги целлюлозага (пахта, фильтр қоғози) таъсир қилади, сх-компоненти (эндонуклеаза) эрийдиган шаклга ўтказилган клетчаткани (карбосиметилцеллюлозани) гидролизлайди. целлюлоза билан бир қаторда микроорганизмлар целлобиаза ((-глюкозидаза) ҳосил қилади, бу фермент целлюлозани ва гемицеллюлозани парчалайди. целлюлозани гидролизининг охирги босқичи, глюкоза ҳосил бўлиши билан тугалланади. саноатда ишлаб чиқариладиган целлюлотик фермент препаратлари одатда с1 ва сх ва шунга ўхшаш целлобиаза ва гемицеллюлаза ферментлари бўлиб, бу препаратларнинг рн кўрсаткичи 3,0 дан 8,0 гача. мана шу рн лар …
5 / 31
аги пептид боғларини узиш реакциясини катализ қилади, натижада эркин аминокислоталар ди- ва полипептидлар ҳосил қилади. бундай ферментлар жуда кўп. улардан айримлари кристалл ҳолатда олинган. микроорганизмлар протеиназаси ўзларининг хоссалари битлан тубдан фарқ қилиши мумкин. улар нейтрал бўлиши мумкин (bacillus subtillis, asp.terricola), кислотали (asp.foetidus) ва ишқорли, яъни рн нинг ҳар хил даражасида фаолдирлар. айрим микроорганизмлар бир қанча протеиназалар синтезлаш қобилиятига эгадирлар. масалан: actinomyces fradiae 6 та протеиназа синтезлайди. амилазалар – бактерия ва замбуруғлардан олинадиган амилазалар крахмални кичик молекуляр шакарлар: декстринлар, глюкозалар, мальтозаларгача парчалайди. бактериал протеазалар пишлоқ пиширишда ва тери оқлашда оқсилларни бузишда қўлланилади. bacillus sp. дан олинадиган глюкоизамераза ферменти глюкозани фруктозага айлантиришда ёрдамлашади. кейинги вақтларда олимларнинг диққат-эътиборини қуйидагилар ўзига тортмоқда : циклодикстринглюкозилтрансфераза (цдгг) га мослашиш, циклодекстринлар бирикмаларининг ишлаб чиқарилиши: кимёвий ва фармокологик ишлаб чиқаришда, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини оширишда, косметика ва бошқалар ишлаб чиқаришда зарурдир. липазалар - (3.1.1.3-триацил глицеролода гидролазалар липид (ёғ алмашинувида иштирок этадиган, катта амалий қизиқиш уйғотадиган ферментлар. пиво ва вино …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 31 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"fermentlar" haqida

1404367937_52845.doc ферментлар режа: 1. ферментлар (энзимлар) ҳақида тушунча. 2. ферментларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. 3. ферментлар ишлаб чиқариш технологияси. 4. ферментлар продуцентларини ўстириш жараёнига таъсир этувчи омиллар. 5. ферментатив продуцентларни ўстириш усуллари. 6. фермент ва ҳужайралар иммобилизацияси. ферментлар (энзимлар) ҳақида тушунча. ферментлар (энзимлар) – хилма-хил биокимёвий ва кимёвий реакцияларни амалга оширувчи оқсил туабиатига эга бўлган биокатализаторлардир. ферментлардан биологик катализатор сифатида одамлар, турли хил соҳадаги амалий фаолиятларида кенг фойдаланиб келишмоқда. ферментлар манбаи ҳайвон тўқималари, ўсимликлар ҳужайралари ва микроорганизмлар бўлиши мумкин. ҳозирги замонда икки мингдан отиқ ферментлар борлиги аниқланган, улардан бир неча ю...

Bu fayl ZIP formatida 31 sahifadan iborat (215,3 KB). "fermentlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: fermentlar ZIP 31 sahifa Bepul yuklash Telegram